Асосий мавзулар
27 сентябр 2019

RTдан ваъз: Китоб ўқигани учун шоири қамалган давлат

Шу кунларда ҳафсалам пирдир – айтганларим нафcиламбирдир. Қаттиқроқ гапирмаслик учун эртак айтсам. Бир бор экан, бир йўқ экан, биттаси баковул, қолгани ясовул экан. Хуллас, Гурлан деган жойда бир бўғирсоқ яшар экан. Шу мамлакат подшоси шу бўғирсоқни еб қўйсам, деб қасд қилган экан.

Ўз қасдини қонунга ҳам
бироз тўғриламоқ бўлиб,
Қичқирибди бўғирсоққа
подшоҳ кўзи қонга тўлиб.
Сен ифлосни биламан ман,
уч йил бурун жуда дағал
бир гап қилиб эдинг менга,
кўрсатаман энди сенга.

Яъни подшоҳнинг кети тахтга сварка бўлганига 3 йил бўлган экан.
Бўғирсоқ кўрсаки, унга кун йўқ. Ҳайо ҳуйт деб йўлга чиқибди.
Бўғирсоқнинг ўзича юриш қилгани подшоҳга ëқмабди. Ўрмондаги ҳайвонларни унинг йўлини тўсишга буюрибди.

Аввал қуëн бўғирсоқнинг йўлини тўсибди. Бўғирсоқ қуëнга топишмоқ айтибди.

– Чопсанг чопилмайди, отсанг отилмайди – бу нима?
Қуëн жавоб топа олмай карахт бўлиб қолибди.

Энди йўлни бўри тўсибди. «Эй бўғирсоқ, нима қиласан юриш қилиб, уйда ўтирсанг бўлмайдими», дебди бўри.

Бўғирсоқ бўрига шеър ўқиб берган экан, бўрининг боши шеър мағзини чақа олмай, тормоз бўлиб қолибди.

Бўғирсоқнинг йўлини тўсиш буюрилган айиқполвоннинг ўзи ўрмонда адашиб кетибди.

Бўғирсоқ ўз йўлида кетаверибди. Подшоҳ бўғирсоқнинг олдига айëр тулкини юборибди.

Тулки бўғирсоққа яхши муомала қилиб, “Менга ҳам шеър ўқиб бер”, дебди.

Бўғирсоқ энди шеър ўқий бошлаган экан, тулки “Қулоғим яхши эшитмади, тумшуғимга чиқиб айт”, дебди.

Бўғирсоқ тулкининг тумшуғига чиқибди. Тулки бўлса, “Энди тилимга чиқиб, шеър айт”, дебди.

Тулкининг тилига чиқиб шеър айтибди бўғирсоқ бечора. Айëр тулки бўлса бўғирсоқни еб қўйибди.

Эртакдан хулоса – тулкининг гапига ишонманг.

Эртагимиз шу ерда тугади. Энди ёш болалар бўлса, сийиб келиб ухласин.  Қолган гапимиз ақли-ҳуши жойида бўлган катталарга аталган.

Албатта, бу эртак шу кунларда ўз ҳақини талаб қилиб юриш қилгани ортидан 10 кунга қамалган шоир Маҳмуд Ражаб тақдирига йўғон ишорат эканлигини ақли-ҳуши жойида бўлган катталар тушуниб етди. Зотан, шоирнинг китобини ўқиган яна бир шоир устидан жиноят иши очган давлат мутлақо разил ва жирканч давлатдир.

Маҳмуд Ражаб исëнидан бир неча сабоқ чиқди: тухумдан чиқибоқ ҳукумат охуридан ем ея бошлаган “блогер”ларнинг сариқ чақалик қиймати йўқлиги яққол кўринди… Қаҳҳоров-маҳҳоров, хушнуд-пушнуд ва печкачилар. Грош вам цена!

Аккредитация олиб қийшанглаган мухбир опаю ва бошқа отину қори тақсирларнинг етиб келган сомонхонаси аниқ бўлди.

Иккинчи сабоқ эса: “Ҳақиқат учун юриш мумкин. Ҳеч бўлмаса 50 километр. Бунинг учун отмайдилар, осмайдилар. Максимум ички ишлар бўлимига олиб боришади ва охир-оқибат Маҳмуд Ражаб яна қаҳрамон бўлиб қолаверади».

Учинчи сабоқ шуки, президент айтган ўзгариш ва очиқлик сиëсати ëлғон ва чўпчак бўлиб чиқди. Мирзиëев сафсатабоз, бир “самозванец”.

Тўртинчи сабоқ “Мирзиëев – ислоҳотчи» дея ишонишни истаëтган жаҳон жамоатчилиги вакиллари учундир. Улар энди бу “ислоҳотчи”га ишонишмайди. Маҳмуд Ражаб ҳақида бугуннинг ўзида Варшава, Берлин ва Женевадаги мажлисларда гапирилди. Яна гапирилади.

Китоб ўқигани учун шоирни қамаган давлатга сайёҳ ҳам келмайди.

Бешинчи сабоқ эса будир: бу тўда ҳали ҳам миллат бўлиб шаклланмади. Молдай еб, ëтган ерига тезаклайдиган бу қавм бошига не фалокат келса – оз.

Урганч милиса идорасига қамалиб тергалаëтган 12 киши – миллат.
Қолганлар – аҳоли.

Тунингиз хайрли бўлмасин, зотан, эртангиз қоронғу. Топган-тутганингиз президент куëвлари кўнгилхушлиги учун сарф бўлади.
Чао помпиду – Курва Кокаин.

Гапнинг қисқаси: блогер ва журналистлар учун Маҳмуд Ражаб воқеаси бир имтиҳон бўлди.  Улар бу имтиҳонда ўта олишмади.

Мартин Лютер Кинг Атлантадан Вашингтонга қараб йўлга чиққанида ëнида 200 киши бор эди. У манзилга етганида эса сафдошлари сони 200 минг кишига етганди. Шу боис, Американинг қора танли аҳолиси елкасига офтоб тегди. Шу боис, Америка Қўшма Штатлари ҳамма боришга интиладиган магнит мамлакат бўлиб турибди.

Бизда-чи?

Маҳмуд Ражаб йўлга чиққанида мамлакатдаги биомасса “Қачон қамаркан бу актив амакини”, деб пассив кузатиб турди.

Боз устига, “Бу шоир акамиз анави қонуни бузди, тақиқланган китобни нега ўқийди, юравермайдими бизга ўхшаб қул бўлиб”, дейдиган ақллилар урчиди. Яна жаҳлим чиқиб 33 миллионлик ўсироқ биомассанинг гўрига ғишт қалавормаслик учун эртак айта қолай.

Эртаклар – яхшиликка етаклар. Эртак билан бошладим, эртак билан тугатаман.

Хуллас, Сусамбил юртида қизлар баковул, куëвлар ясовул, қолганлар қақимчи, ДХХ эса чақимчи экан.

Шаҳар четида бир пропискаси йўқ сайроқи булбул яшаган экан. Сопрано бархат деган овозда куйлар экан.

Булбул ëнғоқ дарахти устида сайраб, хонишлар қилибди. У сайрашга шу қадар берилганидан ëнига қарға келиб қўнганини сезмадиям. Қарға қарғаликдан ташқари махсус идорада ишларди.

— Эй, булбул. Менинг олдимда қайғули қўшиқ куйлашга уялмадингми? Бошқа сайрама энди. Ëқмайди овозинг! — қағиллабди қарға.

Булбул бу гапдан карахт бўлибди. Наҳотки дунёда булбул хониши ëқмайдиган жонзот бўлса, деб жаҳл қилибди:

— Ер ютсин сени. Одамлар менинг сайрашимдан маст бўлишади. Олтин қафасда сақлаб, энг яхши дон билан боқишади.

— Ўзингни бос! — деди қарға. — Шаҳардаги ақлли бир олимга ижмо қилдирамиз. Олим ким яхши сайрашини китоб кўриб айтиб беради. Аммо ютқазганнинг кўзи ўйилади.

Булбул рози бўлибди.

Улар шаҳарга учиб келиб, ботқоқда ëтган тўнғизни кўришибди. У тўнғиз бўлса ҳам шаҳар пропискасига эга эди ва адабиëтни экспертиза қиладиган комиссия аъзоси эди.

— Бизга ҳакамлик қил, тўнғиз. Айт, ким яхши сайрайди?
— Албатта, қарға яхши сайрайди, – жавоб берибди тўнғиз. — Қарғанинг овози яхши, савиядаги баритон бас овоздир !

Баҳсда ютган қарға булбулнинг кўзини ўйиб олибди.
Булбул бўлса яна қайтиб, ëнғоқ дарахтига қўниб, маъюслик ва ҳузун билан узоқ сайрабди.

Қарға учиб келиб сўрабди:

— Эй, аҳмоқ булбул. Сен ютқазувдинг-ку. Яна нимадан қайғудасан?

— Кўзим ўйилганидан ғамгин эмасман. Мен сен каби мулозим қарғанинг гапига ишониб тўнғизга ҳакамликни топширганимдан маъюсман. Ахир тўнғиз тўнғизлигича қолаверади-ку. У қўшиқ ва шеърнинг қийматини қаердан билсин?

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 июн 2019
Гулнора Каримованинг Европада музлатилган активлари Ўзбекистонга ҳозир қайтариладиган бўлса, улардан белгиланган тартибда фойдаланилмаслиги ёки ҳукмрон доиралар вакиллари ёхуд уларнинг ...
11 октябр 2016
Мажбурий меҳнат мониторинги билан шуғулланаётган «Қўрқмаслар» гуруҳи фаоли Малохат Эшоқулованинг eltuz.com мухбирига берган интервьюсига кўра, уларни чўл зонасидаги «Қирлишон» ...
3 октябр 2019
«Тошкентга юриш» қилгани учун қамалган 56 яшар шоир Маҳмуд Ражаб ўн кунлик ҳибсдан сўнг 3 октябрь куни маҳаллий вақт ...
13 феврал 2017
Ўтган жума расман сўроққа тутиш учун Силвири қамоғига юборилган Ўзбекистон ватандоши Абдуқодир Машариповнинг Reina тунги клубига ҳужум олдидан камера ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...