душанба,
16 декабр 2024
20 март 2016
Россияда юз берган учоқ ҳалокатида ўзбек ватандоши ҳалок бўлди
Экипаж аъзоларининг барчаси БАА фуқаролари бўлгани, шунингдек, йўловчилардан 5 нафари хорижлик экани айтилмоқда. Хабар қилинишича, йўловчиларнинг 2 нафари украиналик, қолгани ҳиндистонлик ва ўзбекистонлик бўлган.
Дубайдан Ростов-Донга келаётган Boeing 738 йўловчи самолёти Ростов-Дон аэропортига қўнаётган пайтда қулади.
55 йўловчи, жумладан 4 нафар бола ва 6 нафар экипаж аъзоларининг барчаси ҳалок бўлган.
Самолёт аэропортга биринчи уринишда қўна олмаганидан кейин иккинчи уринишда фалокатга учраган.
Маълум қилинишича, самолёт ерга теккандан кейин портлаб кетган. Ростов-Дон аэропорти фалокат сабабли вақтинчалик ёпиб қўйилган.
Eltuz.com