Кундалик
20 сентябр 2015

Урлаева қамоққа олинди!

“Ҳокимият томонидан ерим ноқонуний тортиб олиб қўйилди” деган шикоят билан ўтган йили Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи Қамчибеков Шерзод исмли фермер “Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти етакчиси Елена Урлаевадан кўмак сўраб келган эди.

То шу кунга қадар Елена Михайловна фермер Ш. Қамчибековнинг паймол бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келди. Қонунни назорат қилувчи юқори идораларга, жумладан, Республика прокуратурасига шикоят аризалар киритди.

Бугун, 2015 йилнинг 19 сентябрь, шанба – дам олиш куни Шерзод Қамчибеков “Бизда дарё бор, балиқ тутамиз” дея Урлаевани оиласи билан “балиқ ови”га таклиф этади.
Табиатан кўнгли очиқ бўлган аёл ҳеч бир нарсадан ҳадик қилмай, турмуш ўртоғи Мансур Машаривоф билан биргаликда Қуйи Чирчиққа дарё бўйига чиқади.

Урлаеванинг телефон орқали тезкор ва қисқа хабарига таянадиган бўлсак, кеч, тахминан соат 18.30 ларда “қандайдир йўқолган балиқ тутувчи қармоқни ўғирлаганда” айбланган Елена Урлаева, Мансур Машарипоф ва фермер Шерзод Қамчибековлар Қуйи Чирчиқ туман ИИБ ходимлари томонидан хибсга олинади.

Айни дамда Е. Урлаева, М. Машарипов ва Ш. Қамчибековлар Қуйи Чирчиқ ИИБсида, алоҳида-алоҳида камераларда сақланмоқда.

Қамоққа олинган шахслар билан алоқа узилган.

Ўзбекистондаги ҳуқуқ фаолларига “Қамоққа олиш тадбири уюштирилган бўлиши мумкин” деган тахминда.

Гумонимизча, балиқ овига чиққан Елена Урлаевага аслида, куч ишлатар тизимлар қармоқ ташлашган кўринади. Кўриниб турибдики, бу гал куч ишлатар тизимларининг қармоғига каттароқ “ўлжа” илинган.

Малоҳат Эшонқулова,
мустақил журналист

Тағин ўқинг
8 март 2020
Рассом Думҳам Eltuz.com
2 август 2018
Муҳаммад Бекжоннинг «Алвидо, Жаслиқ!» китобидан навбатдаги қисм 1999 йилги Тошкент портлашларининг асосий гувоҳи Зайниддин Асқаров билан юзлашув ҳақида. 2003 ...
19 октябр 2022
«Элтуз портали»га келган навбатдаги бешта шикоят мактубини ўқиб эшиттирамиз дастлабки шикоят Қашқадарё вилоятининг Косон туманидан. Лолазор МФЙда яшовчи аҳоли ...
11 август 2017
“Темир хотин” филмида ўзбекларнинг пахта теришга мажбурланишини ҳажв қилган кинорежиссёр 2015 йилнинг октябрида Наманган далаларига теримга жўнатилганди. Рассом Туз, ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...