Туркия Каримов ўлимига таъзия билдирган илк давлат бўлди (видео)
Таъзияни ТРТ давлат телеканали намойиш этди.
«Ўзбек Президенти Ислом Каримов оламдан ўтди. Аллоҳ уни раҳматига олсин. Туркия Республикаси ўзбек халқининг қайғусига шерик», дея таъкидлаган Йилдирим Каримов ўлимини расман очиқ айтган илк расмий бўлди.
Бундан олдин Каримовнинг ўлими хабарини 2 сентябрь куни Рейтер ахборот агентлиги учта дипломатик манбага таяниб жамоатчиликка маълум қилган эди.
“Ҳа, у ўлди,” деб айтган агентликка, дипломатик манбалардан бири, Ислом Каримовни назарда тутган ҳолда.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2 сентябр тонгида хабар тарқатиб, президент Ислом Каримовнинг «соғлиги бирданига ёмонлашди,» дея маълум қилганди.
Вазирлар Маҳкамаси шикофорларга таяниб президент вазиятини «ўта оғир» дея баҳолаганди.
Бу вақтга келиб Каримовнинг жасади Самарқандга келтирилгани иддао қилинган видео пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбек расмийларига кўра, президент Каримов ҳамон тирик ва унинг вафоти ҳақида расмий хабар пайдо бўлгани йўқ.
Бугун, кўплаб ғарб нашрлари Ўзбекистондаги вазиятни бир ғаройиб трагикомедия каби тасвирлашмоқда.
“Бу дунёда ўлим ва солиқлардан бошқа нарса ҳақида ишонч билан гапириш мумкин эмас. Бироқ, афтидан Ислом Каримов бу қоидани шубҳа остида қолдирди”, дея истеҳзо қилади Гардиан газетаси бугун ўз таҳририй мақоласида.
Eltuz.com