чоршанба,
18 декабр 2024
16 август 2017
«Шаҳарлар, ўша дайди булут сояси мисол…»
Шоир Мақсуд Бекжон 1961 йил Хоразмда туғилган. Москвадаги Максим Горький номли Адабиёт институтини тамомлаган. Учта шеърий китоб ва иккита ҳужжатли фильм муаллифи. Ҳозирда Норвегияда яшайди.
Хоразм
Хоразм елимдай ёпишар руҳимга,
Бир хира пашшадай бузади роҳатим,
Мен бардош беролмай бу зайл зуғумга,
Шеър айта бошлайман йўқотиб тоқатим.
Қалбимни сўзлар-ла қўрийман пашшадан,
Руҳимдан елимни артаман мажоз-ла,
Аммо бир нашаванд қай йўсин нашадан
Халос бўла олар сўз ила, соз-ла?
Хоразм васваса, мен эса бир восвос,
Кўзимнинг ўнгидан сурати кетмайди.
Мен денгиз тубига шўнғиган бир ғаввос,
Менга ҳаво, яъни, Хоразм етмайди…
Мақсуд Бекжон,
Озодлик оҳанглари,
Eltuz.com