Асосий мавзулар
19 октябр 2022

ЭП 38: Томлардан чакка ўтмоқда, ўқитувчилардан пул йиғилмоқда, маҳалланинг ичимлик суви йўқ

«Элтуз портали»га келган навбатдаги бешта шикоят мактубини ўқиб эшиттирамиз дастлабки шикоят Қашқадарё вилоятининг Косон туманидан. Лолазор МФЙда яшовчи аҳоли томидан чакка ўтаётганидан шикоят қилмоқда. Элтузнинг мобил мухбири навбатдаги видеони жўнатди.
Кейинги шикоят Фарғонадан:

Мактаб директори ўқитувчиларни пул йиғиб беришга мажбурлаяпти

«Ассалому алайкум мен Фарғона вилояти Фурқат тумани 8-мактаб ўқувчилари номидан ёзяпман.
Мактабимиз директори Зафаржон домла мактаб ўқитувчиларини ҳар ойлик маошидан 30 000 (ўттиз минг) сўмдан йиғиб беришга мажбурлаяпти. Гап 30000 пулда эмас, йиғилган пулларни қаерга ишлатишига изоҳ бермаяпти. Демак директорнинг чўнтагига йиғиляпти. Бу мурожатим сизнинг тармоғингизда чиқиши билан диркетор 5-6 та ўзига яқин ўқтувчиларни тўплаб раддия беради, бу мақоламга. Лекин раддия берган ўқтувчиларнинг ўзини қаттиқроқ сўроқ қилиш керак, шунда тўғри гапиришади. Сектор раҳбари ва туман ҳокими эътибор бериб қўйишсин илтимос.»

“Ер майдони бир неча йилдан бери қаровсиз…”

“Қашқадарё вилояти Нишон тумани Наврўз МФЙдан такрор мурожаат йўллаяпмиз. 80 гектар пахта майдони бир неча йилдан бери қаровсиз қоляпти. Ҳолбуки, ернинг унумдорлиги яхши. Лекин негадир фермер хўжалиги ерга ишлов бермай келмоқда. Муҳтарам Президентимиз ердан унумли фойдаланиш кераклигини доимий таъкидлайди. Ерни унинг қадрига етадиганларга беришларини сўраймиз”.

Шартномага пул тикиб уйсиз қолган ўқитувчи

«Ассалому алайкум. Исмим Араббоева Озода Таштановна. 17.01.1961-йил туғилганман. Андижон шаҳар Бухарский кўчасида жойлашган Смарт Панел ҳамкор мчж қурувчи Мадаминжанов Абдумалик билан шартнома асосида кўп каватли уйга тўлов қилганман. Мен 40 йил ўқитувчилик қилдим. Уйимни сотиб кенгроқ квартира олмоқчи бўлдим. Афсус на уйим бор, на тўлаган пулим. Шартнома муддати тугади. Лекин қурилиш бўлмаяпти. Шаҳар ҳокимига бордим. Монаполияга қарши курашиш бошқармасига бордим натижа бўлмади. Илтимос ёрдам беринг. Уйсиз қийналиб кетдик.»

Андижоннинг Обод маҳалласида ичимлик суви йўқ

“Андижон вилояти Бўстон тумани Обод МФЙдан ёзмоқдамиз. 7 ойки, янги сув қудуқ қуриб берилгани йўқ. Сувни катта йўлдан ўтиб, навбат кутиб, 1 км наридан олиб келяпмиз. 240 хонадонда сув йўқ. Вилоят ҳокимидан илтимос, маҳалламиз сув таъминоти учун маблағ ажратинг!”

+++

Бу Элтуз ўқувчиларига тақдим қилинган бугунги сўнгги мактуб эди. Туркумга кирмаган кўплаб шикоятларни Элтуз Порталининг телеграм саҳифасида ўқишингиз мумкин. Уларга тегишли идоралар эътибор қаратади дея умид қиламиз. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
25 январ 2018
МХХ фаолияти устидан парламент назорати ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ...
28 апрел 2024
«Ҳаëтда ҳар бир одам қиладиган уч иш бор. Дарахт экиш. Фарзанд ўстириш ва китоб ëзиш.»Бу гап 19 асрда яшаб ...
23 апрел 2018
Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон бюджетидан 4 миллион доллардан ортиқ маблағ ўмарилган. Бу ҳақда Молия вазирлигига асосланиб, мамлакатнинг бир ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...