Асосий мавзулар
3 декабр 2021

Умида Ниёзова вазирликда қабул қилинди

2021 йилнинг 2 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Cotton Campaign халқаро коалицияcининг ҳуқуқ фаоли Умида Ниёзова раҳбарлигидаги делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Вазирлик хабарига кўра, учрашувда меҳнат ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, шунингдек, келгусидаги режалар муҳокама қилинган.

Германияда жойлашган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми директори Умида Ниёзовага кўра, Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши кураш соҳасида улкан натижаларга эришилган.

“Айтиш мумкинки, бу йил ўтказилган мониторинг ташкилотимиз томонидан 2010 йилдан буён ташкил этиб келинаётган мониторинглар тарихида энг яхши натижаларни кўрсатди. Энди биз Ўзбекистонда тизимли мажбурий меҳнат ҳақида гапира олмаймиз, фақат баъзи хавфлар сақланиб қолаётганини айтишимиз мумкин. Умуман олганда, Ўзбекистоннинг давлат сиёсати ҳақиқатан ҳам аниқ мақсадларга йўналтирилганини исботлади, тўғри қадамлар ташланди”, деб таъкидлади Умида Ниёзова.

Учрашув давомида вазир ўринбосари Эркин Муҳиддинов мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, жумладан, меҳнат қонунчилиги бузилишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар сони, пахта терими давридаги ҳуқуқбузарликлар ахборот-тарғибот ишлари тўғрисида батафсил маълумот тақдим этди, шунингдек, ушбу соҳани янада такомиллаштириш режалари тўғрисида гапирди.

Вазирлик хабарига кўра, Муҳиддинов 6 та банддан иборат қўшма ташаббусларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш таклифи билан чиқди.

1. Фермерлар, кластерлар ва Давлат меҳнат инспекцияси инспекторлари иштирокида адолатли ишга қабул қилиш ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш тамойиллари тўғрисида қўшма ўқув дастурини ўтказиш;

2. Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ташкил этиш ҳамда меҳнат низоларини ҳал этиш бўйича тажриба ўрганиш мақсадида Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари учун Германия ва АҚШга ўқув сафарлари ва машғулотлар ташкил этиш;

3. Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашиш мақсадида халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар, вазирлик ва идоралар, Марказий Осиё давлатларининг фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида халқаро давра суҳбати ўтказиш;

4. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида янги ташкил этилаётган Меҳнат низоларини кўриб чиқишга кўмаклашиш маркази – “Меҳнат-М” фаолиятини ташкил этишда техник ва маслаҳат кўмагини тақдим этиш;

5. Ҳуқуқ ҳимоячилари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хусусан, Ўзбекистонда биргаликда мониторинг ишларини олиб бориш;

6. Германияда ташкилий меҳнат миграциясини кенгайтириш лойиҳасини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, мигрантларнинг меҳнат фаолиятини ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мониторинг қилиш тизмини йўлга қўйиш шулар жумласидандир.

«Элтуз» илгари хабар қилганидек, Cotton Campaign коалициясининг таниқли ҳуқуқ фаоли Умида Ниëзова раҳбарлигидаги делегацияси 1 декабрь куни Ўзбекистонга келган эди. Улар бир ҳафта мобайнида Ўзбекистон расмийлари ва тўқимачилик саноати, кластер вакиллари ҳамда фермерлар билан учрашади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 апрел 2024
Стокгольм шаҳрида Швециянинг “Solidariska byggare” (Қурувчилар бирдамлиги) касаба уюшмаси ўзбек меҳнат муҳожирлари учун доимий учрашувлар ташкил қилмоқда. Бу учрашувлардан ...
7 июн 2019
Жумадан жумагача ўтган даврда эътиборга тушган воқеаларни санасам. Хоразмдаги келин қайнотасини сўйиб ташлади. Қайнота гўрда, келин қамоқда. Бир қадам ...
2 апрел 2018
Ўзбекистоннинг «Менинг юртим» телеканали 1 апрель куни ёшлар ахлоқи «фош қилинган», яъни уларнинг истироҳат боғларида қўл ушлашиб юргани, ўпишгани ...
16 апрел 2021
Мўрисидан тутун чиқар,  Қатламаси бутун чиқар. Етти келин югуриб чиқар, Рамазон, омин! Мана, азизлар, ўлмаган қул, яна ойлар султони ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...