Қозоғистонда намойишчилар ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда
Қозоғистонда 2 январь куни ёқилғи нархлари икки баробар ошиши сабабли бошланган ғалаёнлар ортидан ҳукумат истеъфога чиқарилди. Президент Қосим Жомарт Тоқаев бу ҳақда 5 январь куни эрталаб эълон қилди.
Тоқаев, Ҳавфсизлик кенгаши раиси Нурсултон Назарбоев мансабидан кетгани, унинг ўрнига ўзи тайинланганини билдирди. Бундан илгари президентнинг оиласи билан мамлакатни тарк этгани ҳақида гап сўзлар тарқалган эди.
Ғарбий Жанаўзен шаҳрида янги йил кириб келиши ортидан суюлтирилган газ нархларининг оширилишига қарши бошланиб кетган норозилик тезда мамлакатнинг бошқа шаҳарларига ёйилди.
Жумладан Элтузга етиб келган хабарларга кўра, Олмаотада намойишчилар ҳокимият биносига бораётган ўт ўчириш машинасини тортиб олишган. Шаҳарда интернет ва телефон алоқаси узиб қўйилган.
Ҳукумат газ нархи туширилишини эълон қилишига қарамай, норозиликлар тўхтагани йўқ – намойишчилар эндиликда сиёсий талабларни илгари суришмоқда, президент Токаев истеъфосини талаб қилишмоқда.
Eltuz.com