жума,
20 декабр 2024
1 сентябр 2020
Бухоро Халқ Республикасининг 100 йиллигига бағишланган тадбир
2 сентябрь куни Бухоро инқилоби ва Бухоро Халқ Республикасининг 100 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтади
2.09.2020, ЧОРШАНБА
Нурсултон 20:00-23:30
Тошкент 19:00 – 22:30
Истанбул 17:00 – 20:30
Нью-Йорк 10:00 – 13:30
Тадбир ташкилотчилари:
а) Проф. др. Рустам Холмуродов (сенатор, Самарқанд давлат университети ректори)
б) Меҳмет Сурайё Эр (Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси)
c) Проф. др. Дарҳон Хидирали (Халқаро турк академияси президенти, Нурсултон)
Илмий маърузалар:
- Проф. др. Сулаймон Иноятов (БухДУ). Уч сиёсий тизимнинг қалбига мос тушмаган шахсият (Атоулла Хўжаевнинг ҳаёти ва фаолияти)
- Проф. др. Аҳат Андижон (Туркия). Бухоро Жумҳурияти ва Отатурк Туркияси
- Проф. др. Шодмон Ҳайитов (БухДУ). Бухородаги жадид ҳаракатининг илк босқичи ва Усмон Хўжа
- Проф. др.Мамбет Қийгелдиев (Абай университети, Олмаота). Бухоро Республикаси ва совет ҳукумати ғоялардаги номувофиқлик
- Проф. др. Ҳалим Тўраев (БухДУ). Манғит хонадони шаҳзодалари томонидан Бухоро инқилобининг таҳлили
- Проф. др. Диҳан Қамзабеков (Гумилёв номидаги Евроосиё университети, Нурсултон). Бухоро Республикасидаги қозоқлар ва ишбилармон Мирза Науризбой ўғли
- Проф. др. Ҳамидулла Болтабоев (Ўзбекистон Миллий университети). Абдурауф Фитратнинг Бухоро Халқ Жумҳурияти давлатчилигини шакллантиришдаги ўрни
- Проф . др.Сулейман Кизилтопрак (Мимар Синан университети, Туркия). Истиқлол уруши йилларида Анқара ва Бухоро ҳукуматлари ўртасидаги алоқалар.
- Проф. др. Аҳмет Канлидере (Мармара университети, Туркия). Бухоро жадидчилиги ҳақидаги тарихшунослик (совет ва мустақиллик даврида)
- Проф. др. Қаҳрамон Ражабов (Тошкент, Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти). Бухорога 1920 йилдаги қизил армия ҳужуми хусусида ёлғонлар ва ҳақиқатлар
- Проф. др. Жулибой Элтазаров («Ипак йўли» халқаро туризм университети, Самарқанд). Туркистон мухторияти, Бухоро ва Хоразм Халқ Жумҳуриятлари аччиқ қисматидан 100 йил кейин чиқариладиган геосиёсий хулосалар
- Др. Ойбек Рашидов (БухДУ). Бухорода совет ҳокимиятининг ўрнатилиши ва Файзулла Хўжаев
- Др. Дилноза Жамолова (БухДУ). Жадидлар ва қадимчилар орасидаги сиёсий курашнинг натижаси ўлароқ Бухоро амирлигининг йиқилиши
- Др. Азим Маликов (Чехия Республикаси, Оломоутс университети). ХХ асрнинг бошида Бухоро амирлиги сиёсий ва диний элитасининг хусусиятлари ҳақида.
- Др. Али Иҳсан Чағлар (ТИКА, Туркия). Турк модернлашиш тарихининг яққол бир ўрнаги: Истанбул-Бухоро ўқи: Отатурк, Хўжаўғли, Жадидчилик.
- Докт. Феруза Омонова (Тошкент кимё технологиялари институти). Усмон ва Файзулла Хўжаевларнинг аждодлари сармоясининг Бухоро амирлиги иқтисодиётидаги ўрни
- Проф. др. Темур Хўжаўғли (Мичиган давлат университети, АҚШ). Усмон Хўжа ва Душанбе қамали (1921-1922) Ўзбек, тожик ва татар бадиий адабиётида (драма, роман, кино)
Алоқа:
Prof. Dr. Juliboy Eltazarov, Telegram/Whatsapp: +998 97 9291232 / e-pochta: juliboy2@gmail.com
Prof. Dr. Timur Kocaoglu, Telegram/Whatsapp: +90 532 267 8935 / e-pochta: timur@msu.edu
Ҳар бир лекцияга фақат 10 минут вақт ажратилади, маърузаларнинг тўлиқ матни кейин китоб ва электрон шаклда Тошкент ва Истанбулда нашр этилади. Youtube каналида конференцияни жонли кузатиб бориш: