Асосий мавзулар
6 август 2020

Ўзбекистонлик Лола Каримованинг Голливуд тепалигидаги виллалари

Лос-Анжелесда жуда қимматга баҳоланган учта инвестиция объекти бир вақтнинг ўзида сотувга қўйилди. Ҳашамдор кўринишдаги ушбу виллалар 5,995 миллиондан 6,495 миллион долларгача бўлган нархларда тақдим этилган. Ушбу учта объектнинг барчаси бизнесмен Тимур Тиллаев ва унинг ҳомий рафиқаси, марҳум диктатор Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаевага тегишли. 

Гарчи Тиллаев ва Каримова 2014 йилда виллаларни учта алоҳида битим бўйича 16,1 миллион долларга сотиб олишган бўлса-да, аслида эр-хотинлар у ерда умуман яшамаган. Бунинг ўрнига улар Bird Street ва «Сансет плаза (Sunset Plaza) яқинидаги сўнгги йилларда юқори нархларда ижарага берилиб келинган уйларида яшашган.

Тахминан 6,5 миллион долларга баҳоланган энг қиммат мулк 2007 йилдан 2014 йилгача собиқ юлдуз Регги Бушга тегишли эди. Уч қаватли замонавий виллада лифт, кинотеатр, зангламайдиган асбоблар билан жиҳозланган ошхона ва сузиш ҳавзаси мавжуд. Аммо унинг энг қимматли хусусияти, шубҳасиз, атрофдаги тепаликлар, бутун Лос-Анжелеснинг кўриниши, Century City осмон чизиғи ва Тинч океани манзаралари билан боғлиқ.

Bird Street даги тахминан 6,4 миллион доллар сўралган иккинчи уй ғайриоддий марокашча услубда таъмирланиб, атриум кириш жойи ва қўлда ўйилган ажойиб паркет полга эга.

Эр-хотинлар учинчи ва энг арзон мулки учун атиги 6 миллион доллар сўрашди. Гарчи атрофи ўралиб, 1960 йилда таъмирдан чиққан вилла «Китобни муқовасига қараб баҳоламанг» деган нақлга амал қилган ҳолда жуда кўп қулайликларни ўз ичига олади.

Океан ва Century City осмон чизиғининг аниқ кўриниши намоён бўладиган орқа ҳовуздан ташқари, зангламайдиган жиҳозларга тўла ошхона бор, очиқ ҳавода барбекю маркази ва камин ўрнатилган. 

Гарчи Голливуд тепалигидаги қимматбаҳо мулкларини бошқариш имкониятига эга бўлишмаса-да, Тиллаев ва Каримова Беверли-Хиллздаги уйи бўлган Le Palais да яшайдилар. Жуфтлик томонидан 2013 йилда 33 миллион долларга сотиб олинган мулк ёпиқ бассейн, 200 ўринли катта аудитория, 40 ўринли кинотеатр, ўнлаб машиналар учун ер ости гаражи ва массаж хонасини ўз ичига олади.

Беверли-Хиллз саройи Каримованинг Лос-Анжелесдаги Melrose Place бўлимидаги эксклюзив парфюмерия дўконидан сал нарида жойлашган. Замонавий дўкон «дунёдаги энг ноёб ва энг қиммат табиий ингредиентлардан ташкил топган» юқори сифатли хушбўй атирларни тақдим этади.

Эр-хотиннинг 90210 кодли уйи бўлса ҳам бу жуфтлик портфолиосидаги энг қиммат мулк эмас. Оила ўз вақтини Беверли-Хиллз, Париж ва Швейцария орасида ўтказади. 

Тиллаев ва Каримованинг улкан бойлиги манбаси, Абу Даби ва Швейцариядаги оффшор ҳисоб рақамлари, асосан, Ислом Каримовнинг темир муштлари пайтида барпо этилган, эр-хотин эгалик қилган Ўзбекистондаги энг йирик бозор – «Абу Сахий» билан боғлиқ бўлиши мумкин. 2013-2014 йиллар давомида жуфтлик ушбу бизнесдан 127 миллион доллар даромад олган.

Мақола кўчмас мулк битимларига ихтисослашган DIRT  нашрида чоп этилган

Тағин ўқинг
13 апрел 2023
Буюк Чингизхоннинг узилмас 23-авлоди саналган 106 ёшли Насим Мирзо Чингиз (Naseem Mirza Changez) 2018 йилнинг 12 апрелида Эски Деҳлида ...
10 март 2017
Илгари Ислом Каримовнинг беш тамойилидан бошқа нарсани кўрмайдиганлар энди янги президентнинг янги стратегиясини дастуриламал қилиб олди. Ҳар икки гапнинг ...
21 май 2020
Тошкент шаҳри марказий маданият марказининг камида 7 нафар ходими карантин даврида ишдан бўшатилди.  Марказ администратори Шуҳрат Тоҳиров ходимлар, жумладан, ...
1 июн 2018
Швед суди 31 май куни террор ҳужуми тайёрлашда гумон қилинган яна бир ўзбекни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Стокгольмнинг ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...