жума,
20 декабр 2024
25 сентябр 2015
Шошилинч! Малоҳат Эшонқулова ва Елена Урлаевалар милиция томонидан ушланди
Бугун 25 cентябр Eltuz таҳририятига мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова ва Елена Урлаевани ушлаб ички ишлар бошқармасига олиб кетишгани ҳақида хабар етиб келди.
Манбага кўра, улар бугун эрталаб ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этмаслик юзасидан мониторинг ўтказиш мақсадида Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрига йўл олишган, у ерда икки нафар ички ишлар ходимлари Малохат Эшонқулова ва Елена Урлаеваларни Сайҳунобод туманидаги ички ишлар бошқармасига олиб кетишган. Ҳозирда улар билан алоқа узилган.
Еltuz таҳририяти воқеа тафсилотларини ўрганишга интилмоқда.
Алоқа учун имейл: eltuz2015@gmail.com
www.eltuz.com