Дайжест
21 май 2016

Ўзбек матбуотининг кечмиш ҳақидаги гаплари бугунни акс эттиради

Сурхондарёда ўтказилган «Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мавзуидаги ташвиқот тадбирлари ҳақида мақола эълон қилган «Ҳуррият» газетаси гўёки бугунга кўчган кечаги кун ҳақида ёзади.

Муаллиф совет даври кўргуликларини қораларкан: «Қатағонлар, қама-қамалар ва адоқсиз хўрликлар билан бутун эл-улусни қўрқитиш, инсон қадр-қимматини ерга уриш мустабид тузумнинг асосий тамойили эди. Бу зулм ва бедодликлар у ёки бу кўринишда 1991 йилга қадар устма-уст давом этди», дейди.

Мустақиллик мафкураси доирасидан чиқиб, оқ-қора ҳақида сал фикрлай олиш қобилиятига эга инсонлар аслида совет давридаги ўша кўргуликлар ҳозир ҳам муаллиф айтгани каби «у ёки бу кўринишда» давом этаётганини англай олса керак назаримизда.

Мақолада давом эттирилади: «Ҳали суягимиз қотмасдан, яъни ўн-ўн бир ёшдан пахта яганага, сўнг чопиққа чиқардик. Кейин эса куздан то декабрь ойигача пахта теримида қатнашардик. … қишлоқ боласи борки, пахта даласидан бери келмасди».

Бугун ҳам «пахта даласидан бери келмаётган қишлоқ боласи» йўқми? Ҳар йили ўқишдан пахта даласига ҳайдалаётган коллеж ва университет талабаларичи? Ёки уларнинг суяги қотиб бўлганми? Уларни ўқишдан мосуво қилиб, «кўнгилли равишда» далага ҳайдаса бўлаверадими?

Ёки газетада ёзилганидек: «Зотан, ёшларимизга яратилаётган шарт-шароитлар, қулайликлар шуни тақозо этади»ми?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 апрел 2016
Биринчиси, бугунги кунда Тошкентда келин топиб беришга ихтисослашган маклерлар пайдо бўлган. Уларнинг хизмати ўн минг сўмдан минг долларгача баҳоланади. ...
9 декабр 2020
Рассом Элсевар карикатураси. eltuz.com
9 март 2020
1965 йилнинг 8 марти. “Хоразм ҳақиқати” газетасининг биринчи варағида оқ халат кийган врач аëлнинг янги туғилган чақалоқни осмонга кўтариб ...
10 август 2018
Бугун Eltuz.com нашри Ўзбекистондаги коррупцион бошқарув тизимини акс эттирган рассом Элсеварнинг янги ҳажвий суратини ақдим этади. Бу клептократик иншоотдан ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...