Асосий мавзулар
30 январ 2023

Қамалган блогерлар шантажчими?

Давлат хавфсизлик хизмати Human.uz интернет-нашри директори Хуршид Далиев ва аноним телеграмдаги «Kompromatuzb» каналига алоқадорлиги айтилаётган бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

«ДХХ органлари томонидан фуқаро И.А.дан келиб тушган мурожаатга асосан, фуқаро Д.Х. ва бошқаларнинг «Telegram» мессенжеридаги «Kompromat.uzb» ва бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорликлари сабабли уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва хозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида процесс иштирокчилари адвокат билан таъминланган. Тергов жараёнларини олиб боришда уларнинг қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши кафолатланади» дейилади жумладан Давлат ҳавфсизлик хизмати тарқатган хабарда.

Бостириб кириб ушлаш

Эслатиб ўтамиз, Human.uz интернет нашри 27 январ куни унинг директори шунингдек Мухбир Далиев блоги муаллифи Хуршид Далиев, бош муҳаррир Муслим Мирзажонов ва бошқа жами етти кишининг ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди.

Озодликда қолган нашр ходимларнинг сўзларига кўра,  “орган ходимлари” томонидан офисдаги эшиклар бузиб кирилган ва айни дамда барча маълумотлар, қурилмалар тинтув қилинган.

Таҳририят идораси бошқа бир идора вакили – Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қуйичирчиқ туман бўлими терговчиси Э.Абламуродов томонидан муҳрланган.

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникатсиялар агентлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга таяниб, Human.uz ходимларига нисбатан прокуратурага фуқаролардан мурожаатлар келиб тушгани ҳақида хабар берди.

Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори ўринбосари Хушнудбек Худайбердиев “журналистлар Human.uz нашри ходимлари сифатида эмас, балки “Kompromatuzb” телеграм-каналининг администраторлари сифатида ҳибсга олингани ҳақида ёзди. Унинг сўзларига коʻра, ушбу канал админстраторлари орасида бошқа ташкилот вакиллари ҳам борлиги айтилмоқда. Уларнинг шахсини ҳозирча аниқлаштириш имкони бўлмаган.

Айтилишича, ушбу канални юритувчи шахслар товламачилик, солиққа оид жиноятларни содир этиш ва бошқа шу каби иқтисодий жиноятларда гумон қилинмоқда.

Kun.uz нашри эса, ўзининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб, ҳибсга олинган Human.uz ходимлари Kompromatuzb телеграм канали администраторлари бўлиб, унда турли материаллар чоп этганини маълум қилган.

«Компромат одатда [у ёки бу] шахс ёки ташкилот фаолиятининг қоронғу томонларини фош қилувчи маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар (фотосуратлар, видео ва овозли ёзувлар) иборат далилларни тақдим этади», – дея таърифлайди телеграм канали манбаси.

Унинг сўзларига кўра, канал администраторлари товламачилик билан шуғулланган. Улар маълумот йиғиб, у ёки бу маълумотларни эълон қилмаслик учун пул сўрашган. Улар бошқа иқтисодий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда ҳам гумон қилинмоқда.

«МАХСУС» КАНАЛ

Ўз навбатида, дарҳол кўзга ташланадиган жиҳатларга эътибор қаратамиз.
Human.uz нашрида ишловчи ходимлар кам эмас (уларнинг етти нафари ҳибсга олинган), лекин улар материаллар тез-тез чоп этишмайди, очиғи, шунча ходимлари бор нашр учун анча кам. Сайтнинг рус тилида ва ўзбек тилидаги саҳифалари бор. Бу ишларнинг барчасини биргина бақувват журналист қийинчиликларсиз уддалаши мумкин эди. Агар нашрда журналистлар кўп бўлса ва мақолалар камдан-кам чиқса, улар бошқа сайтларда пайдо бўлади деб тахмин қилиш мумкин.

Мақолаларнинг мазмуни ҳам анча безиён, умуман олганда, улар шунчаки хўжакўрсинга ёзилгандай таассурот қолади. Пресс-релизларнинг қайта нашрлари, мансабдор шахслар ва ҳукумат аъзоларининг нутқларини такрорлашдан иборат. Ходимлари бундай аморф маҳсулотларни тайёрлайдиган нашр ўқувчиларни жалб қила олишига умид қилиш ҳам даргумон. Шу ўринда мулозимларнинг журналистлар Human.uz сайтида чоп этган мақолалари туфайли ҳибсга олинмагани ҳақидаги фикрга қўшилиш мумкин.

Бошқа томондан, негадир Давлат хавфсизлик хизмати ҳисоботида мурожаати асосида жиноят иши қўзғатилган шахснинг исми кўрсатилмаган. Нега бу бўлим бирдан унинг исми шарифини яшириш учун овора бўлди? Балки умуман бундай шахс бўлмагандир, энди эса ДХХ ходимлари шошилинч равишда кимнидир ўтган сана билан ариза ёзишга кўндиришаётгандир?… Дарвоқе, АИМК бундай давогарлар битта эмаслигини эслатиб ўтди.
Ҳукуматга яқин шахслар ва ташкилотларнинг юқоридаги хабарларидан кўриниб турибдики, улар ҳуқуқ-тартибот идораларининг хатти-ҳаракатлари, Human.uz ходимларини ҳибсга олиш сабабларига ҳечбир шубҳа билдиришмайди. Аммо бутун бир таҳририят товламачилик билан шуғулланган бўлиши мумкинми, деган савол туғилади…
То есть, силовики действительно связывают произошедшее задержание с деятельностью этого канала и, возможно, еще некоторых.
Нашр ходимларининг чақирув қоғози билан сўроққа чақирилмагани, балки “Kompromatuzb” телеграм канали админстратор ва унга яқин шахслар томонидан таҳрир қилинвётган пайтда тўсатдан келиб бирданига олиб кетилгани, уларни жиноий қўлга олишга уринилганидан далолат беради.

Яъни, хавфсизлик кучлари ҳибсни ҳақиқатан ҳам ушбу канал ва эҳтимол, яна айрим бошқа шахслар фаолияти билан боғламоқда.

“Kompromatuzb”  телеграм каналида нималар босилади? Унинг мазмунини тергов, фош қилувчи журналистика дея аташ мумкинми?

Нашрнинг муаллифлари кўп ёзишади (каналнинг деярли 140 минг обуначиси бор), лекин улар жуда саёз, юзаки ва асосан мансабдор шахслар, шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари, айрим прокуратурадагиларни, банкларни, савдо корхоналарини, яъни коррупцияга алоқадор бўлиши мумкин бўлган шахсларни танқид қилишади.

Бу материаллар моҳияти Кун.уз манбаси таърифига мос келади: булар қисқа матнли фотосуратлар ёки аудиоёзувлар бўлиб, кўпинча уларга давоми бўлиши, кейинги текширув ваъдаси илова қилинади. Бироқ ҳеч қандай жиддий текширувлар бўлмайди, мақолалар кичик «луқмалар» шаклида чиқади, худди жумла ўртасида келаётгандай бўлиб, кўпинча давоми бўлиши ҳақидаги ибора билан якунланади (лекин мутлақо бундай якун бўлмаслиги ҳам мумкин).

Бу тўлақлонли журналистик мақолаларга ўхшайдими? Йўқ албатта, лекин товламачилик учун жойлаштирилган материалларга ўхшайди. Сўнгги кунларда чоп қилинган мақолалардан мисоллар:
+++
“Депозитни ўзгартириш. Инфин банкига («Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки – таҳр.) қўйилган омонат банк раиси ўринбосари буйруғи билан ваучер сифатида расмийлаштирилган. Мижоз қўшган 3 миллиарднинг 1 миллиард 300 миллион сўми қаерда? Инфин Банк мижозлари келишмоқда. Сизга ушбу банк эгаларининг даромадлари ҳақида маълумот берамиз. «Қўлингдан келганини қил» дейиш ўзингизни тартибга келтиринг. Ҳали ҳам имконият бор»;


«Infin Bank нинг омонатга хиёнати ҳақида ёзганимиздан сўнг банк шотирлари орқали бизни иғвода айблашди.
Унда мана бу суратда белгилаб қўйган суммани кўзларингни каттароқ очиб кўриб олинглар. Агар бу далил хам етарли бўлмаса янада янгиларини кутинглар.  
Дарвоқе, Infin bank кимга тегишли эканлигини ҳам айтайликми? Мабодо хожаларинг банк зампредлари мижозлар пулини ўмараётганини билиб қолишса қандай бўларкин? Мавзу давом этади».
+++
«Korzinka.uz’даги маҳсулотлар сифати бузилиб нархи қимматлаб бораётгани ҳеч кимга сир эмас!
Афсуски Korzinka.uz ҳар бир тешикка асалари каби ин қуриб олган. Ичтеъмолчида деярли танлов йўқ!
Бунинг охири эса войдир! Нега дейсизми?! Маҳсулот тугаб қолаётганидан нафси ҳакалак отиб бўяшга ўтиб олишади.
Мана помидорни аллақачон бўяшга ўтиб олишибди. Балки, Korzinka.uz савдо дўкони маркетинг департаментининг бошлиғи Малик Каримов “Керак эмас” қўшиғини каверини тарқатиб юргандан кўра, каналида балки узр сўраб тушунтириш берар! “Керак эмас бўялган помидор” деб, а лаббай!!!
Ҳали бу ҳолваси…! Активист укамдан зўрлари бўлади!»
+++
«Қишлоқ қурилиш банк раҳбарияти фуқароларга субсидия тўловлари асосида ипотека кредити ажратмаслик чораларини кўриш бўйича филиалларга топшириқ бераяпти!
Ҳа-ҳа айнан кредит бермаслик топшириғи!
Бу банк менимча доллар олиб сотиб фойда олиб тургани етади деб ўйлаяпти, шекили! Президент топшириғини бажаринглар илтимос! Банк мижоз учун эмасми, ахир!
Махфийлик грифи совершенно бўлган ҳужжатларингизни эълон қилганимизда прокуратура сизга албатта қизиқиб қолади жаноб Раис!»
«Infin bank ни котталари ўғри зампреднинг кирдикорларини ўрганиб бўлдингларми? Мижоз омонати қайтариладими?
Расмий саҳифангизда камчиликарни тан олиб чора кўришни эълон қилсангиз биз сизга банкингизни талон тарож қилаётган рахбарчаларингиз хақида компраматларни етказамиз.
Комплайнс хизматингизни тушига ҳам кирмаган инфолар бор. Акс ҳолда мавзуимиз давом этаверади. Чунки биз одамларни алданиб азият чекишини ҳохламаймиз».
+++
Korzinka.uz хизмат кўрсатаяпман ниқоби остида халққа нималарни ўтказиб келаётгани, асли бу бизнес Зафар Ҳошимовга қаердан келиб қолгани!
Кимларни оғзини мойлаб (шахслар, журналистлар, блогерлар, реклама агентлиги ва ҳакозо) одамлар наздида энг яхши бўлиб тургани бўйича батафсилроқ ёзишимиз учун илҳом беришди!
Биз энди бу бизнес бўйича компрлматларни тўплаб секингина эълон қилиб бораверамиз.
+++
Кўриб турганингиздек, kompromatuzbда фош қилиш ёки суриштирув эмас, балки мансабдор шахслар ва турли тижорат ташкилотлари вакиллари учун юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга шаффоф ишоралар мавжуд.

Наҳангларга дуч келишди

Қизиғи шундаки, юқорида тилга олинган тизилмалардан бири ҳукмрон оилага алоқадор эди. Бу амалдаги президент тайинлаган шахсларга тааллуқли бўлган Корзинка.уз супермаркетлар тармоғи, унинг Ўзбекистон шаҳарларининг энг яхши ҳудудларидан ер участкалари олгани ҳақида Азиатеррар нашри бир неча бор ёзган эди; улар бу ҳудудларни ўз пулига олган деб ўйлаш соддалик бўларди. Бироқ, «Корзинка»ни танқид қилиш жуда майда, ножиддий эди; товламачилар ўзлари билмаган ҳолда Мирзиёев ёки унинг яқинларига алоқадор бўлган бошқа муассасага ҳужум қилган бўлишлари мумкин; мажозий маънода айтганда, улар тишлари ўтмайдиган наҳангга дуч келишган.

Биз кеча туғилганимиз йўқ ва биламизки, оддий тадбиркор ёки мансабдор шахс товламачилик ҳақида махсус хизматларга эмас, балки милицияга ариза билан мурожаат қилган бўларди, Ички ишлар вазирлигининг шоввоз ходимлари эса бу иш билан шуғулланишдан олдин юз марта ўйлаб кўришган бўлишарди. Бу холатда эса бирданига иккала идора – Давлат  хавфсизлик хизмати ва прокуратура вакиллари баббаравар ташланаяпти. Уларга бундай буйруқни фақат иккаласини бошқарадиган одам бериши мумкин. Демак, уларнинг Ҳуман.уз офисида пайдо бўлишига сабаб, телеграм-канал орқали ҳужум қилинган маълум бир тижорат тузилмаси эгаларининг топшириғи билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шуни таъкидлайманки, журналистика ниқоби остида товламачилик Озарбайжонда сўнгги ўн йилликларда айниқса кенг тарқалди, ҳатто у ерда расман рўйхатдан ўтиб,  журналистик гувоҳномасини олиб, дарҳол овга чиқишга ҳозир бўлган бутун бошли «таҳририятлар» пайдо бўлди. Журналист «ҳужжати» билан товламачилик қилувчилар Ўзбекистонда ҳам, асосан, президент Каримов томоша қилган телевидение ходимлари орасида кўплаб учраган. Аммо ҳали бу иш билан шуғулланадиган таҳририятлар йўқ эди.

Human.uz ходимлари, бир вақтнинг ўзидан “Компроматузб” каналининг ҳам администраторлари эканлиги ҳақидаги таҳмин ҳозирча катта савол остида. Бироқ хоҳлайсизми, йўқми, лекин журналистлар ҳибсга олинганидан кейин канал янгиланишни тўхтатди.

Мақола муаллифи Алексей Волосевич

Элтуз таржимаси

Тағин ўқинг
15 март 2016
Бухоро вилояти давлат санитария ва эпидемиология маркази сертификат бериш бўлими мудири Ҳожи Сафаров пора билан ушланди. “Ҳуқуқ” газетаси хабарига ...
21 сентябр 2023
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ИИБ ходимлари маҳаллий аҳоли орасида “Боққи Тарзан” лақаби билан танилган лотереячи-стример Бахтиёрни 19 сентябрь куни ...
14 сентябр 2018
«Ўзбекистон 24» каналининг кийиниш маданияти «танқид қилинган» 12 сентябр кунги «Халқаро Пресс клуб» кўрсатувида ТВ журналистларининг ўзлари этика қоидаларини ...
16 май 2019
Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг чин бир фидоийси, Матназар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...