Асосий мавзулар
20 феврал 2023

20 февраль – шоир Матназар Абдулҳаким туғилган кун

Улуғ шоир Матназар Абдулҳаким менинг дунёқарашимни ўзгартирган бир инсон эди.

1980 йил, илк шеърларим Урганч тумани газетасида босилган куни газетани кўтариб Матназар аканинг олдига борганимни эслайман.

Матназар оға Ёзувчилар уюшмасининг Хоразм вилояти бўлимида адабий маслаҳатчи бўлиб ишларди.

Чап кўзини сал қисиб, газетадаги шеърларимга кўз югуртирган бўлди-да, «Яхшиси кечқурун уйга келгин, гаплашамиз!» деди Матназар ака. Қўлимга эса Рауф Парфининг «Қайтиш», Муҳаммад Солиҳнинг «Оқ куйлаклар» китобини тутқазди.

«Буларни албатта ўқи. Келганингда фикрингни айтарсан!» Устоз ва шогирднинг «расмий танишуви» шу билан тугади.

Шу-шу Матназар оғанинг Қоровул қишлоғидаги уйига «китоб ўқиш»га бориш менинг одатимга айланди.

Янги машқларим билан танишгач, ўзининг ҳам янги шеърларини ўқиб берар, кейин эса навоийхонлик қилишга тушардик.

Нимқоронғи долондаги кўрпача устига бир нечта ёстиқ олиб келиб ташларди. «Китобни ёстиқни устига қўйиб ўқиш қулай менга», дерди у.

Бир ғазал ёки байтнинг таҳлили билан бошланган «китоб ўқиш» тун қоронғусигача чўзилар, қайтишда Матназар аканинг кутубхонасидан Кафка, Кортасар ёки Маркеснинг китобини кўтариб қайтардим.

«Октябрь байроғи» даражасидаги машқларим билан бу асарлар ўртасида ер билан осмонча фарқни кўргач, менинг зеҳниятим ҳам ўзгара бошлаганди.

Номард бўлай агар нолисам,
Бошқа тирилмайман, ўлмайман.
Бир қутулсам, бир кетиб олсам,
Дунёга мен бошқа келмайман,

деган эди устоз бир шеърида. Мен Матназар акадан нимани ўқишу нимани ўқимаслик, нимани ёзишу нимани ёзмаслик кераклигини ўргандим. Шоир Матназар Абдулҳаким 2010 йили оламдан ўтди. Ундан вазмин, такрорланмас сатрлар қолди.

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 апрел 2024
«Ҳаëтда ҳар бир одам қиладиган уч иш бор. Дарахт экиш. Фарзанд ўстириш ва китоб ëзиш.»Бу гап 19 асрда яшаб ...
22 август 2018
Промка ҳожатхонаси орқасидаги катта ўра нажас билан лиқ тўла. Қўлида учи айри узун хода ушлаган Ғулом нажас олти нафар ...
11 ноябр 2017
Жиззахлик Маҳкам Жўраева 18 октябрь куни «Жаслиқ» қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган ўғли Фурқат Жўраевни кўргани борганида уни БМТнинг инсон ...
4 октябр 2023
Этномиллатчи авом Хилтон меҳмонхонасидаги ҳайкални уркалтак сазойи қилиб ëтибди. Сабаби: Ҳайкалдаги ўзбек эгилиб турибди экан. Иддао: Ўзбек эгилмасмиш! Бу ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...