Калласи ишлаб кетди шекилли…
«Замондош» сайти муҳаррири бўлган Ризо Обиднинг калласи ишлаб қолди. Боши бориб тошга текканидан сўнг ишлаб кетди шекилли.
Галима Бухарбаева Ризо Обиднинг устидан Голландия судига мурожаат қилгани бор ва уни туҳматчиликда, иғво тарқатишда айблаётганди. Суд бу ишни кўриб чиқса, Ризо Обидга осон бўлмаслиги ҳам аниқ. «Замондош» муҳаррири сифатида товон тўлаши лозим.
Галиманинг «Озодлик» радиосига айтганига кўра, бу бир неча минг евро экан. Тағин даъвогар бу иғвогарни Голландиядан депортация қилиш талабини ҳам илгари суради. Ризо Обид ўта маккор эканлиги бировга сир эмас.
Бир неча кундан бери ишламай ётган «Замондош» бугун ишлаб қолди ва энди унинг бош муҳаррири Анвар Каримов. Судга борган Ризо Обид эса «мен муҳаррири эмасман, ана, Анварни келтириб жавобгар қилинглар» деб қутилиб кетади. Қойил қолиш керак!
Тўлқин Қораев,
Eltuz.com