UzPoster
26 сентябр 2024

Номсиз мерган нега эсланмайди?

Тошкент шаҳрида обод қилинган Часовня (Бутхона) ҳақида кўпларнинг хабари бор.

Бутхона 1865 йил Тошкент шаҳрини ишғол қилиш жараёнларида ўлдирилган 24 нафар рус жангчиси хотирасига ўрнатилган. 1917 йилда бу ер октябрь инқилобидан кейин болшевиклар томонидан вайрон қилинди. 1949 йил аҳоли томонидан ўзлаштирилиб, яшаш учун уй-жой қурилди.

Яқин йилларда эса бу ер қайтадан обод қилиниб, “Дўстларимиз учун” деган ёдгорлик яна қад ростлади.

Руслар бу ерни ҳамон зиёрат қилишади. 15 июнь кунида Тошкент ишғол қилинган кунни нишонлашда уларнинг сони кўпайиб қолади.

Генерал Черняев 1865 йил июнь ойида Тогкент шаҳрини ишғол қилди. У мардонавор, бўйсунмас Тошкент аҳолисининг бошини эгиб, шаҳарга кириб келиш маросимини уюштиришни буюрди. Генерал Тошкент яқинидаги Камолон қабристони атрофидан оппоқ отда ўтиб кетиши ва жараённи 2 минг боши эгик тошкентлик кузатиб туриши керак эди.

Маршни ташкиллаштириш генерал ёрдамчилари зиммасига юклатилди. Яқин атрофдаги маҳалла аҳолиси ҳунарманд, темирчилар эди. Бир орли мерган генерал Черняев ниятидан хабар топганди. Генералнинг бу нияти мерганнинг ҳамиятига текканди.

1865 йил июнь ойи ўрталари. Дарахтлар қалин барг ёзган. Мерган дарахт устида оқ отда Черняев келишини пойлаяпти. Босиб олинган Тошкент халқи Черняевга таьзим қилишга мажбуран олиб чиқилган. Узоқдан Черняев оти кўрина бошлади.

Дарахтлар устида ҳушёр турган мерган от устида бораётган генерал Черняевга камондан ўқ отди. Найза рус босқинчининг бошига тегди. У йиқилиб жойида тил тортмай ўлди. Афсуски, генерал Черняев бу каби хавфни олдиндан кўнгли сезган бўлиб, оқ отга ўтиришни ўзи эмас, оддий рус жангчисига буюрган эди.

Номсиз мерган шу заҳотиёқ ушланди. Бўйни эгик 2 минг халқ олдида нимталаб ташланди. Уйғоқ юракли, ватанпарвар мерганнинг оила аьзолари, яқин дўстлари ҳам қириб ташланди.

Воқеадан шу англашилинадики, бунда Часовня ёдгорлиги олдида мерганни эслатувчи ўқми, камонми ўрнатилса, аслида, тарихан ҳам мантиқан ярашиқли иш бўларди.

Руслар Тошкентни босиб олишда бутун бошли армиядан ҳалок бўлган атиги 24 нафар жангчи учун бу ёдгорликни ўрнатган.

Бугунги кундаги ҳашами олдида ой ҳам ҳижолат. Аслида, номсиз мерганнинг шу ҳаракати ортидан 50 дан ортиқ уруғ-аймоғи ўлдирилган.

Аслида у XX аср Широқи эди. Мерган барибир ўлишини биларди, ўлдирилишини биларди. Бироқ ажалга тик боқиб, тинч элнинг ҳаловатини бузган Черняевдан аламини олишни хоҳлади.

Биз эса унинг мардонавор ҳаракати учун ёдгорлик бунёд этиш тугул, эслашга чўчиймиз, номини ҳам билмаймиз….

Тағин ўқинг
2 октябр 2015
Радио манбасига кўра илгари фоҳишалик қилгани боис жаримага тортилган аëлларни йиғиб, далага олиб кетишган. “Балкондан қараб турдим. Ҳаммасини бир ...
30 июн 2016
Бугун АҚШ Давлат департаменти ўзининг одам савдосига қарши курашишга доир йиллик ҳисоботида Ўзбекистоннинг рейтингини мавжуд имкониятдан энг паст даражага – ...
14 феврал 2019
Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги боғчаларда болаларга гўшт ўрнига ичак-чавоқлардан тайёрланган овқатлар берилмоқда, дея билдирди боғча мудираларидан бири “Элтуз”нинг Фарғонадаги ...
15 апрел 2016
Тадбирда терроризм, экстремизм билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...