22 апрель – Халқаро Ер куни
Бугун – Халқаро Ер куни. Америкалик рэпер ва комик Лил Дики «Ер» (Earth) деб номланган анимацион клипида 30 дан зиёд шоу юлдузи, жумладан, Ариана Гранде, Жастин Бибер, Снуп Догг, Кэти Перри, Кевин Ҳарт, Backstreet Boys ва бошқалар иштирок этган.
2019 йил Тошкент расмийлари кўп йиллик дарахтларни ёппасига кесиш ортидан глобал экологик зарарли лойиҳага ҳам қўл урди. Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев Россия билан ҳамкорликда Ўзбекистонда АЭС қурилиши лойиҳасини имзолади.
Айни пайтда ўзбек ҳукуматининг бу ҳаракати жамоатчилик ва экологик ҳаракат фаоллари қаршилиги фонида давом этмоқда.
Экологик муаммо бир миллат, бир минтақа ва давлат миқёсидан чиқиб, бутун ер курраси бўйлаб глобал аҳамият касб этаётган айни кунда халқаро жамоатчилик эътибори қаратилиши лозим бўлган жиддий муаммодир.
Энг камида Тошкент расмийлари бугун жамият олдида ўз қилаётган ишлари сабабини тушунтириш, агар бунга жиддий асос бўлмаса, қонун олдида жавоб беришлари лозим.
Шу кун муносабат билан Eltuz.com нашри ўз муштарийларини ушбу кунда Тошкентдаги экологик ҳаракат фаолларини қўллаб-қувватлашга чақиради.
Eltuz.com