Асосий мавзулар
4 апрел 2021

Нозим жаллод ўлди

Ўзбекистон жазони ижро этиш тизимида “биринчи рақамли жаллод” сифатида ном чиқарган Нозим Жумаев биринчи апрель куни Бухорода кўмилди. Бундан олдин у қамоқда номаълум сабабларга кўра ўлган эди. 

Нозим Бухарский лақаби билан танилган 61 ёшли Нозим Жумаев 2015 йилда қамалган эди. У гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш билан боғлиқ жиноятда айбдор деб топилганди. 

Бундан роппа-роса бир йил олдин, 2020 йил 1 апрелда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси матбуот хизмати ахборот тарқатиб, “соғлиғи ëмонлашган” Жумаевнинг гуманитар асосда озод қилинмаслигини билдирган эди. 

“Навоий вилоятидаги 11-жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Нозим Жумаев уюшган гуруҳ таркибида жиноят содир этгани сабабли унга нисбатан Жиноят кодексида кўрсатилган, муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш билан боғлиқ бўлган инсонпарварлик далолатномалари қўлланилмайди”, дейилганди хабарда.

Бу баёнот фаолларнинг Нозим Жумаевнинг афв қилиниши эҳтимолидан ташвиш билдирганига жавобан эълон қилинган эди. 

Инсон ҳуқуқлар фаоллари Жумаевнинг колонияда каучук қўғирчоқни дўппослаëтгани ва кириб келаëтган 2020 йил билан табриклаëтгани акс этган видеотасвирларни тақдим қилган эди.

Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги қамоқхона собиқ маҳбусларидан бири гўëки диабет касалига чалингани важидан Жумаевга колонияда алоҳида яхши шароит яратиб берилганини айтган эди. 

Хўш, биринчи апрель куни жанозаси ўқилган Нозим жаллод ким? Маҳбуслар орасида “Палач” (Жаллод), “Лохмач” лақаблари билан ном чиқарган Нозим Жумаев 2014 йил декабрь ойида қамоққа олиниб, 2015 йилда юқорида эслатилган айбларда айбланиб 20 йилга қамалган эди.

У 2014 йили Москвадан Тошкентга махсус чақиртирилиб, МХХнинг собиқ ходимларини сўроқ қилиш чоғида қатнашишга жалб қилинганидан кейин қамоққа олингани айтилади. Нозим Жумаев ходимларнинг “тилга кириб¸ иқрорнома”ни тезроқ ëзишини таъминлаб берган.

2014 йили МХХнинг 12 ходими ҳибсга олингани ҳақида “Озодлик” маълумот берган эди. Нозим Жумаевнинг Бекободдаги қамоқхонада МХХ ходимларига бешафқат муомаласи яқинларини даҳшатга солган ва улар камераларга “Жаллод” кирмаслиги учун катта ўлпон тўлашга мажбур бўлишган.

Миллий хавфсизлик хизматининг (ҳозирги Давлат хавфсизлик хизмати) 12 нафар собиқ ходими ноқонуний тадбиркорлик, коррупция ва давлат маблағларини ўзлаштириш борасида ўз айбига иқрор бўлишига Нозим Жумаев “ҳисса қўшган”.

Улар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганидан кейин, 2014 йилнинг декабрь ойида Нозим Жумаевнинг ўзи ҳам ҳибсга олинганди.

Криминал дунëга яқин тадбиркорнинг “Озодлик”ка 2014 йилда айтишича¸ Бухородаги “Мовий гумбазлар” ресторани Нодир Жумаевга совға қилинган.

Ўзбекистонлик журналист Алексей Волосевичнинг сўзларига кўра, криминал дунë қоидаларига зид тарзда маъмурият билан ҳамкорликда иш олиб борадиган шахслар ўзбек қамоқхоналарида кўплаб топилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 июл 2024
Мана ит қувган гадойдек хафтаям зувв этди, ўтди кетди. Яна сизларнинг қошингиздаман. Суҳбати ду анда маззаку, дейди Хайëм. Юз ...
12 январ 2017
Kun.uz сайти гарчи майда-чуйда бўлса-да, муаммоларни кўтариб чиқишда давом этмоқда. Бу муаммоларнинг ечимлари ва сабаблари чуқур очиб берилмаётганига қарамай, ...
5 март 2020
«E’zoz Max» хусусий бандлик агентлигининг Бирлашган Араб Амирликларига ишга жўнатиш ваъдасига ишониб катта пул тўлаган ўнлаб одам аросатда қолди. ...
29 май 2017
Икки йилдан бери Истанбулда яшаб келган Ўзбекистон ватандоши Шаҳноза. К ўзи билан бир уйда истиқомат қиладиган укаси 24 яшар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...