Асосий мавзулар
10 январ 2020

Ҳуқуқ фаоллари судья Илгизар Собировдан қийноқларни суриштиришни талаб қилди

2020 йил 8 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Чилонзор тумани судида коллеж ўқувчилари Мақсуд Қосимов ва Азизбек Дадабоев иши бўйича суд жараёни бошланди.

Бу икки йигит автомобилдардан пул ўғирлаганликда айбланмоқда. 

Судда иштирок этган ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева судья Илгизар Собировдан тергов пайтида судланувчиларга нисбатан қийноқ қўлланилганини суриштиришни талаб қилди. 

Судьянинг қийноққа оид саволига судланувчи Мақсуд Қосимов жавоб бериб, тергов давомида Чилонзор тумани ички ишлар бошқармаси (ИИБ) ходимлари унинг қўлларига кишан солиб, устига чиқиб сакрашгани ва уни “Спарк” русумли автомобилдан пул ўғирлаш айбига иқрор қилиш учун калтаклашганини айтди.

Чилонзор туман ИИБнинг жабрланувчи шикояти юзасидан расмий жавоби

Суд мажлисида маълум бўлишича, Чилонзор тумани ИИБ терговчиси Сардор Мақсутуллаев айбланувчи Мақсуднинг онаси Гулнора Қосимовага ўғирланган 2100 АҚШ доллари ва 2,5 миллион сўм миқдоридаги пулни тўлаган тақдирда ўғлини озод этишга ваъда берган.

Пул тўланди, жабрланувчилар пулни олганликлари ҳақида тилхат ёзишди, аммо айбланувчилар қўйиб юборилмади.

Елена Урлаеванинг ёзишича, бутун суд жараёнида прокурор Ҳасанбоев сақич чайнаб ўтирган, кейин эса судьядан бошқа ишлари борлигини айтиб, унга жавоб беришларини сўраган. Аммо судья Собиров суд жараёни тугагунига қадар прокурор суд залида бўлишини талаб қилган. Кейинги суд мажлисига терговчи, гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг гувоҳлик беришга чақирилиши кутилмоқда. 

Кейинги суд мажлиси 17 январь соат 15.00 га белгиланган. 

Ҳуқуқ фаоллари Чилонзор тумани ИИБда ҳибсга олинганларга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳақида бир неча бор хабар беришган. 

2017 йилнинг декабрида Чилонзор тумани ички ишлар бошқармасида шифокор Тимур Юсуповни ўлдирганлик айбига иқрор қилиш учун Мустафо Темировга шафқатсиз қийноқ қўлланилган. Темировнинг сочлари юлинган, боши ёрилган. 

Ҳибсга олинган бошқа бир йигитнинг онаси Дилбар Тошмуҳаммедованинг ёзишича, унинг ўғли 2017 йил 5 декабрь куни Чилонзор ТИИБ ходимларидан иборат 8 нафар шахс томонидан ўғирлаб кетилган. 

“Чилонзор тумани ИИБ ходимлари Абдумалик Ҳасанов, Азиз, Ойбек, Дилшод, Умид ва бошқалар ўғлим Сарварни шафқатсизларча, ҳушидан кетгунча калтаклашди, барча зобитлар Умиднинг (ИББ ходими) туғилган кунини нишонлашгани учун ўша куни маст бўлишган”. 

Ҳуқуқ фаолларининг хабар беришича, 2016 йилда Чилонзор ИИБда Саидакмал Холматовни қийноққа солишган,  унинг тирноқлари остига игна санчишган ва шафқатсиз калтаклашган. 

Сўнгги 20 йил ичида қийноқлар қўллаш ва айбга иқрорлик кўргазмаси Ўзбекистон тергов идораларида фуқароларнинг айбдорлигини исботловчи асосий усулга айланди. Қоидага кўра, айбланувчининг айбига иқрор бўлиши айбдорликнинг ягона исботи эди ва терговчилар ҳар қандай усул билан айбланувчилардан “ихтиёрий равиш”да айбни тан олишни талаб қилишарди. Судлар айбланувчиларнинг қийноққа оид шикоятларига эътибор қилишмаган ва шу тариқа виждонсиз терговчиларнинг қийноқларни давом эттиришларига йўл очиб беришган. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 13-қисми Америкада чоп этилган «Ўзбек карвони» антологиясига киритилмаган шоирлар ...
18 декабр 2015
18 ноябр куни Жиззах вилоят ИИБ катта терговчиси Ориф Анарбоев Ўктамни 168 модда (фирибгарлик) ва 211 (пора олиш)да  айблаш ...
30 август 2019
Cўнгги йилларда музей ва галереялардаги сарой санъатига мухолиф кўча тасвирий санъати анча ривож топди. Бу санъатни тижоратга айлантириш ва ...
24 апрел 2017
«Ялла» гуруҳининг собиқ солисти бўлган Наргиз Байхонова 24 апрел куни Тошкентнинг Чиғатой қабристонига дафн этилди. 70-80 йиллар ўзбек эстрадаси ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...