Асосий мавзулар
7 июн 2021

Блогер Сатторийнинг адвокати ва яқинлари апелляция судидан умид қилишмоқда

Адвокат Умид Давлетов термизлик блогер, 42 ёшли Отабек Сатторий иши юзасидан апелляция шикояти киритгани, лекин ҳали суд куни белгиланмаганини «Элтуз»га билдирди. 

Шунингдек, у Сатторий билан охирги марта суд ҳукми ўқилган куни учрашгани ва суддан яқинлари билан учрашиши учун рухсатнома олиб берганини айтди. Бир ой олдин Сатторийни аҳволи қониқарли экани, унга нисбатан қийноқлар қўлланилмаганини билдирди.

2021 йил 10 майида чиқарилган суд ҳукми бўйича Отабек Сатторий “такрор ва кўп миқдорда товламачилик” ва “туҳмат”да айбланган, унга 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

“Мен ушбу ҳукмдан мутлақо норози эканимни ва барча эпизодлар бўйича айбловларни рад этганимни 19 май куни киритган апелляция шикоятида баён қилдим”, деди адвокат Давлетов «Элтуз»билан телефон орқали суҳбатида.

Сатторийга қўйилган саккизта эпизод бўйича у давлат идораларда ишлайдиган мулозимларни видеога олиб, тасвирни тарқатмаслик эвазига пора талаб қилгани билдирилган. 

Адвокат Давлетов ҳукмдаги барча  айбловлар уйдирма ва ёлғон гувоҳликлар, тасдиқланмаган далилларга асосланганини таъкидламоқда.

Сатторийнинг синглиси Фарангизнинг сўзларига кўра, улар эҳтимол бошқа вилоятда ўтиши кутилаётган апелляция судидан умид қилишмоқда. 

Ютуб ва телеграмдаги «Халқ фикри» каналлари асосчиси Отабек Сатторий 2020 йилнинг 30 январь куни Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди. 

Блогерни унинг синган телефони ўрнига келтириб берилган, қоғоз пакетга ўроғлиқ янги телефонни олаётган пайтда «далилий ашё билан» ушлашган.

Eltuz.com 

Тағин ўқинг
21 октябр 2022
Малака сертификатини олиш 2023 йилдан талаб қилиниши кутилмоқда. Мамлакатнинг давлат тилини тарғиб қилиш тўғрисидаги сўнгги баёнотида Ўзбекистон юқори давлат ...
17 декабр 2019
Сўконғичлиги билан ном чиқарган Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 2 декабрь куни ижтимоий тармоқда тарқалган навбатдаги аудиоёзувида газ йўқлиги ...
30 май 2020
“Элтуз” мухбири Фарғона вилояти телевидениеси журналисти Усмонжон Қодиров 28 май куни 15 суткага қамалиб, кейин жазо муддати 2 суткага ...
15 апрел 2018
Негадир бугун ишонгим келди шу одамнинг гапларига. Айниқса, кўча тозалаётиб юк машинаси остида ўлган ўқитувчи Диана ҳақида «Худди мени ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...