Асосий мавзулар
28 сентябр 2020

Мингчинорлик қизни гуруҳ бўлиб зўрлаганлар қамоққа олинди

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида 7 йигит 15 сентябрь куни 20 яшар қизни гуруҳ бўлиб зўрлаганликда айбланиб қамоққа олинди.

Бу ҳақда “Элтуз” мухбирига терговга яқин манба маълум қилди.

Унга кўра, туманнинг Мингчинор МФЙда яшовчи 20 ёшли қиз тўйдан уйига қайтаëтганда 7 нафар йигит томонидан боғда зўрланган.

Терговга яқин мулозимнинг “Элтуз”га билдиришича, қиз 15 сентябрь куни тўйдан уйига қайтаётган бўлган. Уни йигитлар судраб, қўлидан мажбурлаб тортиб боққа олиб келган.

Зўрлаганлар сони 7 нафардан кўп экани ҳақида ижтимоий тармоқда тарқалган гаплар ўз тасдиғини топмади.

Боғдаги зўрлаш

Воқеа 15 сентябрь куни 23:00 ларда содир бўлган. Тергов ҳужжатларини кўрган манбанинг “Элтуз”га айтишича, ўша куни Мингчинор МФЙда яшайдиган 20 яшар қиз тўйга борган. Тўй ҳовлида карантин шароитида бўлиб ўтгани боис оз одам қатнашган. 

Боғ тўй бўлиб ўтган ҳовлидан узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган. Тўй тугагач, қиз уйига йўл олган. Йўлда қизга бир гуруҳ йигитлар ташланиб, боққа судраб боришган. У ерда қизни бирин-кетин зўрлашган. (Айбланувчи йигитларнинг ёши  23 ва 18 ёшда бўлган).

Қиз қаршилик кўрсатмаслиги учун қўл ва оёқлари йигитлар томонидан алмашиниб ушлаб турилган. Ушбу жараён бир ярим соатча давом этиб, қиз боққа ташлаб кетилган.

“Элтуз” мухбири қиз гуруҳ бўлиб зўрланган МФЙ фаоллари ва ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари билан ҳам гаплашди.

Уларнинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Қизни зўрлашда гумонланган 7 йигит шу кунда қамоқда қолмоқда.

“Элтуз”қизнинг ўзи ва яқинлари билан боғлана олмади. Айбланувчилар ва уларнинг яқинлари билан ҳам боғланиш имкони бўлмади.

Худди шунга ўхшаш жиноят 2019 йилда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ҳам содир бўлган эди. Шунингдек, 2018 йилда Марғилон ва Қўқон меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳам зўрлангани ҳақида ўзбек электрон нашрлари хабар тарқатганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 август 2016
Бағдод тумани маҳалла фаолларидан бири, eltuz.comга ҳар бир қишлоқда яшовчи 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган ҳар уч киши бир ...
9 декабр 2019
Мажбурий меҳнат бюросининг Пастдарғом тумани бўлими бошлиғи Илҳом Ҳамдамовнинг 7 декабрь куни ўз вазифасидан озод этилишини мамлакатдаги ҳокимият таназзулининг ...
22 ноябр 2016
Шундай иштиёқни билдирганлар орасида 68 яшар фарғоналик фермер, 63 яшар хоразмлик пенсионер, андижонлик новвой бор. Жумладан, фарғоналик кекса фермер ...
27 ноябр 2017
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент «Шаршара» савдо белгиси остидаги колбасалар эшак гўшти қўшилган ҳолда савдога чиқарилишининг олдини олганини маълум қилди. ...
Блоглар
28 июн 2021
Асфальти йўқ кўчалар, газлаштирилмаган уйларимиз ҳақида «Дўстлик байроғига» ёзганимда ўн уч ёшда эдим. Қишлоғимизни бадбўй ...
25 июн 2021
Техник сабабларга кўра, бугун жума ваъзи эфирга узатилмайди. Аммо азиз муштарийлар учун бир пайтлар Урганчдаги ...
21 июн 2021
«Пахтакор»нинг келиб чиқиши турк, лекин швейцариялик Дердийок (ўзбекчасига Дардийўқ) деган футболчиси бор. Йиллик маоши 1,3 ...