Видео
14 феврал 2024

ЎзМТРК деганда фақат «Спорт» телеканали тушунилмайди

«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган юввош йигит бўлиб қолади.

Элтузга етиб келган навбатдаги мактуб муаллифига кўра, «Ёшлар» телеканалидаги ойлик маошига қараган оддий одам ҳам йиғлаб юборади.

Олий маълумотли муҳаррир ёки режиссёрлар кўчадаги сув сотувчидан ҳам камроқ маош олади.

Ўртача бир ойлик оклад «Спорт» каналига ўхшаб 120 доллар атрофида.

Озгина гонорар ишламоқчи бўлган ходимнинг эскириб кетган техникада (10 йил олдин олиб келинган, муддати аллақачон ўтиб бўлган компютерларда) кечаси билан қолиб ишлаши керак бўлади.

Кўпчилигининг кўз нури ёмонлашиб қолган шу чириган техника туфайли.

Яна устига, маош ва гонорар 5 миллион сўмдан ошиб кетса, очиқчасига кесиб ташлашади.

Кечаси билан ишласангиз ҳам, оддий ходим бўлсангиз 5 миллион сўмдан ортиқ ололмайсиз.

Фақат компания ёки канал раҳбариятига “яқин” бўлган одамларгина 10 ёки 15 миллионгача гонорар олиши мумкин.

Ходимларга кўп пул берсак МТРК раҳбарияти биздан хафа бўлади, кейин раис бизга бераётган техникалар (юқорида келтирилган эскириб кетган техникалар) учун ижара пулини тўлолмай қоламиз, дейди телеканал раҳбарияти.

Қизиғи шундаки, канал ойлик даромадининг 70-80 фоизи айнан ЎзМТРК раисининг (собиқ раис, ҳозирча янги раис ҳам бу жараённи ўзгартиргани йўқ) буйруғи билан эскириб кетган техника ижараси учун ажратилади.

Чунки техника учун ажратилган маблағни кейинчалик ечиб олиш (откат қилиш) осон кечади.

Канал даромадининг бор-йўғи 20% и маош учун ажратилади.

МТРКнинг собиқ раиси шу тизимни ишлаб чиққан ва йиллар давомида шу тизим орқали ходимлар ризқини қийиб, миллиардлаб даромад кўрарди.

Алам қиладиган томони шуки, бу маош ҳам ҳамма ходимларга меҳнатига яраша тенг тақсимланмайди.

Директор ва унинг биринчи ўринбосари Фарход Дилмуродовга яқин бўлган ходимлар ишга келса-келмаса ҳаммадан кўп маош олишади.

Уларнинг гонорари ҳам кесиб ташланмайди. (балки раҳбарият улардан ҳам «ҳақ» олиб турар, буниси бизга номаълум, чунки ҳозирча факт йўқ) дея ёзади Элтуз манбаси.

Унинг сўзларига кўра, Масалан, вақтинчалик бош муҳаррир вазифасини бажарувчи, аслида кадрлар бўлимида катта муҳаррир штатида ярим ставка деб кўрсатилган Ҳамза Жумаев ишга ўзи ҳоҳлаган пайтда ярим ёки бир соатга келиб кетади.

Ўзи тўлиқ бир ставкада «Ўзсаноатқурилишбанк»да ишлайди. Лекин унинг келмаган соатлари учун ҳам бош муҳаррир сифатида гонорарлар ёзилаверади.

Унинг картасига ҳар ой телеканалдан ўртача 15-20 млн. ойлик маош тушади. Ҳаммасини ўзи ишлатадими ёки ким биландур бўлишадими буниси ҳозирча бизга номаълум.

Каналда шунга ўхшаш ходимлардан 10 тадан кўпроқ. Қолган ходимлар эса, ҳар қанча ишламасин 5 миллион сўмдан ортиқ маош ололмайди.

Бу таърифлаганимиз, биргина «Ёшлар» телеканалидаги аҳволнинг бир қисми.

Бошқа каналларда ҳам ҳозирча ЎзМТРКнинг собиқ раиси ишлаб чиққан шу тизим ишлаб турибди.

Бу аҳволда давлат тарғиботини, мафкурасини ўйламасак ҳам бўлади.

Ейиш учун нонини зўр-баъзўр топаётган ТВ ходимининг қулоғига ҳозирча мафкура кирмаса керак… Бу бирнави кун кўраётган телевидение ходимининг иддаоларига асосланган мактуб эди.

Биз эса воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. Элтуз уйдаги гапни кўчага олиб чиқади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босинг. 

Тағин ўқинг
6 сентябр 2019
“Орамиздан чиқса гар миллатни яхши севгувчи, биз они душмон билиб, таффонча бирлан отамиз”. Бу мисраларни буюк миллатсевар ëзувчи Абдулла ...
5 март 2018
Ўзбекистонда “Дамас” ва “Спарк” русумли автомобилларга эҳтиёж жуда катта. Аммо мамлакат автосалонларидан уларни топиш анча мушкул. Шунинг учун ҳозир ...
1 март 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Шахсан ҳеч қачон рус халқига кин ва нафрат туймадим. Аксинча, ёшлигимда Русия билан боғлиқ ишларимда ...
29 январ 2022
Онаси ҳайвонот боғидаги айиқ олдига улоқтирган уч яшар қизалоқ Тошкентдаги касалхонада қолмоқда. Қизнинг аҳволи «қониқарли» 5 метр баландликдан тушган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...