Асосий мавзулар
30 август 2021

Каримов ўлган куннинг навбатдаги юбилейида кўз ёш тўкманг

Президент Ислом Каримов Ўзбекистонни модернизация қилди, дейишганида аслида нотўғри гапиришади. Чунки у бундай қилиш учун на кенг дунёқарашга, на интеллектга ва руҳий қудратга эга эди. 

Каримов иқтисодиётни ва ижтимоий ҳаётни модернизация қилиш нима эканини шунчаки тушунмасди. Чунки доимо дунё ҳақида ўз тушунчалари асосида яратиб олган қолипида яшарди. 

Бу қолип большевистик ғояларнинг шахсий маъмурий тажриба асосида қайта ишланган ва ижобий натижаларга қандай эришишни фақат бир киши англай олади, деган қатъий ишончнинг йиғиндисидан иборат эди. 

Қанчалик ажабланарли бўлмасин, модернизацияни 1920-30-йилларда коммунистлар амалга оширган ва 1990 йилларга келиб қачондир қолоқ ва аграр-консерватив бўлган минтақада индустрияни яратганди.

Бу вақтга келиб республиканинг ялпи ички маҳсулоти 2010 йилдаги кўрсаткичдан икки баравар кўпроқ эди. Яъни Ислом Каримовнинг ислоҳотлари ЯИМнинг ҳам, аҳоли сонига нисбатан даромаднинг ҳам кескин пасайишига олиб келди. 

Биз Африка, Жанубий Осиё, ҳатто Жанубий ва Марказий Американинг “учинчи дунё” мамлакатлари даражасига тушиб қолдик. Ҳолбуки, қачонлардир бу мамлакатлар учун капитализмни четлаб, социализмга сакраб ўтиб, олға кетишнинг намунаси эдик. 

Ислом Каримов ҳокимият криминал доиралар (уюшган жиноий гуруҳлар, мафия), шунингдек, кланлар, ноқонуний олигархлар ва магнатларнинг манфаатларига қовушган коррупцион амалдорлар капитализмини яратди. 

Либерализм давлат асосларини либерализациялаш ва мамлакатда ҳақиқий демократик ўзгаришлар ясаш учун ҳеч нарса қилмаган диктаторнинг ниқоб вазифасини ўтовчи севимли сўзи эди. 

У бундай қила олмасди ҳам, чунки бу нима эканини билмасди. У ҳатто либераллаштиришга уриниб ҳам кўргани йўқ. Чунки кутилмаганда ҳокимият унинг ўзига ҳам, оиласи ва уни қўлловчи тўдаларга ҳам фойда келтиришини тушуниб қолди. 

Шунинг учун Ислом Каримов нима қилиб бўлса ҳам давлат бошлиғи лавозимида қолишга интилди: аввалига ўзи ва миллионлаб аҳоли нигоҳида “мен”ини кўрсатишни истади.

Кейин эса ҳокимиятни ноқонуний, жиноий равишда ушлаб турганини англади. Шу сабаб одил суд илкига тушишдан қўрқув уни янада бурчакка тиқиб бораверди. Фақат ўлимгина уни бу жазавадан халос этди. 

Ҳокимиятда бўлган 27 йил давомида аслида у мамлакат учун ҳеч нарса қилмади. Каримов бизни ўтмишга – 1920 йилларга қайтарди. Ҳокимият ва амалдор – муқаддас тушунчалар ва ҳар қандай қаршилик куфрдир, деган эски консерватив қарашларни аҳоли онгига сингдирди. 

Бу ўринда авторитар тизим усулларини қўллади: ўтмиш фотиҳларини муқаддаслаштириб, уларнинг шуҳратига шерик бўл ва сен маънавий нуфузга ва мутлақ яккаҳокимлик ҳуқуқига эга бўласан. 

Фуқаролар наздида сен алмаштириб бўлмас кимсага айланасан ва ҳамма фақат Каримов мамлакатни қандай гуллаб-яшнатишни билади ва бунга эриштиради, деб ишониб қолади. 

Бунинг учун эса халқни мафкуравий озуқага бўктириш керак. Бу озуқалар – буюк келажак, мусаффо сомон, бошқалардан кам эмасмиз ва ҳоказолар. 

Халқ буни ҳазм қилди. Битта ҳукмдор даврида туғилган ва тарбияланган бутун бир авлод шаклланди. Улар учун Каримов – пайғамбар, авлиё, унга қарши ҳар қандай таҳдидни дарҳол бартараф этиш керак.

Бу зомби ватанпарварлар ФБ ва ижтимоий тармоқларнинг Ислом Каримовга бағишланган саҳифаларида жавлон уради, пойдеворини ялаш учун унга ўрнатилган ҳайкални тўда-тўда бўлиб зиёрат қилади. 

Марҳум қонхўрнинг портрети олдида фахрий қоровулликка туради, Шоҳи Зиндадаги мақбарасини тавоф қилади. Қуллар учун буюк ва ўлик санамлар керак.

Ислом Каримовнинг беш тамойили – бу модернизация қилиб бўлмайдиган тизимли ёлғон. Улар на демократия, на бозор яратади, балки фақат ўрта асрларга хос, инквизация усулларига асосланган давлат капитализмини кучайтиради, холос.

Бунда мақсадга эришишнинг ягона йўли сифатида қатағонлар, зўравонликлар асосий ўринга чиқади. Рақобат йўқ, таниш-билишчилик бор. Кадрларни танлашда технократия йўқ, непотизм бор.

Ишбилармонлик йўқ, коррупция бор. Бозор иқтисодиёти йўқ, бозор бор. Бошқарувнинг расмий механизмлари йўқ, ошна-оғайничилик бор.

Шунинг учун иқтисодий жараёнларни тартибга солишда МХХ, прокуратура ва ИИВнинг роли ҳар доим жуда катта бўлган. Банк, инвестиция, кредит, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳар доим погонли кишининг иштироки асосий ўрин тутган. Бу полиция иқтисодиёти дейилади.

Бундай муҳит учун эркин сайлов, мухолифатдаги партиялар, мустақил матбуот, адолатли суд керак эмас. Устида худди худо каби президент турган ижро аппарати қўлида ҳокимият тўпланган мамлакатга кучли парламент ҳам жоиз эмас. 

Адолат бор-йўғи аморф ғоя сифатида намоён бўладиган конституциянинг аслида ҳеч қандай аҳамияти йўқ. У ғаразли мақсадларга эришиш қуроли вазифасини ўтайди. 

Шунинг учун у ўлган куннинг навбатдаги юбилейида кўз ёш тўкманг. Ўшанда буюк шахс эмас, балки тақдир тақозоси билан Ўзбекистон президенти бўлиб қолган ва миллионлаб фуқароларнинг ҳаётини издан чиқарган оддий фирибгар ўлган эди. 

Фойдани унинг ўзи, хотини, қизлари, набиралари, коррупиялашган тўдаси кўрди. Улар эрта бир кун тарих қора қилмишларини фош этишини ўйламай, бугун ҳам эски ишларини давом эттирмоқда.

Алишер Токсанов, собиқ дипломат, Швейцария. 

Ўзбекистонда яшаганида ҳам президент Каримовни қўрқмасдан танқид қилган

Тағин ўқинг
12 феврал 2021
Минутлар, соатлар ва кунлар ўтиб яна сиз билан мулоқотдаман. Бугун 2021 йилнинг 12 феврали. Бундан 140 йил аввал Россия ...
2 феврал 2022
Бухоро вилоятидаги “Bukhara brilliant silk” фабрикаси таъсисчиси, 4 ойдан бери қамоқда қолаëтган Бахтиёр Жўраевнинг онаси Робия Дониëрова ютубдаги чиқишида ...
27 апрел 2024
26 апрель куни Самарқанддаги ДХХ тергов изоляторидан навоийлик кўзга кўринган тадбиркор, 56 яшар Азамат Халиковнинг жасади чиқди.                             Шу ой ...
9 август 2019
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи 31 яшар Мирсаид Ҳайдаров ижтимоий тармоқ орқали ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...