Асосий мавзулар
7 июн 2021

Императив-31. Турк дунёси учун умумий тил ҳақида

(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 31-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.)

Албатта, бу орзуга эришиш учун амалий одимлар отиш керак. Сертуйғу нутқлардан амалий лойиҳаларга кечиш пайти келди ортиқ. Турк дунёси биздан буюк бирлашув жараёнини бошлаб беришимизни кутмоқда.

Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг турк дунёсининг интеграциясини бошлаш учун ажойиб имконият туғилган эди, аммо биз ундан фойдалана олмадик. Ҳар йили ўтказиладиган турк дунёси конгресслари маданий ва ижтимоий нуқтаи назардан яхши бошланган эди, аммо бундан ортиғига ҳаракат қилмаслик, «АҚШ нима дейди, Россия нима дейди?» деган хавотир билан аниқ лойиҳа ва сиёсий қарорлар қабул қилинмаслиги натижасида 90-йиллар бошларида мода бўлган “Адриатикадан Хитой деворига қадар” шиори бугунга келиб турк дунёси интеграциясига мухолифлар тарафидан масхара қилинадиган мавзуга айланди.

Биз, турк интеграцияси тарафдорлари, 90-йиллар бошидан бери доимо бир хил нарсани таъкидлаб келдик: Бу йирик лойиҳанинг амалга оширилиши учун керак бўлган биринчи шарт турк дунёси учун умумий тил бўлишидир.

Бу тил ҳеч бўлмаганда қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши лозим: 250 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган турк дунёси гапира оладиган ва бир-бирини осонликча тушунадиган, ҳаётимизнинг барча соҳаларида, илм, фан, сиёсат, ижтимоий ҳаётда, маданият, дин ва қолган барча жабҳаларда ўзимизни шахсий ва ижтимоий даражада ифода этиш қобилиятига эга, луғавий бой, лингвистик назардан зариф бир тил.

Албатта, бизнинг барча лаҳжаларимиз бой ва зарифдир. Озарбайжон шевасида ёзган Насимий ва Фузулий шеърлари, қозоқ лаҳжасида ёзган Абай ва шоирлар тилини, туркманнинг буюк шоири Маҳтумқули лаҳжасини, чиғатой (ўзбек) лаҳжасида ёзган Навоий ёки «Манас» достони ёзилган қирғиз лаҳжасини бой ва кўркам эмас, деб ким айта олади?!

Умумий тил юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари яна бир муҳим хусусиятга эга бўлиши керак. Бундай тил дунёдаги туркий қабилалар (халқлар) томонидан энг кўп ишлатиладиган, кенг тарқалган ва амалда қўллаш осон тил бўлиши шарт. Бизда бундай тил бор. Бу тил Туркия турклари гаплашаётган лаҳжадир, янада тўғрироғи Истанбул туркчасидир.

Дунёдаги тақрибан 250 миллионли турк нуфузининг ярмидан кўпини ўғуз лаҳжасида гапирадиганлар ташкил этади. Бу нуфуз 85 миллион киши ўлароқ Туркия бошчилигида, озарбайжонлар (Эрон озарбайжонлари), туркманлар, қрим турклари, гагауз (кўкоғуз)лар, хоразмликлар (Ўзбекистон) ва бошқа қавмлар билан бирга тахминан 150 миллионга етади.

Туркия туркчаси дунёда кенг тарқалган тиллар орасида еттинчи ўринда туради. Туркия туркчаси бугун Америка, Осиё ва Африка қитъаларида ўқитилмоқда ва ўрганилмоқда. Яъни турк дунёси учун «турк эсперантоси»ни уйдиришимизга ҳожат йўқ.

Туркия туркчаси турк дунёсининг умумий тили бўлишига лойиқ тилдир.

Муҳаммад Солиҳ

Тағин ўқинг
23 октябр 2017
Ўзбекистон парламенти спутник ликобчаларини ўзбошимча ўрнатишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим қилди. Бу ҳақда 12 октябр куни ЎзА агентлиги хабар ...
27 сентябр 2017
27 сентябр куни Туркиядан Ўзбекистонга қайтиб келган ўзбек ёзувчиси Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон (Нурилла Отахонов) ҳибсга олинди. Ёзувчининг рафиқаси Гулнора ...
20 феврал 2023
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисининг таклифига биноан 20-21 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.  ...
15 май 2016
«Панама ҳужжатлари» дея ном олган маълумотларда ўз маблағларини ҳориждаги офшорларга яширган 100 дан ошиқ ўзбекистонликларнинг ҳам исм фамилиялари, манзилларигача ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...