Асосий мавзулар
28 октябр 2020

Ўзбекистонда зиёли оқсоқоллар партия тузмоқчи. Уларга нима тўсқинлик қилмоқда?

Жорий йилнинг 17 октябрида Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан бир гуруҳ зиёлилар Тошкентда йиғилган. Бу йиғин “Ҳақиқат ва тараққиёт” социал демократик партияси таъсис мажлиси олдидан бўлиб ўтган.

Янги тузилиши режалаштирилаётган партия ташаббускорлари орасида журналист, ҳуқуқшунос, иқтисодчи, файласуф, генерал-майор, инсон ҳуқуқлари фаоллари бор.

Йиғилишга “Адабиёт газетаси” нашри бош муҳаррири Бахтиёр Карим модераторлик қилиб, ташаббускорларга бир қатор саволлар билан мурожаат этган. 

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода нафақадаги журналист Турсун Қоратоев “Ўзбекистонда ушбу партия тузилса, келажак авлод учун яхши бўлиши”ни таъкидлайди.

Фалсафа фанлари доктори Бўри Зиёмуҳаммедовнинг айтишича, партия тузилса, “Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёевнинг обрўси ошади. Ўзбекистон келажаги ҳақиқатан ҳам буюк бўлади”.

Тузилажак партиянинг таъсис мажлисини ўтказиш учун партия фаоллари сентябрь охирида Президент номига ариза йўллади. Унда карантин шароитида санитария талаблари сақланган ҳолда партия йиғилишини ўтказиш учун рухсат сўралган.

Ташаббускорлар раҳбари сифатида кўрилаётган иқтисод фанлари доктори, профессор Хидирназар Аллақулов партия тузишда мамлакатда мавжуд қонунлар асосида ҳаракат қилаётганини таъкидлади. 

У фаолиятни давом эттиришда сунъий тўсиқлар, сиёсий таҳдид ва ғайриқонуний қаршиликлар қилинмаслиги катта имконият эканини айтади. 

Аллақулов, шунингдек, партия таъсис йиғилишини чақиришга оид жўнатилган аризага мамлакат раҳбаридан ижобий жавоб олинишига ишонишини билдиради.

Тағин ўқинг
3 август 2016
Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг буғдойдан бўшаган ерларга мош экиш ҳақидаги топшириғи, ўз ерларига бошқа экинлар экиб, катта меҳнат ва ...
20 ноябр 2023
Биринчи раҳбарга ҳамма ëқни чиройли кўрсатиш учун ясатилган хўжакўрсин ҳашаматга Потёмкин қишлоғи дейилади. Потёмкинские дере́вни — бу 1787 йили Рус ...
3 август 2018
Бир пайтлар нефтбазадан бензин, солярка олиб чиқиб сотар эдик. Яширинча олиб чиқар эдик, ишчиларига пул берсак, ҳеч ким йўқлигида ...
10 март 2023
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.  Матчон Суқилиш: Ничиксизлар мўччи ойбика ҳам хўжик ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...