Асосий мавзулар
9 июн 2024

Бахти ўғрига кўча назоратини ким топширган?

“Бахти Ташкентский” лақаби билан машҳур Ўзбекистондаги ягона “вор в законе” Бахтиёр Қудратуллаев ва “жиноят олами”нинг яна 36 нафар вакили устидан бўлиб ўтаётган судда 5 июн куни кутилмаган баёнот янгради.

“Бахти Ташкентский” Ўзбекистонда “кўча”ни назорат қилишни унга давлат ташкилоти ишониб топширганини айтди.

Судда сўз олган 52 яшар Бахтиёр Қудратуллаев қамоқдан чиққанидан сўнг давлат ташкилоти вакиллари унга алоқага чиқиб, мамлакатда ёшлар, спортчилар орасида пичоқбозлик кўпайиб кетаётгани учун “кўча”ни тартибга солишни сўраганини билдирди.

Судья ва ўғри ўртасидаги суҳбатдан англашилгани шуки, “Бахти Ташкентский” билан алоқага чиққан шахслар давлат ташкилоти масъуллари бўлганлар.

“Бахти Ташкентский”нинг айни кўрсатмасини у билан бирга судланаётган жиноят оламининг яна бошқа йирик вакили – “Конторский” лақабли Аббос Ходжаев ҳам тасдиқлади. 

Бироқ уларнинг айнан ким эканлигига аниқлик киритмади. Судя ҳам бу ҳақда ундан сўрамади. Судья, эҳтимолки, бу саволни бериб, ўзига бошоғриқ орттириб олишидан қўрққан бўлса. Буниси Элтузга қоронғу.

Аммо судья бермаган савол ва унинг жавобини Элтуз ошкор қилади.

Бу воқеа 2015 йил бошида, қиш чилласида юз берди.

2014 йил декабрида Жаслиқ зонасида жазо ўтаган “Бахти Ташкентский” кутилмаганда Қаршидаги 54-зонага олиб келинади ва кўп ўтмай амнистия акти билан эмас балки саломатлиги ëмонлашгани боис жазонинг қолган қисмини ўташдан озод қилинади.

Баxтиëр Қудратуллаев Ўзбекистон жиноят кодексининг 75-моддасида кўзда тутилган ҳолат, яъни касаллиги боис қамоқдан қўйиб юборилган эди. Бундан кўпчилик хабардор.

Аммо, кўпчилик хабардор бўлмаган, бир жиҳат ҳам бор. Бахти Ташкентский озодликка чиқарилгунига қадар у билан ўша даврдаги энг қудратли ташкилот – Миллий Хавфсизлик Хизмати мулоқот ўтказган.

 Демак, икки манба – истеъфодаги давлат хавфсизлиги зобити ва жиноят оламига яқин шахснинг Элтузга бир-биридан мустақил равишда маълум қилишича, “Бахти Ташкентский”га “кўча”ни назорат қилиш топшириғини ҳозирда Давлат Хавфсизлик Хизматига ўзгартирилган собиқ Миллий Хавфсизлик Хизматининг собиқ раҳбарлари берганлар.

Уларга кўра, Бахти Ташкентский ва Аббос Конторскийни 2014 йил декабрда муддатидан олдин озод қилишдан аввал уларга Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Улуғбек Нуриддинов кўчада тартиб ўрнатишни сўраган.

Собиқ МХХ зобитининг таъкидлашича, Улуғбек Нуриддинов “порядок килинглар, бу топшириқни шахсан генерал Шуҳрат Ғуломов беряпти, бу – давлат топшириғи, Ўзбекистонда ёшлар орасидаги “беспредел”ни тўхтатиш керак” деб айтган.

Мана орадан салкам 10 йил ўтиб Бахти Ташкентскийни яна панжара ортида кўриб турибмиз. У билан бирга Аббосни ҳам. Улар билан мулоқот олиб борган шахсларнинг баъзилари қамоқда, баъзилари истеъфога чиққан ва яна баъзилари ҳамон номи ўзгарган ташкилот кабинетларини банд қилиб ўтиришибди.

Шу ерда мақоламизга нуқта қўйсак бўларди.

Аммо, шу жойда яна бир мантиқий савол туғилади: Қандай қилиб қаттиқ қўриқланаётган ва журналистлар киритилмаётган суддан айнан Бахти Ташкентскийнинг кўчани назорат қилишга оид музокаралар ҳақидаги кўрсатмаси сизиб чиқди? Бундан ким манфаатдор?

Бу саволлар ҳозирча очиқ қолади.

Тағин ўқинг
9 март 2016
Вазирлар Маҳкамасининг 2 март куни чиқарилган янги қарорига кўра, Мулозим пора олмаслиги, уят гап билан сўкмаслиги ва тижорат билан ...
27 феврал 2016
«Озодлик» радиосининг билдиришича Тошкент шаҳридаги деярли барча банк ходимларига уйма-уй юриб кексалар пенсияларини пластик картага ўтказиш топшириғи берилган. Ҳар ...
23 январ 2018
Ўзбекистон олтинини хорижга ташмалаш Ислом Каримов ва унинг атрофидагилар томонидан ҳали мустақилликнинг илк йилларидан бошланган эди. Мамлакатнинг биринчи ва ...
10 ноябр 2016
Ўзбекистондаги партиялар ўз номзодларига тарафдорлар учун кураш бошларкан, хатто айримларда Мирзиёевга муқобил номзодларнинг хам ютиши мумкинлигига заиф бир умид ...
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...