Асосий мавзулар
3 май 2019

РТдан ваъз: Судья қиммат ҳовлини қайси пулига қурди?

Кўриб турганингиз уй оддий ўзбек мулозимининг уйи. Уй эгаси давлатдан аниқ суммадаги маош олган ва тижорат билан  шуғулланиши қонунан мумкин эмас эди.  Тошкентнинг Циолковский мавзеидаги бир миллион АҚШ долларига нархланган бу уй ҳозир қамоқда қолаëтган МХХ зобити Нодир Тўрақуловга тегишли.

Амалда бўлганида Тўрақуловдан бу уйни қайси маошга қурдинг, деб биров сўрамаган.

Олий судда ишлайдиган ҳакамнинг Тошкентдаги ҳовлиси бозор нархида 600 минг АҚШ доллари туради. Бундан ташқари, хотини ва қариндошлари номига хатланган кўчмас мулк ва бошқа бойликлари бор.

Бир вақтлар тармоқда Дилобар Эркинзода исмли ўзбек фаоли акасини 159-модда билан 20 йилга қаматтирган судья Рустам Низомов юзга яқин хонадонларини Тошкентда ижарага бериб қўйганини билдирган эди.

Дилобар, шунингдек, судья Рустам Низомов ундан акасини озод қилиш эвазига 20 минг доллар пора сўраганини ҳам ўз чиқишларида гапирган.

Бу судьяларнинг ойлиги аниқ ведомостда ëзилган. Тижорат қилишга ҳаққи йўқ. Савол, қаердан олишди улар бу бойликни?

Лотереясига ютуқ чиқдими? Ëки ер тагидан олтин тўла кўза топишдими?

Юнусободнинг собиқ ҳокими қамалганда уйидагилар икки кун ичида 400 минг АҚШ долларини терговга облиб келиб беришибди. Ишкопида шунча пули бор экан.

Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов ўз кабинетида тадбиркорлар елим халталарга солиб олиб келган ярим миллион долларни пора эмас, балки тадбиркорнинг ҳомийлик ëрдами, деб атади.

Адвокат ҳам ҳоким пора олмаган, балки ҳомийлик ëрдами олиб, бу пулга камбағалга арзон уй қуриб берган, деб айтди.

Адвокатнинг бу идддаосини прокурор ҳам қўллаб-қувватлади.
Собиқ ҳоким  Бахтиёр Абдусаматов Ўзбекистон бошқарув элитасидаги қудратли мулозим Зелимхон Ҳайдаровнинг қариндоши экани инобатга олинса, прокуратура ва суднинг нега бирдан ҳалимдай юмшагани,  адолатпарвар бўлиб қолгани сабаби аëн бўлади.

Ярим миллион доллар пора олган ҳокимни айбсиз деб топмоқчи бўлган суд 80 доллар  пора олган мактаб директорини 5 йилга қамаган эди.

Э, яшамасин бу дунëдаги энг адолатсиз суд, яъни ўзбек суди! Минг лаънат бўлсин бу муттаҳам қозиларга.

Яна Олий суд раиси «журналистлар бизни танқид қилмасин», дегани етмай турувди.

Нега танқид қилинмаслиги керак? Ўғри, муттаҳам, порахўр ва маиший бузуқ бўлишса. Олий суд раиси ўринбосари Деҳқонов қамоқда нега ëтибди? Минглаб ватандошларни қақшатиб, мол-мулк орттирган суд гумашталари аслида халқ душманларидир.

Бир пайтлар ўғрибошилар кўрпачанинг устида ўтириб, разбор қилишарди. 

Бугунги Ўзбекистон ҳукумати мулозимлари, суд-адлия тизими фаолиятининг ўша кўрпача устидаги разборкадан фарқи йўқ.

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев арзон уй қурадиган тадбиркор Муҳаммадбобур Ходжаев билан ғирт ўғрибошилар каби разборка қилиб ўтирибди. «Ман палон ўғирладим, сан пистиëн ўғирладинг, лекин қанотим остига олман», деб.

Ортиқхўжаев «Ҳар қандай тадбиркорни мен ўз ҳимоямга оламан!» деб томоқ йиртди.

Иее, хуқуқий давлатда қандай қилиб тадбиркорни ҳоким ўз ҳимоясига олади? Ҳокимга ҳимоя қилиш ваколати берилганми?

Қайси қароқчилардан ҳимоя қилади? Агар ҳоким ҳимоясига ола билса, унда суд, прокуратура, милиция, ДХХларнинг нима кераги бор?

Ҳокимнинг хатти-ҳаракатлари яна ва яна Ўзбекистонга мустақил суд ҳокимияти кераклигини кўрсатяпти.

Прокуратура ва ижро органлари буйруғи журналистлардан қасд олиб уйларини тортиб оладиган суд керак эмас.

Қонун номи билан ишлайдиган чинакам мустақил суд ҳокимияти керак.

Шум бола киносидаги ўғрибоши ўз ўғрилигини легаллаштирган саҳнаси бор. 

Жоханинг разборкаси ана шу саҳнани эслатди. Баъзи тили узунлар айтишича, Жоха, яъни Тошкент ҳокиминиг акахони президентнинг куëви эмиш.

Ростми ëки йўқми, билмадим, аммо непатизмга чек қўйиш керак.
Ўзбекистон раҳбарининг қариндош-уруғи ва бола-чақасини давлат бошқарувидан узоқ тутиш ҳақида қонун зарур.

Гулноранинг 16 миллиард ўғирлагани наҳотки миллатга сабоқ бўлмади.

Бу тўда зеҳниятида ўғирликка мойиллик ва коррупцияга чалиниш синдроми кўплиги эътиборга олиниши керак.

Бир болтага соп бўлишга арзимайдиган бесаводлар фақат президент қизи бўлгани учун лавозимга ўтириши миллат учун иснод ва уят.

На илм ва заковат борасида оти ўзмаган мишиқи Саида Мирзиёеванинг Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари қилиб тайинланиши миллат учун ҳақоратдан бошқа нарса эмас.

Лаганбардорлик бу тўдага сут билан кирган. Ўғирлик ва товламачиликни  бешикда эртак эшитиб ўрганишади. Россия сиëсатчиси Познер буларга демократия керак эмас, деб тўппа тўғри айтди. 

Демократия – халқ бошқаруви дегани. Сайловлар шаффоф бўлмаган, ҳақиқий рақобат бўлмаган, матбуот ёлғончи ёки, умуман, амалдорлар сайланмайдиган жамиятда халқ бошқаруви бўлмайди. Буни халқнинг ўзи ўзгартира олади, холос. Халқ эса хоҳламаяпти. Демак, Познер ҳақ!

Керак бўлганда, шунча халқ 30 йил ичида демократик очиқ-ошкора бир тузум қурарди. Йўқ, булар фақат битлаган кир кўрпа тагидаги ўғирлик, «криша» ва товламачиликка асосланган тутумни севишади.

Оқибатда миллион долларлик уй қурган СНБ зобити Тўрақулов ҳам, ишкопида ярим миллион доллар турган Абдусаматов ҳам, собиқ бош прокурор Қодиров ҳам ўша ëпиқ тузум қурбони бўлишади.

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак! 

Видео: https://youtu.be/8y_eOiki8UQ

Рассом Туз
eltuz.com

Тағин ўқинг
11 июн 2021
Мана, азизлар, ҳафта айланиб сиз билан яна юзма-юзман. Бормисиз, омонмисиз? Ëз қандай соз десам, ўзимни ҳам, сизни ҳам алдаган ...
1 феврал 2016
Самарқанд вилоятида чақалоқлар ногиронлиги кўпайиб бораётганига оид суриштирувимизга бир неча аёлларнинг бу ҳақдаги шикоятлари сабаб бўлди. Оқдарё туман Равот ...
3 март 2017
Сурхондарёда кундузи болалар жисмоний жазоланадиган, тунда эса фоҳишахонага айланадиган тўртта боғчадаги вазият акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқни ларзага солди. ...
28 август 2017
Шоир Юсуф Расул 1971 йил Тожикистоннинг Панжикент туманида туғилган. 1993 йилда ТошДунинг журналистика факультетини тамомлаган. Ўзбек вақтли матбуотидаб Би-Би-Си, ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...