Асосий мавзулар
14 май 2023

Расман: Ғиждувонда хотин кишини зўрлаган 3 киши ушланган

Бухоро вилоят ИИБ тарқатган билдиргида жиноят тафсилоти ҳам келтирилади. Бироқ терговга халақит бермаслиги учун журналистлардан бу маълумотларни ошкор этмаслик сўралади. 

Эслатиб ўтамиз, Элтуз нашри 12 май куни, Ғиждувонда аёлни саҳронинг овлоқ жойига олиб бориб аввалига дўппослаган ва сўнгра номусига тажовуз қилган тўрт нафар йиртқичнинг видеосини эълон қилган эди. Воқеа 30 мартда содир бўлган. Ички ишлар идораси видео Элтузда эълон қилинганидан бир кун ўтиб 13 май куни бу ҳақда хабар бермоқда.

Ушбу ҳолат Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилганда аниқланишича, 2023 йилнинг 30 март куни соат тахминан 13:00 ларда Ғиждувон тумани «Сармижон» маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Д.Б. таниши шу маҳаллада яшовчи, 1991 йилда туғилган S.G. исмли аёлни туманнинг «Қорахони» маҳалласи «Жилвон» чўл ҳудудига олиб бориб, унинг эркига зид равишда жинсий алоқада бўлиб, ўзи билан бирга борган шериги томонидан ҳолатни видео тасвирга олиб, ушбу видео тасвир орқали уни ўзига қарам қилиб, ёнида бўлган бошқа 3 нафар танишлари билан ҳам жинсий алоқада бўлишга мажбур қилган. 

Маълумотда айтилишича  ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 121-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, иш юзасидан гумон қилинувчи 3 нафар шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖПК. нинг 221-моддаси тартибида ушланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот охирида Бухоро ИИБ журналистлардан бу каби маълумотларни ошкор қилмасикни сўраган. (терговга ҳалақит бераркан)

Аммо Бухоро ИИБси бу билгини  13 май куни чиқарди. Расмий маълумотда «дастлабки суриштирув» ҳақида гап кетмоқда. Воқеа эса 30 март куни содир бўлган. 12 майда эса бу ҳақда Элтуз маълумот берди. Агар ОАВ маълумот бермаса жиноят иши очилармиди? Агар бу жиноятни ошкор қилган  журналист“шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор» қилди дея Жиноят Кодексининг 141/3-моддаси билан жиноятчи дея жавобгарликка тортиладиган бўлса ëпиқ доира ëки чиқиб бўлмас тупик юзага келмайдими? 42 кун олдин содир бўлган воқеа ҳақида  ОАВда чиққанидан кейин  дастлабки суриштирувни бошлаб бу ҳақда маълум қилганларга пўписа қилишдан олдин логика ҳақида ҳам ўйлашса бўларди миршаблар.

Яна бир савол: Бухоро ИИБ тарқатган маълумотда 3 киши қамағда дейилади. Айни маълумотда бу қизни  «Сармижон»лик таниши «Жилвон» чўл ҳудудига олиб бориб, «унинг эркига зид равишда жинсий алоқада бўлиб, ўзи билан бирга борган шериги томонидан ҳолатни видео тасвирга олиб, ушбу видео тасвир орқали уни ўзига қарам қилиб, ёнида бўлган бошқа 3 нафар танишлари билан ҳам жинсий алоқада бўлишга мажбурлагани» айтилган. Демак групповой зўрлаганлар сони 4 киши. Унда нега 3 киши қамалган?

Элтуз талаби: Бу жиноят ишини Бош прокуратура назоратга олиши керак. Элтуз воқеа тафсилотларини ўрганишда давом этади. Видеога лайк босишни, агар шу пайтгача каналимизга обуна бўлмасдан текин кўраётган бўлсангиз шу экраннинг ўнг томони, пастдаги бурчакда акс этган қўнғироқча ва подписатся тугмачасини босиб обуна бўлишни унутманг.    

Тағин ўқинг
22 сентябр 2023
Чустда заҳарланган болалар сони бир неча юз нафарни ташкил этмоқда. Туман касалхонасидаги барча бўлимлар бўшатилиб жой хозирланмоқда.  Ҳаттоки, яқин ...
17 июн 2022
Биз нима учун ўзбек жамиятида «аёллар ҳуқуқи» деб гапирамиз ва бу кўпчиликка ёқмайди?Бунинг сабабларини билиш учун қиз бола бўлиб ...
25 май 2022
«Элтуз» нашрида чоп этилган “Наманган солиқ тизимидаги наханглар” мақолалари ортидан, ниҳоят Наманган вилоят солиқ идорасидаги «вазият ижобий томонга ўзгарган». ...
27 август 2021
Рассол Кирпи
Блоглар
9 май 2025
Хитой, Туркманистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Беларусь, Монголия, Ўзбекистон, Вьетнам, Лаос, Миср раҳбарлари Москвадаги “ҒАЛАБАФУРУШ” парадида империячи ...
30 апрел 2025
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
8 апрел 2025
Бошқирдистоннинг Ay Yola мусиқа гуруҳи яратган Homay қўшиғи туркий халқлар суперхитига айланди ва Shazam рейтинги ...