Асосий мавзулар
20 сентябр 2023

Компроматчиларга узоқ йиллик қамоқ жазолари сўралди

Кеча 19 cентябр куни Шайхонтоҳур тумани судида прокурор Human.uz сайти асосчиси ва раҳбари Хуршид Далиев ва “Ўзбекнефтгаз” ширкати матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимовларни 15 йилга озодликдан маҳрум этиш ва 3 йилга журналистик фаолият билан шуғулланишни таъқиқлашни сўради.

Икковлон Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг туҳмат, ҳақорат ва товламачилик моддалари билан судланмоқда. 

Давлат айбловчиси яна Human.uz, Sof.uz ва Terrabayt.uz таҳририяти балансидаги 5 та транспорт воситаси, 10 дан ортиқ камера ва компютер воситаларини мусодара қилишни сўради.

Давлат айбловчисига кўра, Human.uz сайти асосчиси ва раҳбари Хуршид Далиев ҳамда “Ўзбекнефтгаз” ширкати матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимовларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари (198 миллион сўм) миқдорида жарима солиниши лозим.

Судланувчи Аҳмадилло Аҳмаджоновни давлат айбловчиси 5 йилга уй қамоғига ҳукм қилишни сўради.

Ўтган ҳафта прокурор Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг собиқ матбуот котиби, журналист Мавжуда Мирзаевага 3 йил давомида профессионал касбий фаолият билан шуғулланишни тақиқлаб, уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш билан жазолашни сўраган эди.

Судланувчилар шу йилнинг 24 январида қамоққа олинган ва ДХХнинг «Гвардейский» номи билан танилган тергов изоляторида сақлаб келинмоқда.

Элтуз Ўзбекистонда блогер ва журналистларнинг қамалиши билан боғлиқ воқеалар тафсилотини ўрганишда давом этади, каналимизга обуна бўлишни, видеоларимизга изоҳ ёзишни унутманг. 

Тағин ўқинг
25 апрел 2019
Cиёсий маҳкум, бухоролик 35 яшар ҳуқуқ фаоли Ҳумоюн Раҳмоновнинг халқаро жамоатчиликка йўллаган видеомурожаати 23 апрель куни тармоқда эълон қилинди. ...
19 май 2016
Eltuz.com нашри фермерларнинг бугунги абгор холатини акс эттирган рассом Элсеварнинг янги карикатурасини тақдим этади. Ўзбек фермерининг боши йил ўн ...
24 октябр 2022
Олмаотадаги туманлараро тергов суди 7 октябрь куни Ўзбекистонда сепаратизмда гумонланган қорақалпоғистонлик Зиуар Мирманбетовани ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди.Бундан олдин ...
1 декабр 2020
«Ошин» – 1983 йилда Японияда суратга олинган кўп қисмли фильм. Бош ролларда Нобуко Отова, Юко Танака, Аяко Кобаяси ва ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...