чоршанба,
20 ноябр 2024
20 апрел 2018
Автомобилларнинг давлат рақамлари Ўзбекистонда тағин алмашади
Президент Мирзиёев 18 апрелда имзолаган қарорга кўра, Ўзбекистонда амалдаги давлат рақамларини халқаро намунадаги рақамларга алмаштиришни кўзда тутувчи транспорт воситаларини ҳисобга қўйиш тизими жорий этилади.
“Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимлари жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга кўра, нафақат илгариги давлат рақамлари, балки автотранспорт ҳужжатлари бекор қилиниб, барча тегишли маълумотлар авто эгаларининг ID карталарига киритилади.
PS: Кейинроқ ИИВ расмийлари кўпчилик бу қарорни нотўғри тушунганини, амалдаги двлат рақамлари яқин орада алмаштирилмаслигини маълум қилди.
Eltuz.com