Асосий мавзулар
20 феврал 2023

Радикализмга қарши курашаëтган Миср лидери Ўзбекистон президенти билан учрашади 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисининг таклифига биноан 20-21 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. 

Ўзбекистон президентини таклиф қилган Мисрнинг олтинчи президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисининг зиммасига мамлакатни  энг қийин даврларидан бирида бошқариш тушди. Сиëсий ислом байроғи остидаги жиҳодчилар васвасаси остида Миср деярли парчаланиб, уруш гирдобида қолганида айнан Сиси мамлакатни Суриядаги каби талотумлардан қутқариб қолгани эътироф қилинади.  

Баъзилар ал-Сисини деярли сўнгги дақиқада «пирамидалар мамлакати» нинг тубсизликка қулашига тўсқинлик қилган халқнинг қутқарувчиси деб ҳисоблашлари бежиз эмас. 

Сиси кислородини ўчириб қўйган диний экстремистлар эса фельдмаршални ҳокимиятни тортиб олган диктатор ва ҳатто жаллод деб аташади. Кўплар унинг онаси марокашлик яҳудий бўлган дея лаънатлайди. Аммо Сисининг яҳудий эканлиги далилдан кўра қарғишнинг таркибий қисми ўлароқ кўринади.  

Сўнгги сўровлардаги аҳоли диний талотум ва қирғинбарот урушдан кўра сиëсий барқарорлик яхши эканлигини тан олган.  

Абдулфаттоҳ Ас-Сиси ҳали бола эканлигидаëқ диндорларнинг иккиюзламачилиги, жоҳил ва қолоқ эканлигини англаб етди.   

Бугун Сиси Мусулмон биродарлар, Ал-қоида ва ИШИД ташкилотларининг исломчилари билан муросасиз уруш олиб бораётган араб лидеридир. 

Сиси ëшлигида Қохиранинг машҳур Хон Ал-Халилий бозоридаги қадимий дўконида бир «югурдак бола» бўлиб ишлади. Унинг ўта диндор отаси фарзандларига, унинг фикрича, диндор мусулмонлар эгаллаши керак бўлган энг яхши фазилатларни сингдириш учун ҳамма нарсани қилди. 

Айтишларича, Сисининг отаси муваффақиятга эришган. Абдулфаттоҳ Ас-Сиси  ҳалол, камтар ва тўғри сўз бўлиб етишди. Бугун унга душман бўлганлар ҳам унинг ҳалоллиги ва камтарлигини таъкидлашади. 

Абдулфаттоҳ Ас-Сиси дўконда югурдак бўлиб ишлаганида диндорларнинг ўз ақидасига риоя қилмайдиган олчоқ ва разил эканлигидан даҳшатга тушган эди. Шу боис у отаси истаган каби ал-Аҳзарга кириб умматчи қорака бўлишни эмас, балки Ҳарбий академияга кириб, ватанни ҳимоя қиладиган зобит бўлишни истади.  

1977 йилда ҳарбий академияни тугатганидан сўнг, Абдулфаттоҳ Ас-Сисини оддий армия офицери сифатидаги  мартаба кутаётган эди. 

Ўқиш жараëнида у анъанавий консерватив тутумдаги  Араб дунёсининг етакчиси бўлиш учун зарур  сабоқларни ўрганди. Жасорат  ва қатъиятлилик, ажойиб самарадорлик ва тиришқоқлик каби фазилатлари туфайли Абдулфаттоҳ Ас-Сиси хизмат зинапоясининг барча қадамларини рота командиридан Сувайш каналида жойлашган дивизия командиригача изчил босиб ўтди. 

1990-1991 йилларда Абдулфаттоҳ Ас-Сиси  «Чўл бўрони» (Desert Storm) операциясида коалиция томонида туриб Ироққа қарши жангларда қатнашди ва кейинчалик Саудия Арабистонига ҳарбий атташе ўлароқ юборилди. Сиси умр йўлидаги ҳар бир бурилиш уни келажакда лидер бўлиш учун тайëрлагандек кўринади.  Кундан кунга Сисининг ҳарбий малакаси ва сиëсий онги  доимий равишда яхшиланиб боради.  

1987 йилда ал-Сиси Мисрдаги қўмондонлик ва штаб коллежидаги курсни тугатди, 1992 йилда у Британия қўмондонлик ва штаб коллежида таҳсил олди. 

2003 йилда ас-Сиси Носир Олий ҳарбий Академияси қошидаги Олий ҳарбий коллежни тамомлади  ва 2005-2006 йилларда АҚШнинг Пенсилвания Штатидаги ҳарбий коллежда амалиёт ўтади.  

Абдулфаттоҳ Ас-Сиси Яқин Шарқда демократияни ривожлантиришни астойдил истай бошлади. 

Аммо у айни пайтда Ҳусни Муборакнинг сиёсатини мақуллаши керак ва  бошқа томондан – исломчиларга яқин бўлган давлат қурилиши концепциясига хайрихоҳдай эди. 

У ëмғир томчилари орасидан ҳўл бўлмай ўтган каби сиëсий оқимлар орасидан устамонлик билан бешикаст ўта олди. Балки шу хислати боис у мусулмон биродарлар тахтга чиқарган Муҳаммад Мурсий билан бир муддат ишлаб уни онтариб ташлашни ҳам уддалади.

Сиси энди ҳарбий зобит эмас, балки сиёсатчи эди. У сиёсатчи сифатида қўлига тушган олий давлат ҳокимиятини Миср истиқболи учун бошқаришни эплади 

Аввало, Сиси иқтисодий инқирозни бартараф етиш чораларини кўрди. Миллий қарзни камайтириш учун норозилик билан қайнаб турган мамлакатда жуда машҳур бўлмаган чораларни кўриш керак эди. Шунга қарамай, ижтимоий портлаш бўлмади. 

Оддий одамлар барқарорликни қадрлашди.  Янги давлат раҳбари Мисрнинг иқтисодий жозибадорлигини оширишга муваффақ бўлди. Сиси ҳокимиятга келганидан кейин хорижий инвестициялар 36 миллиард доллардан ошди ва Саудия Арабистони, БАА ва Қувайтнинг иқтисодий ёрдами 12 миллиард долларни ташкил этди. Сувайш каналининг янги тармоғини қуриш учун мамлакат ичида яна 8 миллиард доллар  йиғилди, бу эса ушбу энг муҳим глобал транспорт артериясининг ишлашидан йиллик даромадни 13 миллиард долларга етказди. Йўллар, электр станциялари, уй-жойлар қурилиши бошланди (бир неча йил ичида миллиондан ортиқ квартиралар қурилди), шунингдек, янги Миср пойтахти қурилиши бошланди. 

Ҳамма нарса учун пул керак эди. Пул эса жуда етишмаётган эди. ХВЖ Мисрга жуда қаттиқ шароитларда 1 миллиард  доллар ажратди. 

Бугун Миср ўз иқтисодий муаммоларини тўлиқ ҳал қилди дейишнинг иложи йўқ – аҳоли жуда тез ўсиб бормоқда. Ҳар йили меҳнат бозорига бир миллион киши кирмоқда, иш ўринлари сони  йилига атиги 300 мингга ошади. Бу дегани – 700 минг ишсиз. ИШИД ва мусулмон биродарлари бу ишсизлар армиясидан ўз манфаати учун фойдаланиб, нафрат ва кин муҳитини яратиш учун яширин ҳужраларда фаолият олиб бормоқда.  

Ўзбеклар ҳам мавжуд бу ҳужраларни фош қилиш йўлида Миср ҳукумати билан тиғиз ҳамкорлик олиб бормоқда.

@eltuz

Тағин ўқинг
21 май 2017
Туркиянинг Истанбул шаҳри Фотиҳ тумани Қумқопи маҳалласида 35 яшар Ўзбекистон ватандоши Дилдора Иномовани ўлдириб жасадини мусорга ташлаган муҳтамал қотил ...
21 сентябр 2020
Германияга даволанишга олиб кетилиб, ўша ерда ўлган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг жасади 21 сентябрь куни Тошкентга олиб келиниб, ...
29 август 2023
Марказий осиё мамлакатлари дипломатлари баъзан ўзларини давлатнинг ўзга мамлакатлардаги элчилари эканини унутиб қўйишади. БМТ минбарида бўлсин, ё бошқа жойда ...
21 декабр 2022
Юқоридаги Сардордан, албаттаки, Ўзбекистондаги бошқарувни қасд этдик. Ўзбек ҳам, туркман ҳам – асли авторитар давлатлар.Масалан, америкаликлар учун ҳамма “-истон” ...
Блоглар
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага ...
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...