Асосий мавзулар
21 август 2019

Шоирлари китоб ўқигани учун тергов қилинадиган давлат

“Бу мактубни сизга ëзаëтган пайтимда хоразмлик адабиëт ихлосмандлари вилоят ИИБ биноси олдида норозилик пикети ўтказиб турибди.

Уларнинг талаби ўта оддий. Китоб ўқигани ëки сумкасидан бадиий китоб чиққани учун қилинаëтган тазйиқларга нуқта қўйилишини исташади.

Хоразм вилоятида криминоген вазият ëмонлашган бир пайтда тергов бошқармаси “ким Муҳаммад Солиҳнинг шеърини ўқиди”, деган “жиноят” тафтиши билан ойлаб шуғулланиши уят, иснод ва исроф.

Машина ўғрилари, киссавур ва фирибгарлик билан боғлиқ ўнлаб жиноятлар очилмай ëтибди.

Қотиллик, номусга тегиш каби жиноятлар чандон урчиган бир пайтда давлат пулини беҳуда совуриб, ким нима китоб ўқиди, дея терговчиларни банд қилиши кулгили эмасми, жаноб генерал.

“Сиëсий полиция” бўлишнинг самарасизлигини тушунасиз. Китоб ўқиган одамнинг боласисиз. Шу юрт шоири Маҳмуд Ражаб шу миллатнинг улуғ шоири Муҳаммад Солиҳнинг бадиий асарини ўқигани жиноят эмаслигини мендан ҳам яхши тушунасиз.

Календарга қаранг, 2019 йил деб ëзилган, 1937 эмас.

Жаноб Пўлат Бобожонов, солиқдан келган пулни беҳудага совурманг.

Давлат пулини жиноятчиликни камайтиришга¸ қотил ва киссавурларни ушлашга сарфланг.

Мен сизни тушунадиган одам деб билиб эринмай бу сатрларни ëздим.

Интернет асрида “фалончи пистиëн китоб” ўқибди деб одамлар таъқиб қилинадиган мамлакат очиқ шаффоф мамлакат эмас.

Шоирларни китоб ўқигани учун тергов қиладиган давлат эркин эмас.

Рассом Туз

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 сентябр 2015
Агар чиндан ҳам юртни севсангиз нега юртда бўлаётган адолатсизликларга қарши турмайсиз? Ёки сизнингча ёшу-қарини мажбуран пахта далаларига ҳайдаш адолатданми? ...
25 октябр 2016
Ислом Каримов ҳукмронлигининг гуллаб-яшнаган даврида халқ шоири даражасига эришган «омадли» шоирлардан бири Иқбол Мирзо шамол қаёққа эсаётганини кўпчилик ижодкорлардан ...
19 декабр 2019
Британиянинг нуфузли The Economist  журнали Ўзбекистонни «2019 йил мамлакати» деб эълон қилди. Нашр сўнгги йилларда мамлакатда муҳим ислоҳотлар амалга ...
10 апрел 2024
Тошкентни рак ўсмаси каби қоплаган диний экстремизм ва терроризмга қарши рейдлар ўтказилди. Сўнгги 3 ой давомида диний экстремизм ва ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...