Тепилган uff.uz майдон ташқарисида…
Ўзбекистонда энг «беозор» мавзу ҳисобланадиган ҳисобланадиган спорт хабарларини ёритувчи оммавий ахборот воситалари ҳам бирин кетин тақиққа учрамоқда.
Футбол мутасаддилари ҳақида кўп шарҳлар ёзиладиган бу сайтнинг ёпилишига асосий сабаб ҳам айни шу шарҳлар экани билан изоҳланади. Бунинг яна бир сабаби, сайтнинг номи ЎФФ (Ўзбекистон Футбол Федерацияси)га ўхшаш бўлгани Мирбарор Усмонов бошчилик қилаётган ташкилотнинг асабини ўйнаб келган.
“uff.uz 10 йилдан буён футбол ҳақида энг кўп мақолалар ва хабарлар бериб келаётган сайт эди. Бабаян бошчилик қилаётгандан бери ТВдаги бир неча журналист ишдан кетди, кўрсатувлар ёпилди, энди эса сайтга навбат келди”, дейди Eltuz.com билан суҳбатда ўз исмини очиқлашни истамаган собиқ спорт шарҳловчиларидан бири.
Бундан илгари ЎзТВ журналистлари Зафар ва Диëр Имомхўжаевлар олиб борган “Соккер клуб” ва “Футбол шарҳи” кўрсатувлари ҳам эфирдан олиб ташланган ва уларнинг ўзлари эса ишдан ҳайдалгани ҳақида хабар берган эдик.
Бунга кўрсатувда мамлакатдаги футбол жамоалари ўртасида «келишилган ўйинлар» ва тотализаторга пул тикиш муаммосининг фош этилиши сабаб бўлгани айтилганди.
«Соккер клуб»нинг ёпилишига сабаб бўлган сўнгги кўрсатув
Eltuz.com