Асосий мавзулар
18 ноябр 2020

«Илтимос, ёрдам беринг»: The North Face Хитой қамоғидаги уйғурнинг ботинка ичидан топилган хати бўйича суриштирув бошлади

The North Face компанияси санкт-петербурглик шахснинг айни маркадаги янги ботинка ичидан топган, маҳкум уйғурнинг ёрдам сўрагани битилган хати юзасидан ички суриштирувини бошлади. Бу топилма ҳақида “Бумага” нашри ёзган эди.

Шимолий пойтахт турғуни Арслан Гибадуллин ботинка ичидан бир парча қоғоз топиб олган, унда инглиз тилида бундай жумла ёзилган эди: «Ёрдам беринг. Мен Хитой қамоғидаман. Илтимос, ёрдам беринг. Уйғур». Шундан сўнг Гибадуллин The North Faceга мурожаат қилди.

Компаниядагилар аввалига унга пойабзал ишлаб чиқаришда мажбурий меҳнатдан фойдаланмасликларини билдиришди. Бундан ташқари, ширкатнинг минтақавий менежери Гибадуллиннинг ботинкаси ҳеч қачон Хитойда бўлмагани, қадоқлаш маълумотларига кўра, у Вьетнамда ишлаб чиқарилганини билдирди.

Шунга қарамай, The North Face вакиллари вазиятни суриштиришга ваъда беришди ва петербургликдан хатни, чекни, ботинкани ва пойабзалнинг оригинал қутисини жўнатишни сўрашди.

Уйғурлар шимоли-ғарбий Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида яшайдиган туркий халқлардир. Уларнинг аксарияти мусулмонлар.

Human Right Watch маълумотларига кўра, ҳукумат кўп йиллардан бери бу халқни таъқиб этиб келади, бунинг учун қиёфани аниқлайдиган видеокузатув ускуналари ва «сиёсий қайта тарбиялаш» лагерларидан фойдаланади.

Хитой матбуоти фотоси: Уйғурлар учун Шинжондаги "қайта тарбиялаш" лагери

Бу лагерлар уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар ва бошқа туркий озчилик вакиллари судсиз ва терговсиз қамаладиган қамоқхоналардир. Лагерларнинг собиқ маҳкумлари у ерда мансабдор шахслар томонидан шафқатсиз муносабатлар – босимлар, калтакланиш, қийноқ ва зўравонликлар, таъқиб ва меҳнатга мажбурлаш ҳоллари ҳақида ҳикоя қилишади.

Австралия Стратегик сиёсат институти (ASPI) маълумотларига кўра, Хитой ҳукумати «қайта тарбиялаш лагерлари»даги маҳкумларни машҳур ширкатлар, жумладан , Apple, Google, Lacoste, Nike, Puma ва бошқа компаниялар маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мажбурлашмоқда.

Новая газета”дан «Элтуз» таржимаси

Тағин ўқинг
2 август 2021
Сепаратизм дея талқин қилинган виртуал чиқишлари ва ўзбек лотин ëзуви жорий қилиниши бўйича мавжуд қонунларга қаршилиги ортидан назоратга олинган ...
25 июн 2020
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми (Uzbek Forum) ташкилоти эълон қилган янги ҳисоботда мажбурий меҳнатни бартараф этишда эришилган сезиларли олға силжиш ...
20 июн 2018
Халқ таълими вазирлиги сайтида энг кўп ўқилган мақола Ўзбекистонда умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг ягона формаси жорий этилиши ҳақидадир. ...
10 сентябр 2021
Мана, ҳафта айланиб яна сиз билан ҳамсуҳбатман. Қизим сенга айтаман, келиним сен ҳам эшит, деган формат бор. Мен суҳбатни ...
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...