Асосий мавзулар
26 феврал 2021

Шошилинч xабар: Сиëсатчи Хидирназар Аллақуловни погонли одамлар олиб кетди

26 февраль куни куч ишлатар тизимлар мавжуд қонун-қоидаларга зид тарзда сиëсий партия ташаббускори, профессор Хидирназар Аллақуловни куч ишлатиб уйидан олиб кетишди.

«Ҳақиқат ва тараққиёт» социал-демократик партияси ташаббускори, профессор Хидирназар Аллақуловнинг Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги уйига Миллий гвардиянинг 30 чоғли ҳарбийси томонидан «босқин уюштирилди».

Бу ҳақда Хидирназар Оллоқулов Facebook ва Youtube ижтимоий тармоқларида онлайн трансляция орқали маълум қилди.

Аллақулов ўзи қўйган видеода 26 февраль куни Булоқбоши тумани ИИБ тергов бўлимига чақирув хати олганини айтади. Аллақуловга кўра¸ тергов бўлими бошлиғи Сарвар Сиддиқов ўша куни соат 13 да етиб келиш тўғрисида имзо чеккан чақирув қоғози Тошкентдаги уйига соат кундузги 9 да олиб келинган.

“Мен қандай қилиб бир неча соат ичида боришим мумкин? Ноқулай об-ҳавони қаранг. Бундан ташқари, партия ташаббускорларининг таъсис қурултойини ўтказиш учун одамларни чақириб қўйганман.

Буларнинг барчаси бутунлай коррупция ва қонунсизликка асосланган ҳукуматнинг сиёсий ҳуқуқларимни камситишга қаратилган ҳаракатдир», дейди Хидирназар Аллақулов.

Лавҳадан кўринишича, Милий гвардия либосидаги бир неча ҳарбий хонадон эшигини тепиб, қўнғироқни тинимсиз босишмоқда. Орада бир марта эшикни очган Хидирназар Аллақуловни олиб кетишмоқчи бўлишади ва профессор куч билан ўз уйи эшигини ёпиб олишга эришгани кўринади.

26 февраль куни соат 13 да Тошкентда «Ҳақиқат ва тараққиёт» партияси қурултойи ўтказилиши керак эди.

Бу борада барча ижтимоий тармоқлар орқали эълон берилган, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус ваколатхоналарига қурултой учун таклифнома тарқатилганди.

Партия ташаббускори унинг бошқа фаоллари уйлари ҳам ҳукумат аскарлари томонидан ўраб олингани, улар кўчага чиқарилмаëтгани ҳақида хабар тарқатди.

Ҳолбуки, профессор партия қурултойини ўтказиш даврида жамоат хавфсизлигини сақлашни сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қонуний муддатларда мурожаатлар қилган.

Бу гапларни айтаëтган пайтда Аллақуловнинг эшик қўнғироғи тинимсиз жиринглайди.

Аллақулов эса халққа мурожаат қилади. Мурожаат давомида Аллақулов етук сиëсатчи каби режим тоқатсизлигини фош қилади.

Иқтисод фанлари доктори, профессор Хидирназар Аллақулов уч ой олдин янги партия тузиш пайига тушгандан буён унга кўринмас кучлар томонидан зарбалар берилмоқда.

Хидирназар Аллақулов ҳақида икки оғиз сўз. У 1956 йилда Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида туғилган. Термиз давлат университети ректори бўлиб ишлаган вақтда қўл остидаги ножўя ҳаракат қилган амалдорларни ишдан бўшатиб, ўзига душман орттирган.

2002 йилда университет ректорлигига тайинланиб, икки йил ишлагач, маблағларни талон-тарож қилганликда айбланиб ишдан бўшатилган. Сўнг суд орқали ўзининг оқлашишига эришган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 декабр 2020
Кечган йилда Мирзиëев номидан Афғонистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Россияга ëрдам юборилди. Газ ва электр энергияси етказиб берилди. Eltuz.com
21 март 2017
Истанбулнинг Фотиҳ мавзеида Ўзбекистон ватандоши 43 яшар Муштарий. К. Исмли аëлни бўғиб ўлдирган 26 яшар Нежати. Ф исмли йигит ...
16 ноябр 2019
Мен кўпинча бир миллион доллар пулим бўлса нима қилардим, деб  ўйлаб қоламан. Ëшлигимда эски пахса ҳовлини йиқиб, ғишт қилиб ...
14 феврал 2017
Тақиқ ва чекловларга қарамасдан ўзбек ëшлари нишонлайдиган «Севишганлар куни» ҳақида мақола ëзган ўзбек журналисти Дармон Ибрагимов бу кунга “байрам ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...