Кундалик
15 сентябр 2015

Гулноза: «Бу гапларни яширишнинг ҳожати йўқ!»

Ушбу сухбатни эътиборингизга хавола этишдан олдин хозирги кунда жахон хамжамиятининг эътиборини тортаётган холат, «Узбекистонда мажбурий мехнат» ва «пахта сиёсати» хақида бир бор эслатиб утиш жоиз. «Ўқитувчи ва шифокорлар пахта теримига чиқмайди» деган хукуматнинг ваъдасига қарамасдан, жойларда «пахта-2015″га биринчилардан бўлиб шу касб эгалари сафарбар этилди. Соғлиқни
сақлаш ўрнига соғлиғидан айрилаётган теримчи шифокарлару, маданят, илм-марифат намоёндалари бўлмиш ўқитувчиларга нисбатан бўлаётган «маданиятсизликлар», ҳозирги кунда гапирмасдан иложи йўқ мавзу. (Суҳбат муалифининг фейсбукдаги саҳифасидан олинди стилистика ва орфография сақланди)

Мазкур касб эгаларини мажбурий мехнатга жалб эитилгани етмагандай пахта далаларидаги шарт-шароитлар хам мақтагулик даражада эмас экан. Биз билан сухбатда Информатика фани муаллимаси Гулноза.

XPM: Ассалому алайкукм. Авваломбор хорманг! Пахта теримларини ҳам бошлаб олганларинг билан табриклайман. Мумкун булса биз билан пахта далалари, теримчилар шароити хақида уртоқлашсангиз.

Г: Xop xarakat qilaman Mana xozir kecha tortilmasdan qolgan paxtalarimmizi tortqizyapmiz. Dalada umuman paxta yo’q. Ertalab mana saxardan paxtaga chiqdik. Men Andijonni Ulug’nor tumanining Do’stlik massividaman. Xammayoq xo’l shamollab qolish xechgapmas. Kap katta xotinlar paxta ko’tarib chiqishadi. Paxtani rasmlaridan jo’nataman. G’oza bir qarich, embalab yurib teryapmiz. Bir pas dam olsek kelib so’kishadi «ter paxta» deb, Abedga makaron, kechga mastava, ertalab buxankayu, ozgina shakar. Choy har doimgidek talash.

XPM: У ерга бирорта ташкилор орқали бордиларингми? Ётоқда қоляпсиларми, қандай шароитда?

Гулноза: Maktabgaa ishga kirmoqchi bo’lgandim, paxtaga borseng olamiz dedi. Hali bir marta ham maosh olganim yoq. Aytishicha 130 ming so’m plastikda pulbo’larkan oylik. Bu pul kimga yetadi hayronman. Bitta tufliga yetadi xolos. Ota onam ham ishlamidi, qaysi biriga yetkаzaman hayronman, boshqa ish topaman endi, Yotoqxonalarimizni jonataman suratini, shiyponda palatkada yotipmiz, svet zo’rga xira yoritadi, bitta razvetka bor. Telefonimmi talashib yurib zaryad qilyapman.

XPM: Шерикларингиз хам сизга ухшаб ишга кириш учун пахта теришяптими? Ёки уқтувчилархам борми? Жами нечта одам?

Гулноза: Judaaa koopp o’qituvchilarni kopini o’rniga odam kegan, kopi yetakchi tex xodimlari, karochi o’rta maxsus xammasi.

XPM: Шаршароитлар туғрисида туман хокимига арз қилсаларинг булмайдими, ёки касаба уйишмасига?

Гулноза: Uzoqdamizkuuu qande xabar beramiz axir, undan keyin bilamanda ula bizni yonimizda bitta ikta gap gapiradida keyin avvalgidek davom etaveradi. Siyosatda bu.

XPM: Чулдами? Ичимлик сувини ахволи қанақа?

Гулноза: Xa cho’lda. Ariq suvda . Mana xozir issiqni qareng paxta teryapmiz dalani o’rtasida (zz)

XPM: Сабрли булинглар. Энди кечга яшаш шароитларингни, суратини жунатсангиз мақола таёрлайман. Исмизни айтоласми ёки сир булиб қолсинми репортажда?

Гулноза: Ismim Gulnoza, bu bor gaplar yashirishni xojati yoq, kechga jonataman.

XPM: Хоп рахмат эътиборингиз учун.

…Гувохи булганингиз пахта даласидаги муаллима билан сухбат. Энди эса Гулноза жунатган фото лавхалар билан танишинг:

X Press Muhbir

Тағин ўқинг
21 март 2023
Gazeta. Uz нашри таги ўзбекистонлик Украина қочқинлари Германия бошкенти Берлинда ресторан очди «мазаси яхши» деб ëзгани учун бу емакхонани ...
22 март 2019
Ушбу мақола «Элтуз» мухбирининг бир-бирини танимайдиган қатор тошкентлик тадбиркорлар билан суҳбатлари асосида тайёрланди. Мақолада гап тадбиркорларга очиқча таҳдидлар қилиб, ...
22 август 2022
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари АҚШ адлия вазирлигига мурожаат қилиб америка мулозимларидан  Гулнора Каримова ўғирлаган пулларни Гулнорага  қайтармасликни талаб қилди. ...
29 март 2024
Maна ҳафта айланиб яна ойлар султони рамазонда сиз билан юз кўришдик. Рамазон ойида шайтонларни занжир билан боғлаб қўйишар экан. МС: Оғо, ўзбекистондаги шейтонлани бойлош учун зинжир ëсоса дунëда дамир қолмийди. Ничиксизла, мўччи ойбика ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...