душанба,
16 декабр 2024
31 май 2018
Ўзбекистонда 3D пиёдалар йўлакчалари пайдо бўлди
31 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалган 3D пиёдалар йўлакчаси сурати Наманган кўчаларида олингани айтилади.
Ўзбекистонда шусиз ҳам тузукроқ асфальт ётқизилмаган кўчалардаги пиёдалар ўтиш жойини тўрт хил рангга бўяш ғояcига ижтимоий тармоқда кўпчилик скептик қарамоқда.
«Ўзи шусиз ҳам ҳамма йўллар 3D ўнқир-чўнқир бўлиб ётибди», «Олдин 1D ни ўхшатиб бўяб қўйишсин, ҳамма ерда ўчиб ётибди», «Бир ёмғирдан кейин кўрамиз аҳволини…», «Бундан кўра асфальт ётқизишса бўларди», «3D кўзмунчоқ ҳам осиб қўйишсин», дея ёзишмоқда фейсбукдаги «Водители Ташкента» гуруҳи юзерлари.
Eltuz.com