Мултимедиа
28 феврал 2019

Ўзбекистондаги бизнес учун очиқ, оддий халқ учун ёпиқ инвестиция

Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистон бир неча бор янада очиқ бозор иқтисодиётига ўтиши ҳақида эълон қилди. Аста-секин бу ўзгаришлар мазкур ислоҳотлардан фойда олиш умидидаги халқаро ривожланиш банкларининг эътиборини тортди.

Бироқ Ўзбекистон бозори халқаро савдо ва хусусий сектор учун очилаётган бир пайтда фуқаролик жамияти учун ёпиқлигича қолмоқда. Фуқаролик жамияти ва оддий одамларнинг кўзда тутилаётган инвестиция лойиҳалари ҳақидаги ахборотларни олиши, хусусан, ривожланиш жараёнларида фаол иштирок этиши қийин. Фуқаролик жамияти ўз мамлакатининг ривожланиш режаларида иштирок этиши учун кишилар банклардан инвестиция олишнинг дастлабки босқичларида ишончли ва тўлиқ ахборотга эга бўлишлари керак, дейилади бизнес ва инсон ҳуқуқларига ихтисослашган тадқиқотчи Ишита Петкарнинг мақоласида.

Аммо мамлакат иқтисодиётига халқаро инвестициялар ҳақидаги ахборотларга эга бўлиш имкониятининг ўзи етарли эмас. Бу маълумотлар аҳамиятли бўлиши учун фуқаролик жамияти дастлабки босқичлардаёқ тушунарли ахборотларга эга бўлиши лозим.

Кавказ ва Марказий Осиёнинг кўплаб мамлакатларида ҳатто рус тилидаги ахборотлар ҳам мураккаб лойиҳаларни тушунишга интилаётган кишилар учун очиқ бўлмаслиги мумкин.

Оддий қилиб айтганда, масалан, Ўзбекистондаги электр энергиясини етказиб бериш бўйича қиймати 30 миллион долларлик техник лойиҳани тавсифловчи, инглиз тилида чоп этилган лойиҳа ҳужжатлари ахборот олишга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши ҳисобланиши мумкин эмас.

«Аввалдан огоҳлантириш тизими» лойиҳаси томонидан тўпланган маълумотларга кўра, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) каби ривожланиш институтлари томонидан Ўзбекистонга бўлган қизиқиш кучайгани кузатилмоқда. 2018 йилда Жаҳон банки қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш ва Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш сиёсати юритилишини қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион доллар миқдорида илк займни беришни тасдиқлади. Худди шу вақтда ЕТТБ ҳамкорликни тиклаб, Тошкентда янги офисини очди ва хусусий секторга мўлжалланган қатор инвестицияларни таклиф этди.

Умуман, Ўзбекистон учун таклиф этилаётган кўплаб лойиҳалар газ турбиналаридан тортиб ирригациягача ва мактабгача таълимни хусусийлаштиришгача бўлган барча соҳаларни қамраб олади.

Шунга қарамай, мамлакатни «ўзгартирувчи» деб номланаётган, таклиф этилаётган бу лойиҳаларнинг ҳужжатлари очиқ ҳолда фақат инглиз тилида мавжуд ва лойиҳалар тасдиқлангунгача маҳаллий тилга таржима қилиниши кўзда тутилмаган. Ҳатто маҳаллий ривожланиш жараёнларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадидаги лойиҳа ҳам ўз олдига лойиҳа ҳужжатларини барча учун тушунарли тилларда таржима қилиш мақсадини қўймаган.

Хуллас, Ўзбекистон халқаро институтлардан қанча пул олади?

2018 йил ноябрдаги маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштириш билан асосан Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки шуғулланмоқда.

Шунингдек, инвесторлар рўйхатида Халқаро молия корпорацияси, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ва Европа инвестиция банки каби йирик ташкилотлар бор. Таклиф этилаётган лойиҳаларнинг аксарияти қурилиш сектори учун мўлжалланган. Сармоя киритиш учун таклиф этилаётган лойиҳалар сони бўйича иккинчи ўринда энергетика сектори, техник ҳамкорлик соҳаси, молия, сув таъминоти ва санитария, саноат ва савдо, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, ҳуқуқ ва бошқарув, шунингдек, транспорт тармоқлари турибди.

2018 йилдан Ўзбекистонда амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳаларни молиялаштираётган ташкилотлар.

Ташкилотлар номлариМолиялаштирилаётган лойиҳалар сони Лойиҳаларнинг умумий қиймати (млн доллар)
Жаҳон банки242,260
Осиё тараққиёт банки121,334
Европа тикланиш ва тараққиёт банки13866
Европа инвестиция банки 2233
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки 2193
Халқаро молия корпорацияси320

2018 йилдан Ўзбекистонда секторлар бўйича амалга оширилиши учун таклиф этилаётган лойиҳалар

СекторТаклиф этилаётган лойиҳалар сони
Қурилиш 26
Энергетика16
Техник ҳамкорлик16
Молия 15
Сув таъминоти ва санитария14
Саноат ва савдо 13
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 12
Ҳуқуқ ва бошқарув 12
Транспорт10
Инфратузилма 8
Таълим ва соғлиқни сақлаш 6
Алоқа ва коммуникация4
Иқлим ва атроф-муҳит 3

Мақола муаллифи Ишита Петкар (Ishita Petkar), Ҳисобдорлик бўйича халқаро лойиҳа

Манба: https://medium.com/@accountability/development-in-the-caucasus-and-central-asia-open-for-business-closed-to-civil-society-d36cde44f5f1

Тағин ўқинг
14 март 2023
Салом қадрли мухлислар бугун 13 инчи март, студияда Қудрат Бобожон, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги сонини тақдим этади.+++Бўкада бир ...
31 март 2016
Қозоғистондаги парламент сайлови дастлабки натижаларига кўра, Президент Нурсултон Назарбоев етакчилигидаги «Нур Отан» партияси 82,15 фоиз овоз тўплаб ғалабага эришган. ...
12 сентябр 2019
Сайтимизнинг қадрли ўқувчилари. Сиздан бу йилги мавсумда талабалар, турли идоралар ходимлари ёки тадбиркорларни пахтага жалб қилиш ёки уларни пахта ...
3 июн 2021
“Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг 8-қисмини тақдим этади. Чиптаси ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...