Асосий мавзулар
26 август 2021

Толиблар ўзбек тилини мактаб дастуридан чиқариб ташлади

Афғонистонда толиблар ўзбек тилини мактаб дастуридан чиқариб ташлади. Бу ҳақдаги хабар ва дарс жадвали 24 август куни ижтимоий тармоқда пайдо бўлди.

“Ўтган 20 йил давомида Афғонистоннинг ўзбеклар яшайдиган ҳудудларида жойлашган мактабларда ўзбек тили дарслари ўтказиларди. Бугун толиблар бу дарсларни олиб ташлашди, унинг ўрнини арабча билан алмаштиришди.

Бундан ташқари, «Толибон» режими Амир Темур, Шайбонийхон, Машраб, Ғазнавий ва Беруний меросларини ўрганишни, шашмақомни, навоийхонликларни ва навоийшуносликни тақиқлаган. «Толибон» шеъриятни ҳам тақиқлаган. Шундай қилиб, Абдулазиз Комилов ва уни тинглаб юрган «бизнинг давлат» Афғонистонда ўзбек маданияти ва ўзбек меросининг йўқ қилиниши бошланишига ўз ҳиссаларини қўшдилар”, дея изоҳ қолдирди ўзбек таҳлилчиси Анвар Назир ўзининг фейсбук саҳифасида.

У ўз изоҳига толиблар тузган дарс жадвалини илова қилган, унга чиндан ҳам ўзбек тили киритилмаган.

Пуштун тили устувор бўлган Афғонистонда маҳаллий ўзбеклар аҳоли сони жиҳатидан 4-ўринда туради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 июл 2022
Нукусдаги норози гуруҳ кўчага одам олиб чиқишга муваффақ бўлди. Буни 1 июль куни телеграм саҳифасида бир қадар ëритдик. Элтуз ...
24 апрел 2020
15 апрель куни Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия бўлгасида тўрт нафар тожикистонлик ИШИДга алоқадорликда айбланиб қўлга олинган. Бундан олдин бу экстремистик ...
28 ноябр 2015
Умида Аҳмедова Eltuz.com Тошкентда “Осиё рамзи” рахбарияти остида «Модалар ҳафтаси»ни тиклашди, кўрсангиз ғирт “а ля биз ҳам бормиз” усулида. ...
15 январ 2020
Дунëда энг кўп танилган замонавий ўзбек ëзувчиси 66 ёшли Ҳамид Исмоил 14 январь куни «Озодлик-Озод Европа» радиоси Марказий Осиë ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...