Кундалик
11 сентябр 2015

Пахтанинг нархини ким билади?

Агарда, мухокама қилган бўлса, нима учун бу ҳақида оммавий ахборот агнтларида бирор марта ҳамхабар қилинмаган?

Бугунги кунда, юртимизда СССР давридаги умум пахта сиёсатини ўзгарганми? Минг афсуски, бугунги кунларда ҳам, пахта яккаҳокимлигини сақлаб қолиш истаги мажбурий меҳнатнинг Совет давридагидан ҳам ёмонроқ кўриниш олишига айланган.

Шу кеча-кундузда ҳукумат амалдорлари, вилоят ҳокимларидан тортиб, мактаб-коллеж директоригача – расмий масъулларнинг асосий вазифаси пахта йиғим-теримига имкони борича кўп сондаги одамни сафарбар қилишмоқда.

Бизга келаётган ҳабарлардан, ҳозирги кунда барча барчани, пахта йиҳим теримига мажбурий сафарбарлик қилишмоқда. Бу йўсинда, пахта йиғим теримига бормаслик учун пул йиғиш ҳоллари ҳам кенг йўлга қўйилган.

Пахта йиғим теримига бормаслик учун, пул йиғиш ҳолатлари кенг йўлга қўйилар экан. Демак, пахта далалри атрофида маъмурлар орқали қўшиб ёзишлар, яъни қалбаки, сохта кўрсаткичлар ҳам кўпайишига олиб келади.

Бу эса, ўз йўлида давлат ғазнасидан, давлат пулларини ноқонуний равишда ўзлаштиришни кенг йўлга қўйилганидан далолат бўла олади.

Хўш, Орол денгизининг қуриши, Ўзбекистон тупроғини пестицидлар билан заҳарланиши ва тупроқ унумдорлиги пасайиши, инсонлари саломатлигига путур етказиши, йил-ўн икки ой қилинган меҳнат эвазига арзимас ҳақ тўланиши мавзулари 1986-1991 йиллардаги Ўзбек матбуотида кенг ва батафсил ёритилган пахта яккаҳокимлигидан нега мустақилликдан 24 йил ўтиб ҳам воз кечилмайди?

Юртимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида, яъни 90 йилларда мамлакат қишлоқ хўжалиги ва саноати пахта етиштиришга мослаштирилгани учун пахта экинидан воз кечиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўпчилик яхши англади.

Бу нарсани мустақил Ўзбекистон хукумати ҳам англаганига амин бўлдик.Пахта етиштириш режасини камайтириш ҳақида дастлабки қарорлар ўз ўрнини юртимиз сиёсатидан жой олди.

Етиштирилаётган 3 миллион тонна пахтанинг 70-80 фоизгачасини Ўзбекистоннинг ўзида мато, ёки тайёр маҳсулот сифатида қайта ишлашга ўтилишга қарор қилинди, ва ушбу йўналишда, ҳорижлик сармоядорлар билан ҳамкорликда Туркия, Жанубий Корея пахтани қайта ишлаш қўшма корхоналари ташкил этилди ва бу фабрикалар инсонларни иш билан таъминлади ҳам.

Лекин, бу нарса узоққга етмасдан, 2000 йиллардан кейин кўп қўшма корхоналар фаолият юргизилишлари ҳар хил мушкулликларга дуч кела бошладилар, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва ҳукуматнинг энг юқори мансабдорлари бориб тантанали очиб берган ва фахр-ифтихор манбаи қилиб кўз-кўз қилинган толани қайта ишлаш корхоналари ёпила бошлади, юзлаб, балки минглаб инсонлар ишсиз қолдилар, улар Россиядаги «дангасалар» сонини кўпайтиришга мажбур бўлдилар.

1996 йиллардан буён эълон қилиниб келинаётган пахта хомашёсининг 70 фоизгачасини Ўзбекистоннинг ўзида қайта ишлашга ўтиш ҳақидаги баёнотлар Россия ёки Бангладешдаги хомашё харидорлари кўзи ўнгида «нархини ошириш» огоҳлантиришидан бошқа нарса эмаслиги яққол аён бўлиб қолди. Мақсад, дунё бозорларида пахта нархини тушиб бориши сабаблигида, Ўзбекистон пахтасини оливчу ҳаридорлар олдида, пахтанинг тан нархини кўтаришда эканлиги билиниб қолди.

Ўзбекисто ҳукумати пахта харид нархларини эркинлаштириш, агросаноатни диверсификация қилишни ўрнига, юртимизнинг миллионлаб одамларини ҳар кузда далага мажбуран олиб чиқадиган бўлиб қолди.

Бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг олтинчи энг йирик пахта етиштирувчиси ва пахта экспортчиси бўйича 5 ўриндадир.
Бугунги кунда бир талай саволлар жавосиз бўлиб келмоқда:
– Чет эл ширкати бир тонна толани неча пулдан сотиб олади?

Бу саволга, ҳаттоки ўша толани чигитидан тозалаган пахта тозалаш заводи ҳам, бу заводлар тепасидаги «Ўзпахтасаноатсотиш» уюшмаси раҳбарлари ҳам билмайдилар.

Бу йил ҳам пахта йиғим-теримига чиқиш «савоб иш» экани ҳақидаги чақириқлар янграмоқда.
Бу СССР замонидаги «пахта миллий бойлик» шиорини эслатади.

Совет даврида, пахтадан тушган даромад Ўзбекистон иқтисодига, далада ишлаган колхозчининг колхози молиявий аҳволига бевосита таъсир кўрсатган, буни оддий одамлар ўз ҳаётларида ҳис қилиб кўришган.

Бугунги кундачи? Ўзбекистон парламенти “мустақил” бўлганидан буён, бир йиллик пахта ҳосилидан республика бюджетига қанча даромад тушгани, бу даромад қайси ижтимоий мақсадларга сарфланишини муҳокама қилгани ҳақида бирор марта ҳам хабар қилинмаган.

Бу эса, Ўзбекистонда пахта етиштириш юртимиздаги бир ҳовуч амалдорнинг бойлик манбаига айланганлиги ҳақида гумонларга олиб келади.

(c) Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш Фонди

Тағин ўқинг
23 ноябр 2021
Янги миллий кутубхона қурилиши (янги миллий театр қурилиши ҳам) янги ва яп-янги Ўзбекистондаги энг кераксиз лойиҳа. Кечагина қурилгани Навоий ...
6 ноябр 2019
Яқинда “Шарқ зиёкори” китоб дўконидан улуғ рус ёзувчиси Лев Толстойнинг “Жахон бестселлерлари” ( аслида “жаҳон” бўлиши керак) туркуми остида ...
20 ноябр 2020
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳақ талаб қилгани (ҳужжатларда – “жамоат тартибини бузгани”) учун уч кунлик маъмурий ҳибсга ...
19 январ 2017
Янги сайланган президентнинг ғайрат-шижоати, яъни кетма-кет йиғилишлар ўтказаётгани, фармонлар қабул қилаётгани газеталарни, шулар қаторида партия нашрларини ҳам анча шошириб ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...