Дайжест
13 апрел 2017

«Миннатдор» қариялар ва президент феълига мослашаётган сўров маркази

«Оила ва жамият» газетаси (12.04) президентнинг пенсионерларга метрода юришни (10.00 дан 16.00 гача) текин қилиб қўйганидан «миннатдор» кексаларнинг «катта мамнуният»га тўла дил изҳорларини эълон қилди.

Мана шундай «эътибор ва эъзоз»дан хурсанд кексалар «дунёнинг ҳеч бир мамлакатида йўқ бундай имконият» учун президент ҳақига дуолар қилибди.

Марҳум президент Каримов агар шундай имтиёз берганда-ку, бу дуогўй қариялар борига барака деб қаноатланган бўларди.

Аммо янги президентнинг «халқ билан мулоқот инсон манфаатларига катта эътиборидан» сал эркинсираб кетган шекилли, текин юриш вақтини қайта кўриб чиқиш таклифини ўртага ташлагани сал «ношукрчилик»дек туюлади.

Шунингдек, газетада «Ижтимоий фикр» марказининг давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва ошкоралиги бўйича ўтказган сўрови хулосалари эълон қилинди.

Иштирокчилар ҳокимият ижроия органлари раҳбарлари фаолиятининг очиқлигини турлича баҳолабди.

«40,7 фоиз респондент барча маълумотларни очиқ ва етарли, деб баҳолаган. 33,9 фоизи ҳамма фуқаролар учун ҳам маълумотлар ошкора эмас, деб ҳисоблайди», дейилади марказ хулосасида.

Келтирилган рақамларда аввалгидек қарийб юз фоизлик ижобий хулосалар йўқлиги эътиборни тортади.

Бу хулосалар мазкур марказ ҳам янги президентнинг «феълига» мослашишга интилаётганидан дарак бериб турибди.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 октябр 2020
Коррупция ва непотизм ботқоғига ботганлар, етим ҳақини еганлар, ўғри ва фирибгар мулозимлар, эшитинг, ревизор келмоқда! У сизни фош қилади. ...
2 март 2021
Рассом Элсевар
11 феврал 2020
Тошкентдаги Shodlik Palace меҳмонхонаси эгалари “Илҳом” театри жамоасидан бинони бўшатишни сўрагани ҳақида 10 февраль куни хабар тарқалди. Меҳмонхонани хусусийлаштирган ...
14 июн 2024
Рус шовинист ашулачиси Олег Газманов ўзининг “Рус дунёси” дея аталган янги қўшиғида собиқ совет мамлакатларига танкларда кириб бориш билан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...