Асосий мавзулар
20 июн 2018

Баҳодир Файз: Мен билган Зокир

Ўзбек расмийлари 16 июнь куни хибсга олинган АҚШ ватандоши Зокир Алиев Афғонистонда ҳарбий тайëргарликдан ўтиб, ҳукумат ва халқаро коалиция қўшинларига қарши жангларда қатнашганини айтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ўз фейсбук саҳифасида билдирди.

«Элтуз» нашри Зокир Алиев билан Туркияда бирга ўқиган ва биргаликда АҚШдан сиёсий бошпана олган Баҳодир Файзга мурожаат қилиб, бу шаҳс ҳақида маълумот сўради.

«Алиев Туркиядалик пайти мухолифат вакиллари, жумладан Ўзбекистон Исломий ҳаракати вакиллари билан учрашган бўлиши мумкин. Бироқ мен уни сиёсий ҳаракат билан шуғулланган деб айта олмайман», деди бугунги кунда Америкада яшаётган, «Ўзбек сиёсий мухолифати» ҳақида китоб ёзган Баходир Файз.

«Элтуз» нашри Зокир Алиев фаолиятини ўрганиш асносида «Туронзамин» сайтида чоп этилган мақоладан иқтибосни топди. Бунда унинг «Эрк» Демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ, унинг издошлари ва жумладан Баҳодир Файз устидан ҳам АҚШ Федерал текширув идорасига чақув ёзгани билдирилади.

«Мен сиёсат деганда, соф маънода диктатурага қарши курашни назарда тутдим. Бу ерда мен Зокирни кўрмадим. Хавфсизлик идораларига бориб, ёки Жаҳонгир Маматовнинг саҳифасида мухолифатга, ёки эркин фикрловчи шахсларга қарши туҳмат мақола ёзиш, бу сиёсат билан шуғулланиш дегани эмас. Қўпол қилиб айтганда бу чақимчилик дейилади», деди Баҳодир Файз Алиевдан иқтибос келтирилган мақола ҳақида.

«Элтуз» нашри терроризмда айбланиб Ўзбекистонда ҳибсда қолаëтган чироқчилик Зокир Алиев билан боғлиқ вазиятни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 март 2016
Maхбуслар ҳеч қачон озиқ овқатни тўлиқ олмайди. Албатта олиб қолишади. Масалан, киритган чой, шакар-қанд, сигаретларингизни ярмини махбусга беради. 159 ...
16 декабр 2017
Алишер Усмонов ўзбекларга совға сифатида юборгани маҳаллий нашрлар тарафидан айтилган Робби Уильямс Тошкентдаги концертда томошабинларга орқасини кўрсатгани тармоқларда қизғин ...
15 январ 2017
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматини 1995 йилнинг 26 июнидан бери бошқарган Рустам Расулович Иноятов, мамлакатдаги юзага келган вазиятдан келиб чиққан ...
6 феврал 2016
Ҳар бир ўқув йили, чораги Ўзбекистон мактабларининг эски анъанаси бўлган макулатура, темир-терсак, обуна, турли жамғармалардан ташқари, туғилган кун, арча, ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...