ART-DURBIN
1 ноябр 2016

Автобус бекатидаги Лувр

2002 йилда канадалик ўспирин Кристофер Хервиг (Christopher Herwig) собиқ совет республикаларидан ўтадиган велосипед пойгасида қатнашганида илк бора совет рассоми ижодига оид автобус бекатини кўриб ҳайратдан донг қотган эди.

Кейинчалик Хервиг бу бекат ўзи учун ҳудди Луврдаги Мона Лиза асари каби туюлганини ëзганди.

Собиқ совет империяси бўйлаб 30 минг километр йўл босган Хервиг совет рассом ва меъморлари тарафидан уникал санъат асари ўлароқ яратилган юзлаб бекатларни суратга олди.

Ўз юрти Канаданинг зерикарли шиша кублар тарзидаги бекатлари билан солиштирган Хервиг собиқ совет автобус туроқларини “кичик архитектуранинг фантастик шедеврлари” дея атади.

Бекатлар ҳайронига айланган Хервиг обьективига Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги автобус бекати ҳам мухрланди.

Бу расмларни китоб холида чоп қилган Хервиг назарида бу бекатлар “Замонавий санъат ва клиник телбалик ўртасидаги нозик балансдир”.

Собиқ совет бекатлари муфаттишига 12 йилини бағишлаган Хервиг пировардида суратчи сифатида от қозонди ва CNN, National Geographic каби унли ширкатлар ҳамкори бўлди.

Шу кунларда фотограф Сурияда уруш репортажлари тушириш билан банд.

Кристофер Хервиг Марказий Осиëнинг билгичларидан биридир.
Марказий Осиë республикаларида узоқ вақт ишлаган Хервигнинг бу мамлакатларда туширган расмлари зийрак нигоҳ ва меҳр билан суғорилган.

Хервиг муаммоларни ишоратлар билангина акс эттиради ва бу расмлар нафис юморга тўла.

Шу боис Хервиг олган суратлар томошабинни ҳуркитмайди, томошабин унинг мехрибон нигоҳини баҳам кўради.

Элтуз ўқувчиларига таниқли фоторепортернинг Марказий Осиëда тортган суратларини тақдим қиламиз.

Томошангиз ëқимли бўлсин.

Видео: https://youtu.be/BSSC6bnoQrA

TASHKENT, UZBEKISTAN - MARCH, 2005: Street sweepers clear the snow infront of Independence Square where the largest Lenin statue in the USSR has been replaced with a brass globe with an oversized map of Uzbekistan on it.(Photo by Christopher Herwig)
Тошкент, Ўзбекистон – 2005 йил, март. Фаррошлар бекат атрофидаги қорни тозалашмоқда, орқада СССРдаги энг катта Ленин ҳайкали ўрнига ўрнатилган мис ер курраси ва унда акс этган Ўзбекистон ҳаритаси (Фото Кристофер Ҳервиг)
NUKUS, KARAKALPAKSTAN, UZBEKISTAN - MARCH, 2005: Mural on the side of a building depicting various types of Uzbke military men. Nukus is the capital of the Uzbek republic of Karakalpakstan.  Karakalpakstan occupies the western end of the country and is home to the Karakalpakstans (Black Hat people).  (Photo by Christopher Herwig)
Нукус, Қорақалпоғистон, Ўзбекистон – 2005 йил, март. Бино деворига чизилган, турли типдаги ўзбек ҳарбийлари акс этган расм. Нукус Ўзбекистонга қарашли Қорақалпоғистон республикаси пойтахтидир. (Фото Кристофер Ҳервиг)
NUKUS, KARAKALPAKSTAN, UZBEKISTAN - MARCH, 2005:Walkways in a central square in Nukus.  Nukus is the capital of the Uzbek republic of Karakalpakstan.  Karakalpakstan occupies the western end of the country and is home to the Karakalpakstans(Black Hat people).  (Photo by Christopher Herwig)
Нукус, Қорақалпоғистон, Ўзбекистон – 2005 йил, март. Нукус марказий майдонига олиб борадиган сўқмоқлар. (Фото Кристофер Ҳервиг)
MAGHILAN, UZBEKISTAN - APRIL, 2004:   Yodgorlik Silk Factory in Margilan.  (Photo by Christopher Herwig)
Марғилон, Ўзбекистон – 2005 йил, апрел. Марғилондаги “Ёдгорлик” ипак цехи (Фото Кристофер Ҳервиг)
BUKHARA, UZBEKISTAN - APRIL, 2004:    Newpaper stand in Bukhara.(Photo by Christopher Herwig)
Бухоро, Ўзбекистон – 2004 йил, апрел. Бухородаги газеталар дўкони (Фото Кристофер Ҳервиг)
SAMARKAND, UZBEKISTAN - MARCH, 2005: One of the many streetsweepers up with the sun to clean the city.  (Photo by Christopher Herwig)
Самарқанд, Ўзбекистан – 2005 йил, март. Кўплаб фаррошларнинг бири қуёш акс этган майдонни супурмоқда. (Фото Кристофер Ҳервиг)
ASHGABAT, TURKMENISTAN - APRIL, 2005:  Large public photo of the Turkmenbashi. Evidence of the over the top personality cult of the President Niyazov, who calls himself the Turkmenbashi the Great - Leader of the Turkmen can be seen all over Turkmenistan.(Photo by Christopher Herwig)
Ашҳобод, Туркманистан -2005 йил, апрел. Туркманбошининг улкан сиёсий сурати. Ўзини Буюк Туркманбоши дея санаган президент Ниёзов шахсига сиғинишнинг энг олий кўриниши. Бундай манзарани Туркманистонда ҳар қадамда учратиш мумкин (Фото Кристофер Ҳервиг)
HISSAR, DUSHANBE, TAJIKISTAN - MARCH, 2005: Statue of Lenin looking of a holiday crowd.  For the Muslim festival  of Navrus.  It takes place around the spring equinox (March 21) and is the biggest Central Asia holiday. Most young women in Tajikistan can be seen wearing brightly colored traditional dresses during the holidays. (Photo by Christopher Herwig)
Ҳисор, Тожикистон – 2005 йил, март. Ленин ҳайкали атрофидаги майдон Наврўз байрами бўлгани боис гавжум. (Фото Кристофер Ҳервиг)
ARKIV  050321 -  Photographer in the local amusement park waiting for customers to get their photos taken with their favorite Bollywood star.   Dushanbe, TADZJIKISTAN - TAJIKISTAN Foto: Christopher Herwig - Kod 9266 COPYRIGHT PRESSENS BILD
Душанбе, Тожикистон – Истироҳат боғидаги фотограф мижозларини улар севган Болливуд юлдузлари билан расмга тушишга таклиф қилмоқда. (Фото Кристофер Ҳервиг)

Фотосуратлар Кристофер Хервигнинг ҳос вебсаҳифасидан олинди: www.herwigphoto.com

Акмал Ризаев
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 январ 2017
Янги йил олдидан россиялик миллиардер, агар уни Ўзбекистонга чақиришса боришга тайёрлигини айтди. Уни Ўзбекистонда ким кутаётгани, ким чақириши қоронғу. ...
25 март 2020
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар аниқлангани ортидан карантин жорий қилиниши муносабати билан ижтимоий тармоқларда вирусга қарши челленж бошланиб кетди. ...
25 июн 2019
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг «Қурол тўғрисидаги қонун»ни маъқуллаши ортидан тармоқда айни қонун тарафдорлари ва қаршилар ўртасида баҳс қизиди. «Шахсий ...
15 сентябр 2016
Ўзбекистонда ҳукумат вакиллари ҳар йилги пахта мавсумини уруш жабҳасига тенглаштиришади. Кўпинча селектор тармоғи орқали Бош вазир (эндиликда президент) Шавкат ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...