Маккада жазирама туфайли ҳалок бўлганлар сони 900 дан ошди
Маккада жазирама иссиқ туфайли ҳалок бўлганлар сони 900 дан ошди. Элтуз иқлим ўзгаришига оид хабарлар билан ўз кўрсатувларини давом эттиради.
Охирги маълумотларга кўра, Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида ҳаж намози вақтида ҳалок бўлган зиёратчилар сони 922 нафарга етди. Бу ҳақда Франc-Пресс агентлиги хабар бермоқда.
Ўлганлар сонининг кўпайишига соядаги ҳаво ҳарорати +50 даражадан ошиб кетгани сабаб бўлган.
Ҳажнинг бир қисми бўлган Арафот тоғида туриш, Каъбани тавоф қилиш каби бир қанча амалларни (эркак) ҳожилар очиқ ҳавода бошлари очиқ ҳолда бажарадилар. Оқибатда қуёш уришидан азият чеккан минглаб одамлар шифохоналарга етказилган.
Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиёратчиларга кўп миқдорда сув ичишни ва ҳаво иссиқ бўлган пайтда имкон қадар уйда қолишни тавсия қилди.
Араб дипломатининг Франс-Прессга айтишича, биргина мисрлик зиёратчилар орасида ҳалок бўлганлар сони камида 600 кишига етган. Маълум қилинишича, жазирама иссиқдан жабрланганлар орасида Тунис, Иордания, Эрон, Сенегал, Индонезия ва бошқа мамлакатлар ватандошлари бор.
Бу йил бутун дунёдан 1 миллион 800 мингдан ортиқ зиёратчи Маккага ташриф буюрди. Ўтган йили июн ойи охирида Ҳаж зиёрати чоғида жазирама ва ташналикдан камида 240 киши ҳалок бўлган эди.
Саудия Арабистонидаги ғайритабиий юқори ҳарорат глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Маккада ўртача ҳарорат ҳар ўн йил мунтазам равишда 0,4 даражага кўтарилиб бормоқда. Элтуз иқлим ўзгариши билан боғлиқ воқеаларни ёритишда давом этади, каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк қолдиринг.