Асосий мавзулар
23 январ 2022

Императив 37. Цензура ҳақида

(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 37-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.)

Мана, алҳамдулиллоҳ, шеърларимнинг баъзи- ларини кучим етгунича “тушунтириб бердим” сиз- ларга.

Шеърларимни таҳлил этар экан, уларни айнан мен каби тушунмаган ўқувчилар борлигини ҳам унутмадим. Уларнинг фикрлари ҳам мен учун қий- матлидир албатта.

Аслида, шоирнинг ўз шеърларини ўқувчиларга тушунтириб бериши кам учрайдиган, ҳатто учра- майдиган ҳодиса.

Нега бу савияга тушганимнинг сабаби ҳақда мавзуга киришда изоҳ бердим.

Бу «савияга тушиш»имнинг иккинчи сабаби, юмшоқ айтганда, «техник»дир: Биз адабий умри- нинг асос қисмини Совет давлатида яшаган ин- сонлармиз. Совет давлати бир тоталитар давлат эди. Адабиёт бу давлатнинг мафкуравий қуролла- ридан бири, балки, энг муҳим қуролларидан бири эди.

Бундай адабиётнинг аҳли бўлатуриб, бу ада- биёт тамойиллларига қарши бормоқ, ҳатто уни танқид этмак арслоннинг оғзида туриб, арслонни масхара қилиш билан тенг эди.

«Совет диссиденти» ибораси шу арслон оғзида туриб арслонни мадҳ этмаган, ҳатто ундан ўз услу- бида кулган инсонларга нисбатан қўлланиларди.

Дўстимиз Эркин Аъзам бизни «у диссидент бўлишни орзу қиларди» дея масхара қилганида

«диссидент» калимаси остида шундай телба ким- саларни назарда тутган.

70-80-йиллардаги цензура ҳақда Сирдарёлик ёзувчи биродарим Муҳаммадали Аҳмад бир хоти- расида шундай деб эслабди:

«ДАСТХАТ

…1989 йили Тошкентга бир иш билан бориб, китоб дўконидан Муҳаммад Солиҳнинг “Ёш гвар- дия” нашриётида чоп этилган “Тун ташбеҳла- ри” китобини сотиб олдим. Оёғим нима учундир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томон тортиб кетаверди. Дастхатли китоб йиғиш хоббим эди.

Уюшмада Солиҳ ака билан учрашдим. Китобига дастхат қўйиб беришларини сўрадим.

Суҳбатимиз шоирнинг шеърларидек қисқа бўлди. Китобга икки калима дастхат ёзиб бер- дилар. Сўнгра китобни узатаётиб, қайтариб ол- диларда, варақлай бошладилар ва бир неча жой- ига қора сиёҳли ручкада тузатиш киритдилар.

Биз хайрлашдик.

Холи жойга чиқиб, китобни варақладим. “Та- раққиёт ва мақол” шеърининг бошига “Қримлик қадрдонларимга” деган бағишлов сўзни киритиб- дилар. “Адашганлар қўшиғи” шеърининг “Тах- минан айтганда, бир уммон сатҳин” мисраси- ни “Тахминан айтганда, Оролнинг сатҳин” деб таҳрир қилибдилар. “Ўртоқлик ҳазили” шеърида- ги мусаҳҳиҳ айби билан ўтган хатони тўғрилаб қўйибдилар.

Дастлабки икки тузатишдаги сўз ва жумла цензуранинг айби билан олиб ташланганлиги аниқ сезилиб турибди…» (www.facebook.com/ profile.php?id=100005635058865)

Айнан Муҳаммадали Аҳмаднинг тахмин қилга- нидай, каминанинг қилган бу «ўзгартиришлари» Совет цензурасининг китобдан олиб ташлаган ва ўзгартирган сўзларини асл ҳолида тиклашдан иборат эди.

Қрим татарларига шеър бағишлаш, устига-устак матности киноя билан уларнинг ўз ватанларидан жудо қилинганини ёзиш 80-йилларда таъқиқлан- ган эди.

Иккинчи шеър «Адашганлар қўшиғи»даги Орол кўлини «Худонинг қарғиши теккан жой» сифатида кўрсатиш ҳам Совет Ўзбекистонида маън этилган мавзуга кирар эди.

Цензура биринчи китобим «Бешинчи фасл»(1977) дан бошлаб, Тошкентда босилган сўнгги китоб «Орзу фуқороси» (1990) гача бутун китобларда муайян калималарни ўзгартириб ёки олиб ташлаб, шеърнинг ёзилишига сабаб бўлган асл ғояни таҳриб этиб келган.

Албатта, Совет даврида чиққан китобларим- ни ҳорижда қайта нашр этаркан, бу таҳриботни тузатишга ҳаракат қилдим. Шундай экан, ҳур- матли ўқувчиларим чет элда нашр этилган кито- бларимдаги матнлар Совет даврида босилган матнлардан фарқли эканлигини кўрсалар бундан ажабланмасинлар.

(давоми бор)

Тағин ўқинг
26 феврал 2019
“Пойтахт: Абдулҳамид” сериалининг намойиши тўхтатилиши кўп эътирозларга сабаб бўляпти. Қизиқ, бир-икки ой олдин бир турк сериалининг тақиқланишини талаб қилганлар ...
9 октябр 2020
3 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани Намозгоҳ маҳалласида истиқомат қилувчи 41 ёшли эри Икром Қаюмовдан калтак еган 32 ёшли Нигора ...
1 май 2015
Ўзбекистонда махсус хизмат ходимлари аёлларни рўмолини ечишга мажбур қилишмоқда. расм муаллифи: Шуҳрат Бобожон
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...