Асосий мавзулар
28 декабр 2020

“Ёлғон ахборот тарқатганлик” учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Ўзбекистон ҳукумати ёлғон маълумотлар тарқатилишини жиноий жавобгарликка тортишга уринишни тўхтатиши ва журналистларнинг жазодан қўрқмасдан эркин ишлашини таъминлаши керак. 

Бу ҳақда қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси 21 декабри куни баёнот берди.

Тарқатилган хабарларга кўра, 15 декабрь куни Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси мавжуд қонунчиликка “ёлғон ахборот” тарқатганликда айбдор деб топилган шахсларга жарима ва беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилайдиган ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. 

Таклиф қилинаётган ўзгартиришлар туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум этиш жазосини бекор қилишни назарда тутса-да, аммо ушбу ҳуқуқбузарлик учун Жиноят кодексида уч йилгача оғир меҳнатга жалб қилиш жазоси фақат расмий қамоқ жазосисиз сақлаб қолинмоқда.

19 декабрь куни парламентнинг юқори палатаси президент томонидан имзоланган тақдирда кучга кирадиган ўзгартишлар лойиҳасини тасдиқлади, дея хабар беради ўзбек расмий матбуоти.

“Биз Ўзбекистоннинг туҳмат ва ҳақорат учун журналистларни қамоққа олишни тўхтатишга қаратилган узоқ кутилган ҳаракатини мамнуният билан қарши оламиз, – деди Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё дастури координатори Гулноза Саид. – Бироқ ёлғон ахборот тарқатганлик учун эркинликни чеклаш бўйича янги тузатишлар ижобий ислоҳотларни инкор этади ҳамда матбуот ва сўз эркинлигини кафолатлайдиган демократик амалиётларга зиддир. 

Агар Ўзбекистон демократик давлатга айланиб бораётганига дунёни ишонтирмоқчи бўлса, парламентнинг ёлғон ахборот тарқатиш бўйича таклиф қилинаётган ўзгартишлар лойиҳаси қабул қилинмаслиги керак”. 

Янги ўзгартишларга кўра, ёлғон ахборот тарқатиш тўғрисидаги қонунчиликни биринчи марта бузган шахслар 22 миллион сўм (2130 АҚШ доллари) миқдорида жарима билан жазоланиб, такрорий жиноят учун икки йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Агар жиноятчи ушбу ёлғон маълумотни тарқатиш орқали катта миқдорда зарар етказган деб топилса, қамоқ муддати уч йилгача, агар ҳуқуқбузарлик оммавий тадбирда ёки фавқулодда ҳолат пайтида содир этилган бўлса, беш йилгача узайиши мумкин.

Ўзбекистоннинг амалдаги Жиноий кодексида туҳмат учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва икки йилгача мажбурий ахлоқ тузатиш ишлари ёки жиноий ҳақорат учун бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Ўзгартишлар, шунингдек, “зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилганлик” учун масъулиятни кучайтиришни назарда тутади. 

Амалдаги қонунчиликка кўра, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотларни тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш қилишда айбланган фуқаролар учун 22,3 миллион сўм (2131 доллар) ва мансабдор шахслар учун 33 450 000 сўмгача (3 197 доллар) жарима қўлланилиши мумкин.

Парламентнинг пресс-релизида айтилишича, ўзгартиришларда ушбу жарималарни фуқаролар учун 89 200 000 сўмга (8525 доллар), мансабдор шахслар учун 100 350 000 сўмга (9 591 доллар) ошириш таклиф қилинмоқда.

Март ойида Жиноят кодексига коронавирус пандемияси шароитида киритилган карантин чоралари тўғрисида ёлғон ахборот тарқатишни жиноий жавобгарликка тортадиган тузатишлар қабул қилинди, дея ОАВ хабар берган эди ўша пайтда.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Олий Мажлисга қонунчиликдаги янги ўзгартиришлар тўғрисида изоҳ сўраб электрон почта орқали хабар юборган, аммо ҳали жавоб олмаган.

Тағин ўқинг
5 апрел 2021
Бэнкси жуда машҳур, у афсона, у миллионлар нигоҳида Super Star. Нега? Асл исм-шарифи номаълум, сирли равишда ижод қилгани учунми? ...
5 апрел 2020
Чор даврида охранка, совет даврида ЧК, ГПУ, НКВД, КГБ, мустақиллик даврида эса СНБ асосан миллат манфатига зарар келтирди ва ...
23 январ 2017
«Кеча Мирзиёев. Ш.М кетиши билан 3 кундан бери ўчмай турган чироқлар бошлади ўчишни» дея ёзди тўрткўллик шифокор Алимардон Султонов. ...
1 август 2018
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек маҳбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...