Асосий мавзулар
4 август 2019

Аҳоли уйларини бузган Урганч ҳокими қамаладими?

Президент Мирзиёев 2 август куни ўтказган йиғилишда уйларни бузиш ишлари билан норозилик келтириб чиқарган ҳокимларни унинг сиёсатига хиёнат қилишда кескин айблади.

«Менинг сиёсатимга энг катта душманлик қилганлардан бири – Хоразм вилояти ҳокими жаноб Эрманов», деди президент.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, у Урганч шаҳри ҳокими Шуҳрат Абдуллаевни жиноий жавобгарликка тортмоқчи бўлганида айнан Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмонов ўртага тушган.

«Сан жуда «адвокат бўлиб» ҳокимни, шаҳар ҳокимини жиноий жавобгарликка тортамиз, десам, бош вазиримиздан илтимос қилиб олиб қолдинг. Мана, сенинг менга қилган «дўстлигинг!» дея таъна қилди Мирзиёев Хоразм вилояти ҳокимига.

Президент Мирзиёев мажлисда бош вазир Абдулла Ариповга қайси ҳокимга қандай чора кўрилиши ҳақида таклиф тайёрлашни топширди.

Шунингдек, Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмонов, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевни Интернетда чиқиш қилиб, айбни бўйинларига олиб, элдан кечирим сўрашларини талаб қилди.

«Интернетга чиқиб, бутун элга айтсин: Менинг аҳмоқлигим учун Ўзбекистонни ундай деб ўйламанглар, мен аҳмоқман, мен хиёнат қилганман, деб. Миллат эмас, мамлакат эмас, давлат эмас, деб. Керак бўлса, ўша блогерларни йиғсин ҳаммасини, блогерларга ўзлари ҳисобот беришсин», – дея буюрди мулозимларига президент Мирзиёев.

«Элтуз» нашри шу йил 27 июлга ўтар кечаси Урганч шаҳрининг Ашхобод маҳалласидаги уйлари бузилган ва товон пули берилмаганидан ғазабга тўлган халқ ғалаён кўтаргани ҳақида хабар берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 август 2018
Эзгулик фаришталари 21 йиллик қамоқдан юпун чиққан маҳкумга кийим элтаëтган бир пайтда СНБ ва МВДдаги ëвузлар собиқ маҳбуснинг кейинги ...
8 апрел 2023
Олти йилча олдин бир азиз дўстим Саудияга зарурият юзасидан бориб келди. Сафар тафсилотларини айтар экан «Саудияда яшайдиган ўзбек олим» ...
10 июн 2020
Бундан роппа-роса ўн йил аввал Ўш ва Жалолободда ўзбек ва қирғизлар орасида қонли тўқнашувлар бошланган эди. Мен ўша кунни ...
15 март 2018
Президент Мирзиёев танқиди ортидан 15 март куни «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...