Ўзбекистон ғалла етиштириш учун Россиядан ер ижарага олмоқчи
Ўзбекистон Россиядан 1 миллион гектар ерни ижарага олишга ҳаракат қилмоқда, бу 2,5 миллион тонна ғалла олиш имконини яратади, дея хабар берди 4 октябрь куни Akipress.com нашри.
Хабарга кўра, ўзбек фермерлари учун Россия тупроқларида қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш имконини берувчи битимга эришиш учун Россия ва Ўзбекистон ўртасида музокаралар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевдан иқтибос келтирилган хабарда таъкидланишича, музокаралар қишлоқ хўжалиги вазирлари даражасида юритилмоқда ва октябрь ойида яна бир учрашув режаланмоқда.
Денгиз йўллари бўлмаган Ўзбекистон ҳосилдор ерлар ва сув захиралари танқислигини бошдан кечирмоқда, бу унинг қишлоқ хўжалиги потенциалини чегаралайди.
Ўзбекистон 2020-2021 молия йилида 1,4 миллион гектар майдонда 6,5 миллион тонна буғдой етиштирганига қарамай, 3,7 миллион тонна буғдойни четдан харид қилади.
2017-18 йилардан бошлаб Ўзбекистонда буғдойнинг якуний захиралари йилига 2 млн. тоннага пасайган, жумладан, 2019-2020 йилларда пасайиш 1, 4 млн. тоннани ташкил этган.
Ўзбекистон сўнгги икки йилда (буғдой эквивалентида) 600 000 тонна маҳсулот ҳарид қилиб, буғдой уни импорти бўйича дунёнинг етакчи мамлакатлари сирасига кирган.