Асосий мавзулар
29 октябр 2023

Ота Турк ëнида турган рассомлар

Бугун турк миллати ўз тарихида илк марта демократик республика қурган кунга юз йил тўлди.

Ўзини турк деб билган Рассом Туз учун бундан ҳам шарафли ва бундан ҳам арзирли кун йўқ. Туғилган кунинг қутлуғ бўлсин Туркия республикаси!!!

Узун текст ўқишни ëқтирмаганлар шу ëзганим икки жумлани ўқиб иловадаги расмларни томоша қилиб қўяверинглар.

Бу ëзганим мақола Туркия республикаси даврида Ота Турк давримини қўллаган рассомлар ҳақида.

Усмонли подшохлиги даврида профессионал рассомлик султон саройидагина мавжуд эди.

Шахзодаларга европа мусиқаси тарихи¸ роял чалиш билан биргаликда рассомлик ҳам ўргатилар эди.

Италиядан махсус келган расм профессорлари дарс берарди саройда.

1922 йилда султон ва ислом ҳалифаси ўлароқ тахтга ўтирган иккинчи Абдулмажид яхшигина рассом эди.

У чизган яланғоч аëллар расмлари бугун музейлардан шарафли ўрин олган.

Аммо тагини чизмоқчи бўлганим сатр шуки¸ бу санъат сарой ичида яшаган бир люкс эрмак эди холос .

Мустафо Ғози пошшо Камол Отатурк замонида тасвирий санъат¸ ҳайкалтарошлик миллат орасида ëйғинлик касб қилди.

Рассомлар миллат ойдинлари билан елкама елка демократия¸ дунëвийлик ва республика қадриятлари учун курашди.

Уларни бугун шон билан эслаймиз. Улар шоир Боту ëзгани каби биздан умидвор. «Эй муаррих ушла ëзғич¸ бизни эсла шон билан» деб ëзганди Боту.

Рассом Ҳалил Дикманнинг «Мустақиллик урушида ўқ кўтарган аёллар» картинасини мақолага илк эк илова ўлароқ қўйдим. Кўриб томоша қилинглар.

Республика эълон қилиниши билан рассомлар ўз асарларида катта иштиёқ билан янги даврни тасвирлашди .

Бу даврда ёзувчилар ҳам, рассомлар ҳам республика идеаллари, инқилоб ва модернизм билан чамбарчас боғлиқ эди.

Улар бу мавзуларни ўз асарларига киритди.

Республика эълон қилингандан сўнг, санъатнинг таъсирчан кучидан хабардор бўлган давлат санъатни ўз ҳимоясига олди.

Республика ташкил топган йиллардан бошлаб санъатга нафақат эстетик вазифа балки унга жамоатчилк фикри модернизациясини таъминлаш ва Ота Турк халқ тинқилобини гўзал бир тарзда элга англатиш вазифаси ҳам берилди.

Давлат ўз навбатида тасвирий санъатни ривожлантириш учун янги маданий сиёсатни белгилаб берди ва рассомларни турли йўллар билан қўллаб-қувватлади.

Мамлакат раҳбари сифатида Мустафо Камол Отатурк янги очилган янги кўргазмаларга ташриф буюра бошлади.

Бу эса кўргазмалардаги асарларнинг обрўсини жохил амалдорлар ва авом ўртасида ошиши учун омил бўлди.

Рассомлар асарларидаги мавзу миллатнинг ўз мустақиллиги учун кураши бўлди.

Афсус ўзбек рассомларининг мустақилликка муносабати «совет даврида гугурт бир тийин эди» дея қул бўлиш учун тўнқайиб ëтган авомдан нарига ўтмади.

Совет даврида сабзавот чизган ўзбек рассомлари мустақиллик даврида анор чизишга ўтишди. Фарқи нима?

Хуллас гап мавзуси Ота Турк давридаги турк рассомлари эди. Чалғимайлик.

Турк рассомлар бу даврда босқинчиларга қарши урушни қўллаб-қувватлаб ва инқилобни алқаб расмлар чизди.

Бу суратларда турк миллатининг муваффақияти акс этади. Рассом Сами Етикнинг расмини томоша қилайлик.

Расмда мунтазам армия аскарлари билан бирга ўз мамлакати учун курашаётган одамлар кўринади.

Одамлар ҳарбийлар билан бирга тўп араваларини итариш учун ҳаракат қилмоқдалар.

Бу асарни ўша давр роман ëзари Рашид Нури Гултекин асарларига тасвирий иллюстрация ўлароқ томоша қилса ҳам бўлади.

Ҳалил Дикмен визган » Мустақиллик урушида ўқ кўтарган аёллар» сурати, эрк ва истқилол курашида аёлларнинг самарали ролини намойиш этиш нуқтаи назаридан ҳам қимматлидир.

Ушбу расмда турк аёллари ўқ ва бошқа турли хил материалларни фронтнинг олд қисмига олиб кетаётгани кўриниб турибди.

Расмдаги аёллар тоғ тошли ва қийин географик иқлимда ўз мамлакатлари учун яланг оёқлари билан фронтга югуришмоқда.

Асардаги бу аёллар ниҳоятда кучли, таъсирчан ва қатъиятли кўринади.

Расм марказидаги аёл фигураси у билан бирга келган бошқа аёлларга йўлни кўрсатади.

Ҳалил Дикмен, «Мустақиллик урушида ўқ кўтарган аёллар» асарини мой бўëқлар ила 1933 йил матога мухрлаган.

Мухташам расм!!!

Мустақиллик урушида ўқ кўтарган аёллар темасига яқин бўлган тушунчани ўша даврда ижод қилган бошқа кўплаб рассомлар асарларида кўрамиз. Кўпинча бу аëллар оловли кўйлакда тасвирланган.

Бу асарларга прототип бўлган хотин сифатида измирлик курашчи аëл танланган.

(Бугун ҳам айнан измирлик аëллар Эрдўғон бошчилигидаги муллакратияга қизил карта кўрсатмоқда)

Ватаннинг эрки учун қаттиқ курашаётган турк аёли мавзуси бугун ҳам актуал.

Бундан юз йилча олдин чизилган асарлардаги бош персонаж ватанпарвар, онгли туркиялик измирлик аёл бўлиб, у Ватаннинг бутун ўзини ўзи билан бошдан кечираётган нотинч жараённи ҳис қилади ва бефарқликка қарши оëқланади.

Ватан мустақиллиги, миллат мустақиллиги учун жонини фидо қилади. Бу аëл эрнинг қули¸ «қовурғадан бўлган ночор» ўлароқ тахқирланган ожиза эмас.

Бу хотин фақат уй ишлари билан банд бўлган, ягона вазифаси эрига томоқ пишириш бўлган одатий турк аёли эмас.

У тенг ҳуқуқли республика ватандошидир.

Бу йилларда рассомлар ўзларининг буюк йўлбошчиси Мустафо Камол Ота Туркга самимий миннатдорчилик ва ҳайрат таъсири остида унинг портретларини яратдилар.

Рассом Назми Зиë яратган портрет биз келтиришмиз мумкин бўлган энг гўзал мисоллардан биридир.

Ушбу расмда Ота Турк ҳарбий кийимда тасвирланган. Қўлида дурбин билан турибди. Томошабин унинг душманни ҳозиргина фронтда кузатганини ҳис қилади.

Бугунги Туркик тепасига келганлар ичида душманлар талай. Шу боис Ота Турк дурбини бу бугун ҳам долзарб.

Расм фонида олд кўриниш бўлмаса-да Ота Туркнинг позицияси томошабинга уш пайтини ҳис қилдиради.

Бундан ташқари, Мустафо Камол Отатурк назарида қатъият ва ишонч келаётган ғалабанинг белгисига ўхшайди. Бу позиция жамоатчиликка ишонч бағишлайди. Бу ишонч бугун ҳам мухим.

Бундан ташқари, рассом Заки Фойиқ чизган «Эркинлик одамлар учун компас» деб номланган расм Ота Туркнинг инқилобий йўлбошчи ва етакчи фазилатларига аниқ ишора қилади.

Асарда Мустафо Камол Отатурк чап томонида бармоғини кўтариб, бошқаларга катта қатъият билан янги мақсадларни кўрсатгани тасвирланган.

Байроқни қўлида ушлаб турган аёл ўз раҳбарининг раҳбарлиги остида олдинга силжийди.

Худди шу тарзда, давр романлари ва шеърларида Ота Турк мавзуси пайдо бўлган эди.

Албатта, оғир уруш йилларидан кейин ўрнатилган янги тартибга кўникиш жараёни халқ учун осон бўлмади.

Айни пайтда давлат инқилобларни ўзида мужассам этиш учун санъатнинг кучи ва таъсиридан фойдаланишни афзал кўрди.

Бунга берилиши мумкин бўлган энг яхши мисоллардан бири бу рассом Cемал Толлунинг алифбони ўрганаётган деҳқонлар ҳақидаги расмидир.

Расмда икки ёш қиз маҳаллий кийимларида янги алифбо билан ўқиш ва ёзишни ўрганаётгани кўриниб турибди.

Ёш қизларнинг ёнида уларни кузатаётган эркак фигураси ҳам бор.

Қишлоқда дарахт тагида ўтирган, янги алифбони ўрганишга уринаётган ёш қизлар ҳам инқилоблар катта шаҳарлар билан чегараланиб қолмаслиги ва бутун мамлакатни қамраб олишининг ёрқин намунасидир.

Бу даврда ёзувчилар, худди рассомлар сингари, ёш Республика мафкуралари ва инқилобларини жамоатчиликка тарқатиш мақсадини қабул қилдилар.

Муаллифлар ушбу тушунчани қўллаб-қувватловчи мақолаларни ўша давр журналларда чоп этишган эди.

Ўша давр адабиётшунослари, айниқса Кадро журналининг ёзувчилари, худди рассомлари сингари, камолизм мафкурасини ва ушбу мафкуранинг маҳсули бўлган инқилобларни оммага тарқатиш учун роман ва ҳикоялар ёзишган.

Рассомлар мамлакат географиясини энг ажойиб томонлари билан акс эттиришга ҳаракат қилиш баробарида шу эл мансубларининг эскиликни рад қилиб модерниз тарафга кетаëтгаини ҳам чизишди.

Шу тариқа улр Туркияни мафкуравий тушунтиришга ҳаракат қилишди.

Республика эълон қилингани ортидан хотин қизлар муҳим шахс сифатида пайдо бўлди.

Расмларда акс эткан хотинлар ўз мамлакатлари эрки учун фронтда эркаклар билан бирга курашади. Кўп асарларда улар модернизация рамзи сифатида мужассамланган.

Энди турк аёллари оғли шарвор иштонлар¸ паранжи чиммат билан эмас балки янги ва замонавий кийимлари билан замонавий шаҳар майдонларида, жамоат жойларида ва ижтимоий ҳаётда кўринади.

Шу ўринда рассм Назми Зиёнинг «Таксим майдонида» расмини эслатиб ўтиш тўғри бўлар эди.

Ушбу расмда замонавий Истанбулдаги республика монументи олдида замонавий кийимдаги чиройли аёллар тасвирланган.

Худди Яхë Камол ëзган шеър каби. Бу шеърни Рассом Туз ўзбек туркчасида ўқисак:

Не замон сиқилса жоним бетон уй ичинда

Бир оз ҳаво оламан Тақдимдаги майдонда

У ердан оғир қадам ташлаб Бейўғлига юраман.

Кўзларим тароқ каби кўчадаги гўзалларни тарайди….

Сўнг сўз ўрнида. Рассом ким? Яхши расм нима?

Хотинлар ëз меваларини компот қилиб бонкаларга ëпишади. Қишда эса бу бонкалар очилганда ëз тароватини ҳис қиламиз.

Рассом ҳам шундай. У ўз асарларида давр рухи ва ҳиссиëтларини «бонкага ëпади».

Орадан юз йил ўтиб бу асарларни кўриш асносида ҳужжат¸ тарих китоблари бера олмаган ҳис туйғу билан юзлашамиз.

Бугун ўрнак берганим асарлар Истанбулдаги Меъмор Синон номли музейда сақланади. Бориб кўринглар албатта.

Туркия бошига бугун ўрнашган захчаларга тарих атаган вақт ниҳоясига етмоқда.

Туркия республикаси бугун юз ëшда. Шу юз йиллик бошида рассом оғаларим Ота Турк ëнида турганидан фахрланаман.

Турк рассомлари ички ҳисиëт билан яхшилик тарафда бўлгани тарихий фактга айланиб бўлди.

Тағин ўқинг
1 декабр 2023
Ўзбекистонда ягона “вор в законе” Бахти Ташкентский лақабли Бахтиёр Қудратиллаевга қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Элтузнинг жиноят оламидаги манбаларига кўра, ...
17 октябр 2020
Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги “Дўстлик” МФЙда яшовчи 29 ёшли Фарруҳ Каримжонов уйига қарздорликни сўндиришни сўраб келган туман газ идораси ходими 50 ёшли Қаҳрамон Шомуродовни пичоқлади.  ...
27 январ 2023
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 январь куни рафиқаси билан бирга давлат ташрифи юзасидан Бишкек шаҳрига келди. Қайд этилишича, икки ...
19 июн 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Тошкентда дин арбоблари, жамоат ва давлат идоралари вакиллари билан ўтказилган учрашувда мамлакат учун жуда ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...