Асосий мавзулар
5 май 2021

Отангга бор, онангга бор, ўртада сарсон ўлик

Навоий вилоятининг Хатирчи туманилик марҳум фермер Музаффар Муҳаммадиевнинг яқинлари вилоят ва туман прокуратураларига ишончсизлик билдирмоқда. 

Марҳумнинг қабри биринчи марта қариндошлари талаби билан очилгандан сўнг мурда 27 апрель куни иккинчи марта экспертиза қилинди. Бироқ иккинчи экспертиза жараёнига марҳумнинг яқинларини чақиришмаган. 

Марҳум – 55 ёшли Музаффар Муҳаммадиевнинг ўлиги 2020 йилнинг 6 ноябрида уйига яқин бўлган Қаҳрамон ариғидан топилган эди.

Туман суд экспертизасининг дастлабки хулосасида “марҳум алкоголь истеъмол қилгани ва сувга ўзи йиқилиб, нафас йўлига сув кетиши оқибатида вафот этгани” айтилганди. 

Иккинчи экспертиза эса марҳум аввал ўлдирилиб, сўнг сувга ташланган, дея хулоса берди. Шу асосда Навоий вилояти прокуратураси томонидан гумондорларга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси “ж” банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) бўйича иш қўзғатилди.

Иш юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари олиб борилаётган бир пайтда дастлабки экспертизани ўтказганлар Республика суд тиббий экспертизаси илмий-амалий форонсик маркази томонидан берилган хулосалардан норози бўлиб, қайтадан экспертиза талаб қилди. 

“Биз Бош прокуратурага ҳамда вилоят прокуратурасига қабр очилиши ва мурда қайта экспертиза қилинишига қатъий қарши эканимизни ёзма равишда тақдим қилган эдик, – дейди марҳумнинг акаси Ҳамро Мустафоев. – Чунки экспертиза натижасида укамнинг ички органларидан ҳеч нарса қолмади. 

Улар экспертиза хулосасига шубҳа билан қарашганига ва Хатирчи тумани масъуллари ўтказган юзаки ёлғон экспертиза натижасини маъқуллаш ҳаракатида экани учун қабр очилишига қарши эдик. Аммо барибир очишди”.

Марҳумнинг акаси Ҳамро Мустафоев бу масалада адолат истаб, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоевага мурожаат йўллаган ва Навоий вилояти прокуратурасига ва прокуратура органларига ишончсизлик билдирган.

Мурожаатда Навоий вилояти прокуратураси экспертиза натижалари билан танишиш учун тиш-тирноғи билан қаршилик қилаётгани ва уларни беришдан бош тортаётгани айтилган.  (Бу ҳақда “Элтуз”да материал эълон қилингандан сўнг марҳумнинг яқинларига хулоса билан танишиш ҳуқуқи берилган эди).

“Навоий вилояти ва Хатирчи тумани прокуратуралари нега марҳум укамнинг мурдасини бизнинг розилигимизсиз иккинчи марта қайта эксгумация қилди? Нега марҳум укамнинг ишини вилоят прокурутураси ўрганаётган бир вақтда Хатирчи туман прокуратураси ҳам аралашмоқда?

Навоий вилояти прокуратураси нега Хатирчи тумани, Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятлари идоралари ўтказган экспертиза вақтида ўз эътирозларини билдирмади? Уларнинг хато ва камчиликларига нега кўз юмди? 

Республика суд тиббий экспертизаси илмий-амалий форонсик маркази ўтказган экспертиза натижалари шаффоф ва адолатли эканига ишончимиз комил бўлса-да, нега Навоий вилояти прокуратураси бундан шубҳада? 

Вилоят прокуратураси нега республика идорасига нисбатан ишончсизлик билдирмоқда? Бунга қонуний асоси борми? Нега вилоят прокуратураси гумондор шахсларни қонуний тергов қилмасдан, ишни орқага сўриш ва ҳар хил асоссиз важлар кўрсатиш билан овора?” дея мурожаат қилган Т.Норбоевага марҳум фермернинг акаси Ҳамро Мустафоев.

Марҳум Музаффар Муҳаммадиевга тегишли “Шерали Бобур 2018” фермер хўжалигига 49 йилга ажратилган ер майдонининг туман ҳокими қарори билан 3 нафар фуқарога ўтказилиши ўзаро келишмовчиликларга сабаб бўлган.

Марҳум фермер 5 ноябрь куни Навоий вилояти маъмурий судида ўз даъво аризаси бўйича иштирок этган. Айбланувчи томон – туманнинг ўша вақтдаги ҳокими Ғафур Алиев судда иштирок этмаган ва суд бошқа кунга қолдирилган. 

Ўлимидан кўп ўтмай эса марҳум фермер судда ғолиб, деб топилиб, туман ҳокими маъмурий жавобгарликка тортилган.

Тағин ўқинг
20 июн 2024
Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов имзоси билан бугун вилоятдаги барча туман-шаҳарларга қуйидаги мазмунда хат чиқарилган. “2024 йил 19 июнь ...
26 ноябр 2015
Қудрат Бобожон Eltuz.com Сочи калта олинган, пастки лаби олдга туртиб чиққан, ўзи сариқдан келган бақувват жуссали бу кишининг тунд ...
21 август 2022
Жорий йил 20 августи Ўзбекистонда «Тадбиркорлар куни» ўлароқ нишонланди. Юзлаб тадбиркорлар шикоятлари эшитилди, ўнлаб тадбиркорлар мукофотланди. Шикоятчи тадбиркорлар орасида ...
1 ноябр 2023
Хайрли кун, Элтуз канали обуначилари! Хонимлар ва жаноблар! Ўзбекистонда Бош вазир қарорини бекор қилган ректор борлигини биласизми? Билмасангиз, ушбу ...
Блоглар
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...